Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги


- Мавзу. Санъат ва унинг турлари. Бадиий ижод ва эстетик тарбия



Download 206 Kb.
bet6/7
Sana23.02.2022
Hajmi206 Kb.
#172134
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Estetika (1)

4- Мавзу. Санъат ва унинг турлари. Бадиий ижод ва эстетик тарбия.


Режа:

  1. Санъатнинг вужудга келиши ва ривожланиш қонуниятлари.

  2. Санъат ижтимоий онгнинг махсус шакли сифатида.

  3. Бадиий образ воқеаликнинг санъатдаги ўзига хос инъикоси.

  4. Санъат турлари.

Санъат- кент маъноли тушунчадир. Масалан, қадимги юнонлар мусиқа, рақс, назмни санъат деб билар эдилар. Ўрта асрларда эса санъат таркибига тасвирий санъат, касалларни даволаш ва дорихона ишлари ҳам киритилган. Бугунги кунда «санъат» сўзи «воқеликни бадиий тимсоллар воситасида ижодий акс эттириш», «ишнинг кўзини билиш ва маҳорат кўрсатиш жараёни», «хар қандай ишнинг ўзи ва у талаб қиладиган маҳорат даражаси» маъноларида қўлланилади.
Санъат тушунчасининг талқин этилиши бежиз эмас. Зеро, санъат инсон меҳнати, ақл идроки, шуури билан яратилган, вужудга келган, ижод қилинган нарсалардир. Санъат инсон фаолиятининг ижодкорлик турини англатиб, ҳар бир санъат асарида шахснинг ўзига хос исътедоди намоён бўлади. Ва ниҳоят, санъат инсоннинг маҳорати билан чамбарчас боғланиб кетгандир.
Санъат кенг маънода санъат асарлари (бадиий қадриятлар) билан бирга уларни яратиш (баддий ижод қилиш) ва истеъмол (бадиий идрок этиш) жараёнларини ҳам қамраб олади. Санъат ҳозирги даврга қадар инсоният тараққиёти билан боғлиқ ҳолда ривожланиб келган. Ўзбекистон ҳудудида Испания, Саҳрои Кабир ва бошқа манзилларда учрайдиган ғояларга уйиб туширилган ёввойи ҳайвонларнинг тасвирлари ҳозирги давр нуқтаи назаридан юксак эстетик қийматга эга. Бу тасвирларда ҳар бир нарса турининг мезонига мос ижод қилиш, яъни нафосат қонунларига риоя қилиш, вазн туйғуси, тенглик акси, уларни яратиш жараёнидан олинадиган қувонч каби эстетик фаолиятнинг муҳим белгилари мавжуд. Бу ёдгорликлар инъикос этиладиган бадиий фаолият куртаклари эндигина кўриниб келаётган инсон эстетик фаолиятнинг натижалари эди.
Инсон бадиий ғояларнинг модиий ифода топиши учун зарур бўлган қурол ва воситалар яратиб, ўз кундалик ҳаёти мазмунини бойитишга интилади. Дарҳақиқат, узоқ ўтмишдаги аждодларимиз яратган тош қуролларсиз бирор бир энг содда нақш ёки ғояларга туширилган тасвирлар вужудга келиши мумкин бўлармиди? Демак, санъат меҳнат билан уйғун тарзда ривожланиб борган. Шу боис бадиий фаолият шакллари инсон меҳнати заминида вужудга келиб, бевосита меҳнат жараёнлари билан чирмашиб кетган.
Бадиий фаолиятнинг энг қадимги шакллари ҳали бир-биридан ажралмаган, яхлит ибтидоий жамоа маданиятининг бир қисмини ташкил этган бўлиб, афсонавий (мифологик) бўёқларда ифодаланган.
Афсоналарда диний мазмун кенг ўрин олган. Миср афсоналари асосан диний ибодат мазмунига эга. Юнон афсоналаридаги диний мазмун-юнон санъатининг ҳазинасигагина бўлиб қолмай, балки унинг заминини ҳам ташкил этади.
Санъат куртаклари мураббиёй-тарбиячи вазифаларини щам бажарган. Тасвирлар нақшлар, рақслар, эртак-афсоналарда авлоддан-авлодга ўтиб турган амалий, аҳлоқий эстетик тажриба мужассамлашган эди. Бадиий фаолиятнинг илк шакллари уюштирувчилик, бирлаштирувчилик вазифаларини ҳам бажарган. Ҳаётда яшаш учун кураш мақсадида жипслашган ва ягона туйғу жўш уриши билан бирлашган бутун жамоа ҳатти ҳаракатлари, уринишлари воситасида қўлга киритилиши мумкин бўлган ғалаба – овда ҳайвон устидан ғолиблик (овнинг самарали бўлиши) санъатда тасвирланиб, у қадимги одамлар жипслашишининг энг муҳим омилларидан бири бўлган эди.
Бадиий фаолиятнинг илк шаклларидаёқ санъатнинг жуда кўп белги ва хоссалари кўриниб туради. Лекин уларда якка шахс омили етишмайди. Қадимги одамлар фақат уруғ ва қабила учун умумий бўлган ҳис-туйғу ҳамда тасаввурлар билан яшаган, ўзини воқеаликдан ажратолмаган эди. Санъат эса бошидан охиригача шахсдан бошланади, шахс билан шаклланади, шахс билан қадр топади.
Қадимги одамлар бадиий фаолияти жараёнида табиатнинг рамзий-тимсолий акс эттиришда инсоннинг муаллифлик «қўли» услуби пайдо бўлади. Бадиий рамз тимсол муаллиф-ижодкорнинг бетакрор истеъдодини намоён қилди.
Санъат ижтимоий ҳаётининг мураккаб, ранго-ранг муносабатлари билан алоқадор бўлиб, у бир вақтнинг ўзида ҳам меҳнатнинг алоҳида тури, ҳам ижтимоий ишлаб чиқаришнинг махсус сощаси, ҳам ижтимоий онгнинг бир шакли, ҳам ўзига хос билим соҳаси, ҳам ижодий фаолиятнинг бир кўриниши сифатида амал қилади.

Download 206 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish