Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

Инвестициялашда харажатлар кетма-кетлиги. Амалда 
инвестициялашда хилма-хил ёндашувлардан фойдаланила-
ди. Улардан бири аниқ мақсадларга эришишга йўналтирилган 
харажатларни чуқур режалаштиришдан иборат. Бошқаси, 
қарама-қарши ёндашув бўлиб, ҳаракатлар тасодифидан ибо-
рат, унда қарорлар интуиция асосида қабул қилинади. Таж-
рибаларнинг кўрсатишича, мақбул ёндошганда натижалар 
одатда юқори бўлади. Шунинг учун инвестор дастлаб режа 
тузиши, кейин умумий молиявий мақсадларга мувофик ин-
вестиция дастурини бажариши керак. Ундай дастурни амал-
га ошириш натижаси таваккалликнинг қониқарли даражаси-
да мўлжалланган даромадни берувчи инвестиция портфелини 
шакллантириш лозим. Инвестициялашда асосий босқичларни 
қисқача ифодалаб кўрамиз, чунки у бизга концепцияларни, 
қуролларни ва ушбу жараённинг алоҳида техник усулларини 
кўриб чиқишга ёрдам беради.
Инвестициялашнинг дастлабки шартлари. Пулни қўйиш-
дан олдин, сиз ўзингизнинг ҳаётий эҳтиёжларингиз бир ма-
ромда таъминланганлигига ишонч ҳосил қилишингиз лозим. 
Пуллар жорий эҳтиёжларни таъминлаш учун қўйилиши ке-
рак эмас, инвестицияларнинг мақсади – жорий пул маблағ-
ларидан бўлажак эҳтиёжларни қондириш учун фойдаланиш-
дир. Ундан ташқари, сиз омонат ҳисобга нақд пуллар кўзда 
тутилмаган ҳолатлар пайдо бўлиши олдини олиб, унча кат-
та бўлмаган пул суммасини қўясиз. Бошқа шароит эса вафот 


364
этганда, касал бўлганда, меҳнат кобилиятини йўқотганда, 
мулкига зиён етказилганда йўқотишлардан муҳофаза қилиш 
ҳисобланади. Бундай таваккалликдан ҳаётни, саломатликни, 
мулкни ва мажбуриятларни суғурталаш муҳофаза қилади. Ун-
дан ташқари, пенсияга чиққандан кейинги етарли даромадни 
режалаштириш ҳам инвестициянинг дастлабки шартларидан 
бири ҳисобланади. Чунки пулни бундай қўйишнинг натижа-
си инвестициялаш дастурининг қай даражада муваффақиятли 
тузилганлигига боғлиқ. Ўз олдига аниқ мақсадлар қўйишдан 
олдин якка омонатчи пенсияга чиқиш пайтида энг камида 
қандай натижага эришишни хоҳлашини белгилаб олиши ло-
зим.
Инвестициялаш мақсадларини белгилаш. Инвестор даст-
лабки шартларни бажариш ва молиявий вазифаларни аниқ 
белгилаган заҳоти, инвестициялаш мақсадларини ,даро-
мадлиликни хоҳлаган даражаси билан боғлиқ вақтини, 
миқёсларни, шаклларни ва тавакалликнинг аниқ даражасини 
белгилаши лозим. Масалан, маълум йилда, ёзги дала ҳовли 
сотиб олишда биринчи бадал учун 15000 доллар ёки пенсияга 
чиқиш муддатига пенсия жамғармаси сифатида 250000 дол-
лар жамғариш мақсадини қўйиш мумкин. Ушбу мақсадлар 
фақатгина умумий молиявий вазифаларга мувофиқ келиши-
лган эмас, балки бажариладиган бўлиши лозим. Қўйиш учун 
дастлабки суммага эга бўлиш ва қўйилган мақсадларга эри-
шишни қандай даромадлилик меъёри таъминлаши мумкин-
лиги ҳақида тушунчага эга бўлиш керак.
Молиявий қуролларни баҳолаш. Молиявий қуролни танла-
шдан олдин, уни қўйиш мақсади нуқтаи назаридан баҳолаш 
зарур. Унинг ҳар бир молиявий қурол бўлиши мумкин бўла-
диган даромадлилиги ва таваккаллиги ҳақида тушунчани 
шакллантириш керак. Чунки улар ҳаммаси баҳолашни, яъни 
кўзда тутилган қийматни аниқлашни талаб қилади. Баҳолаш 
жараёни натижаси муайян қуролнинг аниқ даромадлилик, та-
ваккаллик ва баҳо миқёслари бўлиши лозим.
Инвестициялашнинг аниқ вариантини танлаш. Пул қў-
йиш вариантини танлаш жуда муҳим. Чунки инвесторнинг 
кейинги харажатларини ана шу белгилайди ва режалашти-
рилаётган мақсадларга эришиш муваффақияти кўп жиҳатдан 
шунга боғлиқ. Энг юқори даромадлиликни шунчаки таъ-


365
минлайдиган вариантнинг ўзи яхши бўлиши шарт эмас; та-
ваккал ва солиққа тортиш каби бошқа даражалар ҳам муҳим 
роль ўйнаши мумкин. Масалан, юқори йиллик дивиден-
длар олишга, энг юқори, кутилаётган фойда бериши мумкин 
бўлган компаниянинг оддий акциясини сотиб олишга инти-
лаётган инвес-тор. Агарда шу акцияни чиқарган фирма бан-
кротга учраса, унда акционер қўйилган пулларини йўқотади. 
Қўйилмаларни муваффақиятли бошқариш учун молия-
вий қуролларни эътибор билан танлаш жуда муҳим. Улар 
қўйилган мақсадларга мувофиқ келиши ва даромадлилик, та-
ваккал ва баҳонинг мақбул даражалари билан таърифланиши 
лозим.
Диверсификация портфелини шакллантириш. Инвести-
ция портфели бу бир ёки бир қанча мақсадларга эришишни 
мўлжаллаб танланадиган молиявий қуроллар йиғиндисидир. 
Масалан, Джоан Смитнинг инвестиция портфелида IBM ком-
паниясининг 20 оддий акцияси, 20000 долларлик давлат об-
лигациялари ва «ЗДС Гроус» ўзаро фондининг 10 акцияси 
бор. Муайян усуллар йиғиндисидан фойдаланиб, инвестор ўз 
қўйилмасини шундай комбинация қилиш мумкинки, у ҳолда 
инвестор даромадлилик, таваккал ва нархнинг мақбул дара-
жасида қўйилган мақсадга эришади.
Қулай портфелни шакллантириш учун турли тарифга эга 
бўлган бир қанча молиявий инструментлар йиғиндисини кири-
тиш кўзда тутилади. Хилма-хил қуролларни қўллаб инвестор, 
охир-оқибатда, қўйилмаларнинг юқори даромадлилигига эри-
шиши мумкин ёхуд молиявий қуроллар сонини кучайтириш 
ҳисобига таваккални камайтириши мумкин.
Портфелни бошқариш. Портфель шаклланиб бўлиши 
биланоқ, инвестор кутилаётган натижаларга мувофиқ порт-
фель кўрсаткичлари динамикасини аниқлаши ва баҳолаши 
лозим. Масалан, агар даромадлилик, таваккал ва қўйилмалар 
қиймати инвестор мақсадлари ёки мўлжалларига мувофиқ кел-
маса, портфель ўзгартирилиши мумкин. Одатда, бу бир мо-
лиявий қуролларни сотиб ва тушган пулга бошқа молиявий 
қуролларни олишни англатади. 


366
Мамлакатимиз минтақа ва ҳудудларининг инвестицион 
жозибадорлигини баҳолаш учун мезонлар бўйича қуйидаги 
рейтинглар аниқланди:
- ишлаб чиқариш унумдорлиги;
- тадбиркорлик ривожланиши; 
- аҳоли даромадлари ва харажатлари;
- ташқи иқтисодий фаоллик.
Ушбу рейтингларнинг асосий тавсифлари ва унга асос 
бўлган кўрсаткичлар жадвалларда кўрсатиб берилган.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish