Суғуртага
оид
тушунчалар.
Суғурталанувчи,
суғурталовчи, суғурта суммаси, суғурта мукофоти суғурта
қопламаси, франшиза, хеджирлаш, суғурта эксперти, маклер,
агент аджастер, суғурта таърифи, суғурта зарари, суғурта
бозори, суғурта риски, суғурта йиғими, сертификат, суғурта
ҳодисаси, суғуртавий зарар, суғурта портфели, суғурта ман-
фаати, назорат, суғурта брокери, далолатнома, шартнома,
суғурта майдони, гувоҳнома, суғурта ташкилоти ва бошқа
замонавий тушунчалар.
Суғурта турлари. Мажбурий суғурта юридик ва жис-
мо ний шахслар орасида ишлаб чиқаришда ёнғин кўчиш
ва бошқа фавқулодда вазиятларда ишлаган ўт ўчирув-
чи ва қутқарувчилар иш берувчи ёки давлат томонидан
суғурталанувчидир. Уларнинг соғлиги касбий яроқлилиги
ҳаёти ҳимоя шартномалар асосида ўтказилиб, суғурта
гувоҳномалари берилади. Қишлоқ экинларининг давлат бу-
382
юртмаси бўйича етиштириладиган турларига мажбурий
суғурта қўлланилади.
Жисмоний шахслар мол-мулкини ва шахсий фуқаролик
жавобгарлигини
мажбурий
суғурталайди.
Суғурта
гувоҳномасида суғурта объекти суммаси, суғурта тўлови,
мукофот суммаси кўрсатилади.
Ихтиёрий суғуртанинг турлари жуда кўп. Ҳар бир суғурта
компанияси ўз суғурта маҳсулотларини таклиф қилади.
Бу соҳада дунё миқёсида рақобат ўта кучли. Шунинг учун
суғурталовчилар 1-5 фоиз фойдалилиги (рентабеллиги) би-
лан бўлса ҳам, ҳеч кутилмаган суғурта турларини таклиф
қилишади. Суғуртанинг айрим турлари бўйича 0,25 фоиз фой-
да, ҳатто зарар кўрилса ҳам, янги маҳсулот турларини таклиф
қилиб, фаолиятларини давом эттириб, кенгайтириб боришади.
Натижада катта обрў, юқори рейтингга эга бўлиб, рақобат ку-
рашида ютиб чиқадилар. Халқаро молия ташкилотининг сов-
рин ва грантларини қўлга киритадилар. Хорижий компания-
лар молиявий ҳисоботларини тушунарли тарзда эълон қилиб
борадилар. Нуфузли рейтинг компанияларида экспертизадан
ўтказиб, суғурта бозорини, суғурта тури бўйича эса суғурта
майдонини ишғол қилиб борадилар. Ишончли рекламалардан
фойдаланадилар.
Реклама деганда, бозор иқтисодиётига ўтаётган давлатлар
фуқароларига ахборотни эълон қилиш, чақирув тушунилади.
Бу энг пассив, пул бекор кетадиган реклама тури эканлигини
билмаймиз ҳам. Ҳақиқий реклама ёнғин чиқиш сабабларини
кўрсатиб, ёнғин ёки бошқа келтирган зарарни айтиб, жабр-
ланган одамни, суғурта қопламаси санаб олаётган пайтида
берган интервьюси тариқасида берилади. Ёнғин натижаси-
да кўчада қолган оила суғурта қопламаси ҳисобига янги уй
сотиб олиб, кўчиб кираётгани ва уй учун тўловининг ет-
маган қисми учун шу компаниянинг ўзи имтиёзли кредит
бериб, уйни ҳам ўзи топиб, адвокатлари, транспорти, янги
уй жиҳозларини танлаб қарзига сотиб олиб бераётганини
кўрсатади. Бу рекламадан кейин рақобатчилар келиб, шу га-
плар тўғрими-йўқми – текширадилар. Антиреклама беришга
ҳаракат қиладилар. Шу ҳаракатларни суратга олиб, қўшимча
материаллар тарқатган журналист ва телеканаллар мукофот
оладилар. 0,5-0,25 фоиз фойда яхши фойда ҳисобланади.
383
Do'stlaringiz bilan baham: |