Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


 Рискни бошқаришнинг асосий тамойиллари



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

15.2. Рискни бошқаришнинг асосий тамойиллари. 
Рискни моделлаштириш.
Риск фойдадан маҳрум бўлиш ва бошқа сабабаларга кўра 
зарар кўриш сингари ёмон оқибатлар рўй бериш эҳтимоли 
билан ифодаланади. Шу маънода:
Риск – бу: 
- оқибатнинг яхши бўлишига умид боғлаб, хавф 
эҳтимоллигини зиммага олинган ҳолда қилинадиган ҳаракат;
- ресурс ёки даромадни тўла ёки қисман йўқотиш хавфи;
- ноаниқлик шароитида ҳар қандай довюрак менежер 
учун табиий ҳолат, вазият;
- омадсиз оқибатнинг миқдорий баҳоланиш маъноларини 
беради.
Бугунги кунда адабиётларда риск билан боғлиқ бўлган 
эҳтимолликни турлича тушунчаларда, яъни хавф, хатар, 
хавф-хатар ибораларида ифода этиляпти. 
Суғурта – бу инсон фаолиятининг турли соҳаларида со-
дир бўладиган табиий офатлар, фавқулодда ҳодиса ва бошқа 
воқеалар натижасида етказилган зарар ҳамда талафотлар-
ни жисмоний ва юридик шахслар тўлаган суғурта бадал-
лари (суғурта пули)дан ҳосил қилинадиган пул фондлари 
ҳисобидан тўлиқ ва қисман қоплаш билан жисмоний ҳамда 
юридик шахслар манфаатларини суғурталашни таъминлаш-
га доир муносабатлар демакдир.


325
Суғурта билан боғлиқ бўлмаган хавф турлари ва 
уларнинг салбий оқибатларини камайтириш усуллари
Т/р
Хавф турлари
Хавфнинг салбий оқибатларини 
камайтириш усуллари
1.
Менежерлар 
хатоси
• текшириш ва назоратнинг мукаммал тизимини 
ишлаб чиқиш;
• бизнесда менежернинг хатоси жуда қимматга 
тушадиган ҳолат бўлиб, ўзини оқловчи, ишни 
обдон қайта кўриб чиқишни талаб қилади;
• қиммат турувчи лойиҳаларни аниқ кўришда юз 
бериш эҳтимоли бўлган менежерлар хатоларининг 
ўзига хос моделини тузиш ва ҳоказо.
2.
Тижорат-
чиликдаги 
хавф
• молиявий коэффициентлар нисбатининг йўл 
қўйиб бўладиган сўнгги чегарасини аниқлаш;
• мазкур лойиҳага сарфланаётган маблағнинг 
келажакда рентабеллигини оширувчи усулларини 
тўғри танлаш ва ҳоказо.
3.
Ресурсларнинг 
нотўғри 
тақсимланиш 
хавфи
• ресурсларни тақсимлашда улар миқдорини 
эътиборга олган ҳолда, кимга қанча зарурлигини 
аниқлаш ва тўғри белгилаш, ишлаб чиқариладиган 
маҳсулотлар миқдорини, сонини аниқ билиб олиш, 
маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, матрица 
услубидан фойдаланиш ва ҳоказо.
4.
Иқтисодий 
беқарорлик 
ва талабнинг 
ўзгариши
• самарали режалаштириш;
• бозорни ўрганиш;
• нарх-навони ўрганиш;
• истиқболни белгилаш ва ҳоказо.
5.
Рақобатдош-
ларнинг 
ҳаракати
• рақиблар амалга ошириш мумкин бўлган 
ҳаракатларни чуқур ўрганиш;
• уларнинг маркетинг фаолиятини, бозордаги 
нуфузини аниқлаш, нозик, кучсиз томонини 
билиш ва ҳоказо.
6.
Молиявий хавф
• молияни тўғри бошқариш;
• нофаол маблағларни тезда даромад келтирувчи 
лойиҳаларга сарфлаш ёки қарзга бериш;
• фирмалар маблағини ҳам қиммат лойиҳаларга 
жалб этиш орқали уларга хавфнинг бир қисмини 
ўтказиш ва ҳоказо.


326
7.
Нарх, талаб, 
даромадлар 
даражасининг 
ўзгариш хавфи
• истиқболни белгилаш бўйича изчил изланиш;
• хавфнинг оқибатларини юмшатиш усулларини 
ишлаб чиқиш;
• мавжуд усуллардан самарали фойдаланиш ва 
ҳоказо.
8.
Кутилмаган 
иқтисодий 
ва табиий 
фалокатлар, 
экологик 
офатлар хавфи
• буни олдиндан ҳисобга олиш мумкин бўлмаса-
да, уларнинг кўп йиллик ўсиш даражасини кузатиб 
боришни ташкил этиш.
9.
Лойиҳани 
танлашда 
хато қилиш 
хавфи
• мазкур лойиҳани олиш ва олмаслик хусусидаги 
барча далилларни «ақл тарозиси»нинг икки 
палласига қўйиб кўриш.
10.
Мазкур бизнес 
учун оғир 
оқибатлар 
келтирувчи 
кутилмаган 
сиёсий воқеалар
• буни ҳамма вақт ҳам олдиндан сезиб, эҳтиёт 
чорасини кўриб чиқишнинг иложи йўқ. Бироқ 
барибир уни ҳам эътиборга олиб қўйиш ва 
қандайдир қатъий ва руҳий чизмалар тузиб қўйиш 
керак.
11.
Миллий ва 
миллатлараро 
кўтарилишлар 
хавфи
• буни ҳам олдиндан билиш ва ҳисобга олиб 
қўйиш мумкин. Унинг оғир оқибатларини 
жамоатчилик билан алоқалар соҳасида мазкур 
жойнинг миллий-руҳий ўзига хосликларини 
эътиборга олган ҳолда, тўғри иш олиб бориш 
ёрдамида юмшатиш ёки бартараф этиш мумкин.
12.
Ҳукуматнинг 
кутилмаган 
қарорлари (қо-
нунлардаги, нарх 
ва со лиқ лар даги 
ўзгартириш лар)
• бозор иқтисодиёти шароитида бу айниқса муҳим. 
Шу боис қонунларни диққат билан ўрганиш билан 
бирга, умумий аҳволдан ҳам хабардор бўлиб 
туриш лозим;
• умуман кутилмаган қарорлар бўлмайди. Улар 
жамоатчилик билан бирга тайёрланиб, сўнгра 
қабул қилинади.
13.
Ходимларнинг 
норозилиги
• тугалланган иқтисодий-социал дастурларни 
тузиш;
• ходимларнинг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга 
олиш;
• яхши руҳий-маънавий муҳит, шароит яратиш ва 
ҳоказо.


327
14.
Фирма бой-
лиги нуқтаи 
назаридан 
унча улкан 
бўлмаган мол-
мулкларнинг 
нобуд бўлиши
• ички тадбирлар ёрдамида олдиндан эҳтиёт 
чораларини кўриш ва ҳоказо.
15.
Кўп сонли, бир 
типли мол-мул к-
нинг нобуд 
бўлиш хавфи
• олдиндан эҳтиёт чорасини кўриб қўйиш;
• ўз-ўзини «суғурта қилиш»;
• махсус захира фондини ташкил қилиш ва ҳоказо.
Суғурталашдан мақсад – табиий офатлар ва кўнгилсиз 
ҳодисаларда келтирилган зарарларни қоплаш учун пул фон-
дларини ҳосил қилишдир. Жисмоний ва юридик шахслар 
ҳисобидан шаклланадиган бу фондларни ҳосил қилишда 
суғурта ташкилотлари билан суғурталанувчилар ўртасида 
муносабат юзага келади. Ўзбекистон шароитида бу муноса-
бат юзлаб суғурта ташкилотлари билан минглаб корхона ва 
ташкилотлар, фуқаролар ўртасида шаклланади.
Суғурта объекти бўлиб мулк суғуртасида – моддий бой-
ликлар, мол-мулк; шахсий суғуртада – фуқароларнинг ҳаёти, 
соғлиги ва меҳнат қобилияти ҳисобланади. Суғурта предме-
ти қайд қилинганларнинг таркибий қисмларидир. Қишлоқ 
хўжалиги суғуртаси объект бўлса, экинлар (ҳосил), чорва 
молларининг сони, мол-мулк хиллари – бинолар, иншоотлар, 
транспорт воситалари суғурта предмети ҳисобланади.


328

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish