Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

Ички шахсий низо бир кишининг ўзига бир-бирига зид 
топшириқлар берилиб, раҳбарнинг пировард талаби бир-би-
рига мос келмай, бажарувчи бундай ҳолда нима қилишини 
билмай хуноб бўлган ҳолларда вужудга келади. Масалан, 
универсал магазинда бўлим бошлиғи сотувчидан иш жойи-
дан бир қадам ҳам жилмай, харидорларга хизмат қилишни 
талаб қилди, дейлик. Кейинроқ эса у сотувчидан бу ишга 
ниҳоятда кўп вақт сарфлагани ва оқибатда бўлимни янги то-
варлар билан тўлдирмаганидан шикоят қилса, бундай талаб 
олдинги талабга зид бўлиб чиқади. Натижада сотувчи нима 
қилишни билмай хуноби ошади. Мана, сизга низоли вазият.
Бошқа бир мисол. Ишлаб чиқариш бўлимининг бошлиғи 
ишчидан маҳсулотни кўп ишлаб чиқаришни талаб қилса, 
маҳсулот сифати бўйича раҳбар эса ундан маҳсулотни режа-
дан оширмай, ҳаттоки уни бажармаса ҳам, унинг сифатини 
оширишни талаб қилади. Хўш, бечора ишчи нима қилиши 
керак? У «икки ўт» орасида, нима қилишини билмайди. 
Кўриб турибсизки, бу ерда ҳам низоли вазият кўз ўнгимизда.


412
Низо сабаблари
Т/р
Низо 
сабаблари
Изоҳ
1.
Ресурсларни 
тақсимлаш-
даги адолат-
сизлик
• Ҳаттоки энг улкан корхоналарда ҳам ресурслар чеклан-
ган бўлади. Раҳбарият материаллар, меҳнат ва молиявий 
ресурсларни ўз тасарруфидаги бўлимларга умумкорхона 
мақсадини амалга ошириш нуқтаи назаридан тақсимлаши 
керак. Бирига асоссиз кўп, бирига оз тақсимлаш низонинг 
келиб чиқишига сабаб бўлади. Ҳамма ҳам кўпроқ ундириб 
олиш пайида бўлади.
2.
Вазифалар-
нинг ўзаро
боғлиқлиги
• Меҳнат тақсимоти барча бўғинларни бир-бири билан 
боғлаб қўяди. Бундай шароитда бир киши ёки бир гуруҳ 
кишиларнинг бажарадиган иши бошқа бир киши ёки бошқа 
бир гуруҳ ишига боғлиқ бўлиб қолади. Масалан, ишлаб 
чиқариш бўлими ходимлардаги меҳнат унумдорлиги паст 
даражада эканлигини улардаги ускуналарнинг ёмон, сифат-
ли таъмирланмаганлиги билан боғлаб, таъмирлаш бўлими-
га айб қўяди. Таъмирлаш бўлими эса, ўз навбатида, бўлим 
учун зарур бўлган мутахассисларни ўз вақтида ишга қабул 
қилмаган кадрлар бўлимига шундай эътирозни билдиради ва 
ҳоказо. Кўриб турибсизки, норозиликлар ҳамма бўғинларда 
бор. Айнан шулар низо келиб чиқишига сабаб бўлади.
3.
Мақсад-
лардаги ҳар 
хиллик
• Ихтисослаштириш қанчалик чуқурлашса, бўлимлар 
шунчалик кўпроқ ўз эътиборларини корхонанинг умумий 
мақсадини бажаришга эмас, балки ўз бўлими мақсадини 
амалга оширишга қаратади. Масалан, сотиш бўлими ўзи-
нинг иш кўламини ошириш ва рақобатбардошлигини 
мустаҳкамлаш мақсадида, ишлаб чиқариш бўлимидан им-
коният борича маҳсулот ассортиментини кўпайтиришни 
талаб қилади. Аммо ишлаб чиқариш бўлими учун маҳсулот 
ассортиментини хилма-хил қилиб ишлаб чиқариш эмас, 
балки харажат ва самарадорлик нуқтаи назаридан ассорти-
менти турли-туман бўлмаган маҳсулотни ишлаб чиқариш 
маъқулроқдир. Кўриб турибсизки, бу ерда ҳам манфаатлар 
турлича.
4.
Эркинлик, 
мустақиллик 
ва ўз 
қадрини би-
лишдаги ҳар 
хиллик
• Бу сабаб энг кўп ҳолларда учрайдиган сабаб лардан 
ҳисобланади. Масалан, бўйсунувчи ўз фикрини айтишга 
ҳар доим ҳақлиман деса, раҳбар бунга жавобан «фикрин-
гизни фақат биз сўраган пайтда айтишингиз мумкин» дей-
ди. Ўз-ўзидан низо учун вазият туғилади. Ёки тадқиқот бў-
лимидаги юқори малакали ходим ҳам нима учун ўз қадрини 
билмаслиги керак? У ҳам маслаҳат бериш ҳуқуқига эга-ку?!


413
5.
Манманлик, 
қайсарлик
• Шундай ходимлар борки, фақат ўзининг фик рини 
маъқуллайди, ҳеч ҳам муросага бормайди. Бундай одамлар 
ғалванинг ини. Улар билан ниҳоятда эҳтиёткорона 
муносабатда бўлиш керак.
6.
Коммуника-
ция – ўзаро 
алоқанинг 
қониқар-
сизлиги
• Ахборотнинг ходимларга етиб бормаслиги ёки унинг жуда 
ҳам суст бўлиши низо чиқиш учун ҳам сабаб, ҳам оқибат 
бўлиши мумкин. Агар раҳбарият ходимларига ўз вақтида 
янги жорий қилинаётган иш ҳақи тизими тўғрисидаги ах-
боротни етказмаса, демакки, ходимларнинг меҳнат унум-
дорлигини оширишдаги манфаат дор лиги ўзгармай қолади.
Биринчи мисолимизда бир кишининг ўзига қарама-
қарши, бир-бирига зид талаб қўйиш натижасида низоли ва-
зият вужудга келган бўлса, иккинчи мисолимизда бундай 
вазият бошқаришда яккаҳокимлик тамойилининг бузили-
ши натижасида юзага келди. Тадқиқотлар ва кузатишлар 
шуни кўрсатадики, бундай вазиятлар ишчининг ўз ишидан 
қониқмаганлик, ўзига ва корхонага ишончсизлик, шунин-
гдек, ходимда асаб бузилиши ҳолатларининг тез-тез содир 
бўлиб туриши натижасида вужудга келади.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish