Ўзбекистон республикаси Адлия вазирлиги
тошкент шаҳар юридик коллежи
Рўйхатга олинди:
№____________
2019_ йил “_” ____
|
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари
__________А.А. Эшонқулов
"___"___________2019_ йил
|
“ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИ”
ФАНИНИНГ
ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ |
|
|
Билим соҳаси:
|
200000
|
–
|
“Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ”
|
Таълим соҳаси:
|
240000
|
–
|
“Ҳуқуқ”
|
Таълим йўналиши:
|
5240100
|
–
|
“Юриспруденция” (фаолият турлари бўйича)
|
Тошкент – 2019
Фаннинг ишчи ўқув дастури ўқув, ишчи ўқув режа ва ўқув дастурига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Тузувчи:
Сайдуллаев Ш.А.
|
-
|
ТДЮУ “Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи” кафедраси доценти в/б., ю.ф.н.
|
Тақризчилар:
Хусанбаев О.О.
|
-
|
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети катта ўқитувчиси ю.ф.н.
|
|
|
|
Хусанова М.А.
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, ю.ф.н.
|
Фаннинг ишчи ўқув дастури “Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи” кафедрасининг 2019 йил “__” _______ даги “___” - сон йиғилишида муҳокамадан ўтган ва Ўқув-услубий кенгашида муҳокама қилиш учун тавсия этилган.
Кафедра мудири:__________ М.А.Сатторова
Фаннинг ишчи ўқув дастури Ўқув-услубий кенгашнинг 201_ йил “__” _______ даги “___” - сон йиғилишида муҳокамадан ўтган ва фойдаланишга тавсия қилинган.
Келишилди: Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи
__________ Ниязбеков Ж.
Кириш
Мазкур ишчи ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги “Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–1990-сонли қарори ва ТДЮУ талабалари билими, малакаси ва кўникмаларига нисбатан қўйиладиган талаблар асосида ишлаб чиқилган.
Ишчи ўқув дастури фанининг мақсади, ўрганиладиган мавзулар, талабаларнинг кўникма ва малакаси, ўқув машғулотлари ва мустақил таълим ҳажми ва мазмуни, баҳолаш мезонлари ҳамда фойдаланиладиган адабиётлар рўйхатини ўз ичига олади.
Ушбу ишчи ўқув дастури давлат ва ҳуқуқнинг келиб чиқиши, давлат тушунчаси, белгилари, моҳияти ва типлари, давлат функциялари, давлатнинг шакллари, давлат ҳокимиятини амалга ошириш механизми, ижтимоий муносабатлар ва ҳуқуқ, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият, ҳуқуқ нормалари, ҳуқуқ шакллари (манбалари), ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳуқуқ тизими, ҳуқуқий муносабатлар, ҳуқуқни амалга ошириш, ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш, ҳуқуқий ҳулқ-атвор, ҳуқуқбузарлик ва юридик жавобгарлик, ҳуқуқий тартибга солиш механизми, қонунийлик ва ҳуқуқий тартибот, давлат ва ҳуқуқни ривожланиш истиқбол ва йўллари каби масалаларни қамраб олган.
Do'stlaringiz bilan baham: |