Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тугатиш асослари
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тугатиш тегишли рухсатнома берилган ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишни тугатиш, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужаттанинг амал қилишини тугатиш мажбуриятини бажармаслик ҳолатида зарарларни қоплаш каби тадбиркорлик субъектлари учун салбий оқибатларга олиб келади.
Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
тадбиркорлик субъекти рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат этганда;
юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида туга- тилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, унинг ўзгартирилиши бундан мустасно;
жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтка- зилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганда;
жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъекти вафот этганда, унинг муома- лага лаёқатлилиги белгиланган тартибда чекланганда, у муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
тадбиркорлик субъекти рухсат беришга доир талаблар ва шартларни бир йил давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда, агар мазкур қоидабузарликлар тадбир- корлик субъектининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зиён ҳамда атроф-муҳитга зарар етказилишига олиб келган бўлса. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тугатилишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилади;
тадбиркорлик субъекти рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатларни ваколатли орган ёки суд томонидан белгиланган муддатда бартараф этмаганда;
ваколатли органнинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғри- сидаги қарори қонунга хилоф эканлиги аниқланганда;
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугаганда; бажарилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилган бир
марталик ҳаракат бажарилганда.
Тадбиркорлик субъекти рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат этиши
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тугатишнинг биринчи асоси тадбиркорлик субъекти рухсат этиш хусусиятига эга ҳуж- жатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат этиши ҳисобланади. Ушбу ҳолатда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тугатиш тадбиркорлик субъекти ўз иродасининг ифода қилиш натижаси ҳисобланади.
Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти тугатиш ёки қайта ташкил этиш натижасида фаолиятини тугатиш, унинг ўзгартирилиши бундан мустасно
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тугатишнинг иккинчи асоси юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти тугатиш(ушбу ҳолатда рухсат этиш хусусиятига ҳужжат юридик шахс тугатилган пайтдан эътибор тугатилади) ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатиш (юридик шахснинг қайта ташкил этилган ҳолатда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши у қайта ташкил этилган пай- тдан эътиборан тугатилади) кўрсатилади, унинг ўзгартирилиши бундан мустасно.
Юридик шахс тугатилганда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тугатиш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53-моддасига мувофиқ юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келишига асосланади. Кодекснинг 55-моддасига мувофиқ юридик шахснинг тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўйилганидан сўнг юридик шахсни тугатиш тамомланган, юридик шахснинг фаолияти эса тугаган ҳисобланади. Шунга кўра, ушбу реестрга тегишли ёзув киритилгандан муддатдан рухсат этиш хусусиятига эга ҳуж- жатнинг амал қилиши тугаган ҳисобланиши керак.
Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектини фаолияти уни қайта ташкил этиш натижасида ҳам тугатилиши мумкин. Қайта ташкил этиш шакллари сифатида Фуқаролик кодекси 49-моддаси қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартиришларни келтиради. Қонуннинг 23-моддаси юридик шахсни қайта ташкил этишнинг ўзгартириш каби шаклини рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тугатишга асос сифатида
белгиламайди. Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектини ўзгартириш Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |