Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 24 январда 1209-сон



Download 27,06 Kb.
bet2/2
Sana26.02.2022
Hajmi27,06 Kb.
#470711
1   2
Bog'liq
help

2-1-§. МУДДАТИ ЎТГАН ДЕБИТОРЛИК
ВА КРЕДИТОРЛИК ҚАРЗЛАРИ РАСШИФРОКАСИ
(БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИГА ИЛОВА)
(АВ 11.10.2012 й. 1209-5-сон билан рўйхатга олинган
молия вазирининг Буйруғига мувофиқ киритилган параграф)

96-1. Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари расшифрокасида ташкилотнинг муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг ҳолати ҳисобот даврининг охирги санасига акс эттирилади. Ушбу расшифровка бухгалтерия балансини тузиш санасига ташкилотнинг муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари мавжуд бўлсагина тўлдирилади.


96-2. 2-устун - "Муддати ўтган қарздорликка эга бўлган дебитор ва кредиторлар рўйхати"да - дебитор (кредитор)дан юқори турадиган вазирликлар (идоралар) кесимидаги дебиторлар ва кредиторлар рўйхати келтирилади. Агар дебитор (кредитор) юқори турадиган вазирликка (идорага) эга бўлмаса, дебитор (кредитор) бўлган юридик шахснинг тўлиқ номини кўрсатиш лозим.


Ўзбекистон Республикасининг ташқарисидаги муддати ўтган қарзлар бўйича дебитор (кредитор) номи (тўлиқ ёки умумқабул қилинган қисқартиришлар билан) кўрсатилади, шунингдек қавсларда мамлакатнинг номи кўрсатилади.
2-устунда 2.1, 2.2.1, 3.1, 5.1, 5.2.1, 6.1-сатрлар бўйича мажбурий тартибда муддати ўтган қарздорликка эга бўлган дебитор (кредитор)нинг номини кўрсатиш лозим.

96-3. 3-устунда қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларида сўндирилмаган, муддати ўтган қарздорликнинг умумий суммаси кўрсатилади, хусусан:


а) 1-сатр бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзининг умумий суммаси кўрсатилади, у 3-устуннинг 2 ва 3-сатрлари суммасига тенг бўлиши керак;
б) 4-сатр бўйича муддати ўтган кредиторлик қарзининг умумий суммаси кўрсатилади, у 3-устуннинг 5 ва 6-сатрлари суммасига тенг бўлиши керак.
Муддати ўтган дебиторлик қарзининг умумий суммаси Бухгалтерия баланси 1-сон шаклининг 211-сатри суммасига мувофиқ келиши лозим.
Муддати ўтган кредиторлик қарзининг умумий суммаси Бухгалтерия баланси 1-сон шаклининг 602-сатри суммасига мувофиқ келиши лозим.

96-4. 3-устунда 2, 2.1, 2.2, 2.2.1, 3.3.1-сатрлар бўйича 1-сатрда акс эттирилган муддати ўтган дебиторлик қарзи умумий суммасининг қуйидаги тартибдаги расшифровкаси келтирилади:


а) 2-сатр бўйича республика ҳудудидаги муддати ўтган дебиторлик қарзининг умумий суммаси кўрсатилади;
б) 2.1-сатр бўйича республика ҳудудидаги дебиторларнинг номлари бўйича муддати ўтган қарз кўрсатилади;
в) 2.2-сатр бўйича ички идоравий муддати ўтган дебиторлик қарзининг умумий суммаси келтирилади;
г) 2.2.1-сатр бўйича 2-сатрдан ажратилган, дебиторлар номлари бўйича ички идоравий муддати ўтган қарз суммаси кўрсатилади;
д) 3-сатр бўйича республика ташқарисидаги муддати ўтган дебиторлик қарзининг умумий суммаси кўрсатилади;
е) 3.1-сатр бўйича республика ташқарисидаги дебиторлар номлари бўйича муддати ўтган қарз кўрсатилади.

96-5. 4, 5, 5.1, 5.2, 5.2.1, 6, 6.1-сатрлар муддати ўтган дебиторлик қарзига ўхшаш ҳолда, ушбу Қоидаларнинг 96-3 ва 96-4-бандларига мувофиқ тўлдирилади.


96-6. Ташкилотга боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича юзага келган қарзлар бўйича:


а) 4-устунда ташкилотга боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича юзага келган умумий муддати ўтган қарз кўрсатилади, хусусан:
1-сатр бўйича - муддати ўтган дебиторлик қарзининг умумий суммаси, у 5, 6, 7, 8-устунларда кўрсатилган суммага тенг бўлиши керак;
4-сатр бўйича - муддати ўтган кредиторлик қарзининг умумий суммаси, у 5, 7, 8-устунларда кўрсатилган суммага тенг бўлиши керак;
б) 5-устунда ташкилотнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига кўра олдиндан ҳақ тўламасдан юклаб жўнатилган (олинган) маҳсулот (иш, хизмат) бўйича умумий муддати ўтган дебиторлик (кредиторлик) қарзи кўрсатилади;
в) 6-устунда давлат захиралари ва жамғармаларидан хом ашё ҳамда материалларни юклаб жўнатиш назарда тутилган ўтказилган бўнак тўловларининг суммаси кўрсатилади. 6-устунда акс эттириладиган маълумот фақат муддати ўтган дебиторлик қарзи қисмида тўлдирилади;
г) 7-устунда ташкилотнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига кўра қарзни сўндириш муддати белгиланган тартибда кечиктирилган муддати ўтган қарзи акс эттирилади;
д) 8-устунда қонун ҳужжатларига мувофиқ, тақдим этилган даъволар бўйича судда кўриб чиқиш жараёни бораётган муддати ўтган қарз суммаси кўрсатилади. Худди шу ерда кредитордан ушбу қарзни ундириш тўғрисида хўжалик суди қарорлари чиқарилган муддати ўтган қарз ҳам акс эттирилади.

96-7. Зарурат туғилган ҳолларда ташкилотларга "Ташкилотга боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича вужудга келган муддати ўтган қарзлар" бўлимида қўшимча устунлар очишга рухсат берилади.


96-8. Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари расшифрокаси сатрларининг миқдори тегишлича 2.1, 2.2.1, 3.1, 5.1, 5.2.1, 6.1-сатрлар бўйича кўрсатиладиган дебиторлар ва кредиторлар миқдорига боғлиқ.




96-9. Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари расшифрокаси раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланади. (АВ 15.02.2019 й. 1209-10-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
Download 27,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish