Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 11 июлда 1834-сон



Download 108,2 Kb.
bet25/37
Sana10.02.2023
Hajmi108,2 Kb.
#909902
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37
Bog'liq
1834 банкларда бухгалтерия ишларини ташкил этиш

II. МАЛАКАВИЙ ТАЛАБЛАР

АВ 12.08.2019 й. 1834-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарорига мувофиқ 6-банд ўз кучини йўқотган


6. Банкнинг бош бухгалтери лавозимига олий махсус маълумоти ва шу мутахассислик бўйича иш стажига эга бўлган, шунингдек бухгалтерия ҳисобини халқаро стандартлари бўйича ўқув курсини муваффақиятли якунланганлигини тасдиқловчи Марказий банкнинг махсус сертификатига эга бўлган шахслар тайинланади.


7. Банкларда бош бухгалтер лавозимига тавсия этилаётган номзод шахсларга нисбатан малака талаблари Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарларига нисбатан малака талабларига (рўйхат рақами 2989, 2018 йил 30 март) мувофиқ белгиланади. (АВ 12.08.2019 й. 1834-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


8. Бош бухгалтер ўз иш жараёнида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига ва бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ҳисоботларни тузиш бўйича бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга асосланиб иш юритади.


9. Бош бухгалтер қуйидагиларни билиши шарт:


а) бухгалтерия ҳисоби қонунчилигини;
б) фуқаролик ҳуқуқи, банк, молия, солиқ ва хўжалик қонунчилигининг бухгалтерия ҳисобини юритишга тегишли қисмини;
в) банк тузилиши, стратегияси ва унинг ривожланиш истиқболларини;
г) банкнинг молиявий-хўжалик фаолиятига, бухгалтерия ҳисобини ташкил этишга ва молиявий ҳисоботларни тузишга тегишли норматив-ҳуқуқий ва услубий ҳужжатларни;
д) солиқ, статистика, бошқарув ва молиявий ҳисобларни;
е) операцияларни расмийлаштириш ва ҳисоб участкаларида ҳужжатлар айланишини ташкиллаштириш тартиби, пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари, шунингдек бошқа товар-моддий захираларни қабул қилиш, кирим қилиш, сақлаш ва сарфлаш (чиқим қилиш) тартибини;
ё) асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқа товар-моддий захираларни кирим қилиш ва ҳисобдан чиқариш тартибини, шунингдек, дебитор ва кредитор қарздорликни ҳисобдан чиқариш, асосий воситалар, номоддий активларга эскириш ҳисоблаш, мулкни баҳолаш ва қайта баҳолаш тартибини;
ж) дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш қоидаларини;
з) юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш шартларини;
и) мулк ва мажбуриятларни инвентаризациядан ўтказиш тартиби, аудиторлик текширувини ўтказиш тартибини;
й) бухгалтерия, солиқ, статистика ҳисоботларини тузиш тартиби ва муддатларини;
к) банк молия-хўжалик фаолиятининг иқтисодий таҳлилини, банк ички захираларини аниқлашни;
л) текширувларни ўтказиш ва ҳужжатли тафтиш қилиш тартибини;
м) бухгалтерия ҳисоби бўйича компьютер дастурлари, бухгалтерия ҳисоби ва молияни бошқариш соҳасида замонавий маълумотлар ва ахборот тизимини;
н) бухгалтерия ҳужжатларини сақлаш ва ахборотларни ҳимоя қилиш тартибини;
о) меҳнат қонунчилиги, меҳнатни муҳофаза қилиш тартиби ва меъёрларини;
п) ишлаб чиқариш технологиясининг ўзига хос хусусиятларини;
р) бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг илғор миллий ва хориж тажрибаларини.

10. Бош бухгалтер зиммасига пул маблағлари ва моддий қимматликлар учун бевосита моддий жавобгарлик билан боғлиқ вазифалар, шунингдек банк раҳбари вақтинча ишда бўлмаган вақтда унинг вазифаларини бажариб туриш юклатилиши мумкин эмас. Бош бухгалтерга бевосита чеклар ва бошқа ҳужжатлар асосида банк учун маблағ ва товар-моддий қимматликларни қабул қилиш тақиқланади.


11. Бош бухгалтер вақтинча ишда бўлмаган вақтда (хизмат сафари, таътил, касаллик ва шу кабилар) бош бухгалтернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари унинг ўринбосарига, ўринбосар ҳам ишда бўлмаган тақдирда, банк раҳбарининг алоҳида буйруғи асосида бошқа мансабдор шахсга юклатилади.


12. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 36-моддасига мувофиқ, банк бошқаруви аъзолари ва муҳим аҳамиятга эга ходимлари иш берувчининг розилиги билан бошқа ташкилотларда ўриндошлик асосида ишлаши мумкин, бундан уларнинг бошқа банклар ва ташкилотларда ишга жойлашуви манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳоллар мустасно. (АВ 29.07.2020 й. 1834-9-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Download 108,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish