модда.Рухсатэтишхусусиятигаэгаҳужжатнингдубликатинибериш Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақ- дирда тадбиркорлик субъектининг аризасига кўра унинг дубликати берилади. Ваколатли орган ариза, шунингдек ҳужжат яроқсиз ҳолга келган тақдирда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг асл нусхаси ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг дубликати берилганлиги учун тадбиркорлик субъекти томонидан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолда йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг
дубликатини бериши (юбориши) шарт.
Рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда белгиланган ҳолларда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг дубликатини берганлик учун тадбиркорлик субъектининг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризаси ваколатли орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун, дубликатни бериш ҳақидаги ариза топширилган санадаги ҳолатга кўра, тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилиши мумкин. Йиғим суммаси ваколатли органлар ҳисобварағига ўтказилади.
модда. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
рухсат беришга доир талаблар ва шартлар тадбиркорлик субъекти томонидан бузилганлиги аниқланганда;
тадбиркорлик субъекти томонидан ваколатли органнинг тадбиркорлик субъекти зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбу- риятини юкловчи қарори бажарилмаганда.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш суд тартибида амалга оширилади, фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳоллари бундан мустасно.
Ваколатли органнинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қили- шини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори тадбиркорлик субъектига қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш сабаблари ва қонун ҳужжатларининг нормалари аниқ кўрсатилган ҳолда, ёзма шаклда етказилади. Суднинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори тадбиркорлик субъектига қонун ҳужжатларида
белгиланган муддатларда етказилади.
Ваколатли орган ёки суд рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатларнинг тадбиркорлик субъекти томонидан бартараф қилиниши муддатини белгилаши шарт. Рухсат
этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларнинг тадбиркорлик субъекти томонидан бартараф қилиниши муддати тадбиркорлик субъекти рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар тадбиркорлик субъекти томонидан бартараф этилган тақдирда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли орган ёки суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган кундан эъти- боран беш иш куни ичида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.
Ваколатли органнинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қили- шини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш суд томонидан асоссиз деб топилган тақдирда, ваколатли орган тадбиркорлик субъекти олдида у кўрган зарар миқдорида жавобгар бўлади, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши эса, унинг тўхтатиб турилиши суд томонидан асоссиз деб топилган пайтдан эътиборан қайта тикланган ҳисобланади.