Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон


"Турли дебитор ва кредиторлар билан хисоб-китоблар" счёти



Download 0,63 Mb.
bet17/28
Sana24.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#219823
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28
Bog'liq
2169uzb (2)

15 "Турли дебитор ва кредиторлар билан хисоб-китоблар" счёти

255. 15 "Турли дебитор ва кредиторлар билан хисоб-китоблар" счёти куйидаги субсчётларга бўлинади:


150 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан хисоб-китоблар";
152 "Харидор ва буюртмачилар билан хисоб-китоблар";
154 "Сугурта бўйича тўловлар";
155 "Бюджет ташкилотининг ихтиёрида вактинча бўладиган маблаглар бўйича хисоб-китоблар";
156 "Тўловларнинг махсус турларига доир хисоб-китоблар";
159 "Бошка дебитор ва кредиторлар билан хисоб-китоблар".
Ушбу субсчётлар бўйича аналитик хисоб бюджет ва бюджетдан ташкари маблаглар бўйича хисоб-китобларни алохида ажратган холда 292-сон шаклдаги жорий хисоблар ва хисоб-китоблар дафтари (карточкаси)да, 285-сон шаклдаги айланма кайдномада ва бошка тегишли хисоб регистрларида юритилади.

256. 150 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан хисоб-китоблар" субсчётида мол етказиб берувчилар билан етказиб берилган моддий ва номоддий кимматликлар, шунингдек капитал кўйилмалар хисобига харид килинадиган курилиш материаллари, конструкциялар ва деталлар, ўрнатиш учун жихозлар, етказиб берилган бошка товар-моддий кимматликлар киймати ва шу кабилар, пудратчилар билан уларга курилиш ва монтаж учун берилган конструкциялар ва деталлар, бажарилган курилиш-монтаж ишлари учун хисоб-китоблар олиб борилади.


Мол етказиб берувчилар билан хисоб-китобларда 150 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан хисоб-китоблар" субсчёти дебетига курилиш материаллари, конструкциялар ва деталлар, бошка товар-моддий кимматликлар учун тўланган маблаглар суммаси ёзилади. Бунда, пул маблагларини хисобга олувчи тегишли субсчётлар кредитланади. Мол етказиб берувчилардан омборга келиб тушган моддий кимматликлар суммасига моддий кимматликларни хисобга олувчи тегишли субсчётлар дебетланади, бунда, 150 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан хисоб-китоблар" субсчёти кредитланади.
Агарда мол етказиб берувчилардан олинган моддий кимматликлар омборга кирим килинмасдан тўгридан-тўгри пудратчи ташкилотларга берилса, у холда 150 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан хисоб-китоблар" субсчёти дебетланади, бунда 150 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан хисоб-китоблар" субсчёти кредитланади.
Пудратчилар билан хисоб-китобларда 150 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан хисоб-китоблар" субсчёти дебетига бажарилган курилиш-монтаж ва бошка ишлар учун ўтказилган суммалар ва пудратчига курилиш-монтаж ишлари учун берилган конструкция ва деталлар, курилиш материалларининг суммалари ёзилади. Бунда, 060 "Курилиш материаллари" ва бошка тегишли субсчётлар кредитланади.
Пудратчиларнинг бажарган курилиш-монтаж ишлари суммасига ёзувлар 071 "Тугалланмаган курилиш" субсчётининг дебети ва 150 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан хисоб-китоблар" субсчётининг кредити бўйича ёзилади.

257. 152 "Харидор ва буюртмачилар билан хисоб-китоблар" субсчётида ташкилотлар томонидан бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар ва ишлаб чикарилган махсулотларни (иш, хизматларни) сотиш жараёнида харидорлар ва буюртмачи ташкилотлар билан олиб борадиган хисоб-китоблари акс эттирилади.


Харидор ва буюртмачилардан ўзаро тузилган шартномада белгиланган тўловлар келиб тушганда пул маблагларини хисобга олувчи тегишли субсчётлар дебетланади ва 152 "Харидор ва буюртмачилар билан хисоб-китоблар" субсчёти кредитланади. Бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар харидор ва буюртмачилар томонидан кабул килиниб олинганда (тегишли тасдикловчи хужжатларга асосан) хамда ишлаб чикарилган махсулотлар харидорлар ва буюртмачиларга юклаб жўнатилганда 152 "Харидор ва буюртмачилар билан хисоб-китоблар" субсчёти дебети ва 200 "Махсулот (иш, хизмат)лар реализацияси" субсчёти кредити бўйича акс эттирилади.
Аналитик хисоб хар бир харидор ва буюртмачилар бўйича алохида холда юритилади.

258. 154 "Сугурта бўйича тўловлар" субсчёти сугурта бўйича тўловларга доир хисоб-китобларни, жумладан, иш берувчининг фукаролик жавобгарлигини мажбурий сугурта килиш бўйича операцияларни бухгалтерия хисобида акс эттириш учун кўлланилади.


Ушбу субсчётнинг кредит томонида ташкилотлар томонидан мажбурий сугурта килиш шартномаси бўйича сугурта мукофоти суммаси хамда сугурта мажбуриятлари билан боглик бошка мажбуриятларнинг хисобланиши, дебет томонидан эса, хисобланган мажбурий сугурта килиш шартномаси бўйича сугурта мукофоти суммаларининг, шунингдек бошка сугурта мажбуриятларининг тўланиши (бажарилиши) акс эттирилади.
Жумладан, иш берувчининг (ташкилотнинг) фукаролик жавобгарлигини мажбурий сугурта килиш шартномаси бўйича сугурта мукофоти суммаси хакикий харажатларни хисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ва 271-субсчётларнинг тегишлиси дебетида ва 154 "Сугурта бўйича тўловлар" субсчётининг кредитида акс эттирилади.
Ўтказиб берилган суммалар эса, 154 "Сугурта бўйича тўловлар" субсчётининг дебетида ва тегишли пул маблагларини хисобга олувчи субсчётлар кредитида акс эттирилади.

259. 155 "Бюджет ташкилотининг ихтиёрида вактинча бўладиган маблаглар бўйича хисоб-китоблар" субсчётида ташкилотнинг ихтиёрига вактинчалик тушган ва маълум шартлар бажарилгандан кейин кайтарилиши лозим бўлган суммалар хисоби юритилади.


155 "Бюджет ташкилотининг ихтиёрида вактинча бўладиган маблаглар бўйича хисоб-китоблар" субсчётнинг кредитига ташкилотнинг ихтиёрига вактинчалик тушган суммалар ёзилади, бунда 114 "Бюджет ташкилотининг вактинча ихтиёрида бўладиган маблаглар" субсчёти дебетланади, бу субсчётнинг дебетига эса, белгиланган шарт учун берилган ёки ўтказиб берилган суммалар ёзилади, бунда 114 "Бюджет ташкилотининг вактинча ихтиёрида бўладиган маблаглар" субсчёти кредитланади.
Депозит суммалар аналитик хисоби хар бир олувчи бўйича 292-сон шаклдаги жорий хисоблар ва хисоб-китоблар дафтарида (карточкаси)да олиб борилади.

260. 156 "Тўловларнинг махсус турларига доир хисоб-китоблар" субсчётида куйидагилар хисобга олинади:


болаларнинг мактабгача таълим муассасаларида (болалар богчалари ва яслиларда) сакланганлиги;
болаларнинг мусика ва санъат мактабларида ўкитилганлиги;
тарбияланувчиларнинг мактаб-интернатларда ва бошка таълим муассасаларида сакланганлиги учун ота-оналар билан олиб бориладиган хисоб-китоблар;
иш жойида овкат билан таъминланганлиги учун ходимлар билан олиб бориладиган хисоб-китоблар ва бошка шу каби хисоб-китоблар хисоби юритилади.

261. Болаларнинг мактабгача таълим муассасаларида сакланганлиги учун ота-оналар билан олиб бориладиган хисоб-китоблар бўйича пул хисоблаб ёзиш болаларнинг богчага келиши хисоби олиб бориладиган 305-сон шаклдаги болаларнинг давомат хисоби бўйича табель асосида (мазкур Йўрикноманинг 52-иловаси) хакикий катнаган кунларига мувофик амалга оширилади. Тўловлар бевосита мактабгача таълим муассасаларига тўланганда ота-оналарга тўланганлик хакидаги квитанциялар берилади. Вакил килинган кишилардан кабул килинган суммалар уч кунлик муддат ичида ташкилотнинг хисобварагига кирим килиниши керак.


Мактабгача таълим муассасалари, мактаб-интернатлари ва бошка таълим муассасаларида болалар таъминотига хак тўлаш тартиби ва тўлов микдорлари конунчиликка мувофик тартибга солинади.

262. Тўловлар хисобланганда 156 "Тўловларнинг махсус турларига доир хисоб-китоблар" субсчётининг дебетида ва 242 "Таълим муассасаларида хисобланган ота-оналарнинг маблаглари" субсчётининг кредитида акс эттирилади. Ота-оналардан келиб тушган маблагларга 156 "Тўловларнинг махсус турларига доир хисоб-китоблар" субсчёти кредитланади ва 110 "Тўловларнинг махсус турларига доир хисоб-китоблардан тушган маблаглар" субсчёти дебетланади.


Болалар мактабгача таълим муассасасидан чикариб олинган такдирда олдиндан тўланган сумма ота-оналарга уларнинг аризасига мувофик мактабгача таълим муассасаси рахбарининг кўрсатмасига биноан кайтарилади. Ариза мактабгача таълим муассасаси бухгалтериясига рахбарнинг кўрсатмаси ва болаларнинг богчага катнашининг хисоби олиб бориладиган навбатдаги табель билан биргаликда топширилади.
Кайтариладиган сумма касса оркали берилади ёки почта оркали жўнатилади, шунингдек накд пулсиз хисоб-китоблар йўли билан хам кайтарилиши мумкин. Кайтарилган сумма 156 "Тўловларнинг махсус турларига доир хисоб-китоблар" субсчётининг дебетига ва 120 "Миллий валютадаги накд пул маблаглари" субсчётининг кредитига ёки 110 "Тўловларнинг махсус турларига доир хисоб-китоблардан тушган маблаглар" субсчёти кредитига ёзилади. Бир вактнинг ўзида 156 "Тўловларнинг махсус турларига доир хисоб-китоблар" субсчётининг дебети ва 242 "Таълим муассасаларида хисобланган ота-оналарнинг маблаглари" субсчётининг кредити бўйича сторно проводкаси берилади.

263. Болаларни саклаш юзасидан олиб бориладиган хисоб-китобларнинг аналитик хисоби 327-сон шаклдаги таълим муассасаларида болаларнинг сакланганлиги учун уларнинг ота-оналари билан олиб бориладиган хисоб-китоблар кайдномасида (мазкур Йўрикноманинг 53-иловаси) юритилади.


327-сон шаклдаги кайднома асосида 406-сон шаклдаги (15-мемориал ордер) болаларни саклаганлик учун ота-оналар билан олиб бориладиган хисоб-китоблар бўйича жамланма кайднома тузилади.

264. Тарбияланувчиларнинг мактаб-интернатларда сакланганлиги учун ота-оналар билан олиб бориладиган хисоб-китоблар бўйича келиб тушган тўловлар суммасига 156 "Тўловларнинг махсус турларига доир хисоб-китоблар" субсчёти кредитланади, 110 "Тўловларнинг махсус турларига доир хисоб-китоблардан тушган маблаглар" субсчёти ёки 120 "Миллий валютадаги накд пул маблаглари" субсчёти дебетланади. Тарбияланувчиларнинг мактаб-интернатда хакикий бўлган кунлари учун хисобланган тўлов суммасига 156 "Тўловларнинг махсус турларига доир хисоб-китоблар" субсчёти дебетланади ва 242 "Таълим муассасаларида хисобланган ота-оналарнинг маблаглари" субсчёти кредитланади.


Ота-оналар билан олиб бориладиган хисоб-китобларнинг аналитик хисоби хар бир тарбияланувчи бўйича алохида холда 327-сон шаклдаги таълим муассасаларида болалар сакланганлиги учун уларнинг ота-оналари билан олиб бориладиган хисоб-китоблар кайдномасида юритилади.

265. Болаларнинг мактаблар кошидаги интернатларда овкатланганлиги учун ота-оналар билан олиб бориладиган хисоб-китоблар бўйича хисоблаб ёзилган тўлов суммасига 156 "Тўловларнинг махсус турларига доир хисоб-китоблар" субсчёти дебетланади ва 242 "Таълим муассасаларида хисобланган ота-оналарнинг маблаглари" субсчёти кредитланади. Келиб тушган тўловлар суммасига 156 "Тўловларнинг махсус турларига доир хисоб-китоблар" субсчёти кредитланади ва 120 "Миллий валютадаги накд пул маблаглари", 110 "Тўловларнинг махсус турларига доир хисоб-китоблардан тушган маблаглар" ёки 061 "Озик-овкат махсулотлари" (тўлов ўрнига озик-овкат берилганда) субсчётлари дебетланади.


Ота-оналар билан олиб бориладиган хисоб-китобларнинг аналитик хисоби 327-сон шаклдаги таълим муассасаларида болалар сакланганлиги учун уларнинг ота-оналари билан олиб бориладиган хисоб-китоблар кайдномасида юритилади.

266. Болаларни болалар мусика ва санъат мактабларида, шунингдек бошка таълим муассасаларида ўкитганлик учун хисобланган тўлов суммаларига 156 "Тўловларнинг махсус турларига доир хисоб-китоблар" субсчёти дебетланади ва 242 "Таълим муассасаларида хисобланган ота-оналарнинг маблаглари" субсчёти кредитланади. Келиб тушган суммаларга тегишли пул маблагларини хисобга олувчи субсчётлар дебетланади ва 156 "Тўловларнинг махсус турларига доир хисоб-китоблар" субсчёти кредитланади.


Аналитик хисоб хар бир бадал тўловчи ота-оналар бўйича алохида холда юритилади.

267. Ходимлар билан уларнинг иш жойларидан овкатланиш учун олиб бориладиган хисоб-китобларда конунчиликка кўра касалхоналар, мактабгача таълим муассасалари, ногиронлар, шунингдек кариялар уйлари ва бошка ташкилотлар жойлашган ерда умумий овкатланиш корхоналари бўлмаган холларда уларнинг ходимларига тўлов хисобига овкатланиш рухсат этилган бўлиб, ана шу ташкилотларнинг ходимлари билан овкатланганлик учун хисоб-китоб олиб борилади.


Ходимлар билан улар олган овкатлар учун хисоб-китоб юритганда 156 "Тўловларнинг махсус турларига доир хисоб-китоблар" субсчётининг дебетига сарф килинган озик-овкат махсулотларининг киймати ёзилади, бунда, 061 "Озик-овкат махсулотлари" субсчёти кредитланади.
Кредитига эса, ходимлардан овкат учун олинган суммалар, шунингдек олдиндан тўланган аванс суммалари ёзиб борилади, бунда тегишли пул маблагларини хисобга олувчи субсчётлар (120 "Миллий валютадаги накд пул маблаглари" ёки 110 "Тўловларнинг махсус турларига доир хисоб-китоблардан тушган маблаглар" субсчётлари) дебетланади.
Овкатланиш учун олиб бориладиган хисоб-китобларнинг хисоби 285-сон шаклдаги айланма кайдномада юритилади. Бу кайдномада ходимларнинг фамилияси ва исми кўрсатилади.

268. 159 "Бошка дебитор ва кредиторлар билан хисоб-китоблар" субсчётида юкорида келтирилмаган барча холлар бўйича дебитор ва кредиторлар билан хисоб-китоблар хисоби олиб борилади.


Шунингдек, ушбу субсчётда штатда турмаган таркибга (композиторларга, артистларга, муаллифларга) шартнома бўйича бажарган ишлари ва чикимлари учун, телевизор ва радиоэшиттиришларда бир марта чикиш учун килинган буюртмаларга бериладиган калам хаки суммалари бўйича хисоб-китоблар, шунингдек уйда ногирон болаларни ўкитадиган педагогларга тўланадиган компенсация тўловлари хисобга олинади.

269. Бошка дебиторлар ва кредиторлар билан олиб бориладиган хисоб-китобларнинг аналитик хисоби 408-сон шаклдаги (6-сон мемориал ордер) жамланма кайдномасида, шунингдек 292-сон шаклдаги жорий хисоблар ва хисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) олиб борилади.



Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish