Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

Жабрланувчини сўроқ қилиш. Жабрланувчини сўроқ қилиш 
муҳим аҳамиятга эга. Терговнинг йўналиши унинг натижасига боғлиқ. 
Шуни эътибордан четда қолдирмаслик керакки, жабрланувчи руҳий туш-
кунлик ҳолатида янглишиши мумкин. Шунинг учун сўроқ қилиш режа 
асосида, натижаси эса ҳар томонлама текширилиб кўрилиши лозим. 
Сўроқда жиноят содир қилинган вақт, тажовуз жойи, тажовуз 
тўсатдан қилинганми ёки жабрланувчи қандай усулда қаршилик кўрсат-
ган, бақирганми, ёрдамга чақирганми, қандай овозда, тажовузчини тишла-
ганми ёки тирнаганми, жинсий алоқа охирига етказилганми, агар охирига 
етказилмаган бўлса нима сабабдан, тажовуз натижасида жабрланувчининг 
танасида қандай жароҳатлар мавжуд. 
Жабрланувчи тажовузга қадар жинсий алоқада бўлганми, бўлган 
бўлса қачон (аниқ вақти) ҳомила ёки ҳайз (ой кўриш) ҳолати мавжуд ёки 
мавжуд эмаслиги аниқланади. Шунингдек, тажовуз пайтида жабрла-
нувчининг устида бўлган кийимлари сақланиб қолганми ёки қолмаганлиги 
ҳақида батафсил маълумот олинади. 
Сўроқ жараёнида руҳий зўрлик ишлатилганлигини аниқлаш мақса-
дида қуйидагилар аниқланади: тажовузчи қандай таҳдид ишлатган, қандай 
зарар етказишни кўзлаган, қандай ҳуқуқлар бузилган, тажовузчи қачон 
таҳдидни амалга оширишни кўзлаган, таҳдид қандай кўринишга эга 


бўлган (сўз билан, ҳаракати орқали, ишора орқали) айбланувчида таҳдид-
ни амалга ошириш учун имкониятлар мавжудмиди ёки шу усулда таъсир 
ўтказмоқчи бўлганми, жабрланувчи таҳдидни қандай қабул қилган ҳолат-
ни реал ҳолат ёки оддий қўрқитиш сифатида. 
Жабрланувчи ожизлик аҳволда бўлганми ёки йўқлигини аниқлаш 
учун ундан содир бўлган ҳодисани фаҳмлаганми, қаршилик кўрсатиш 
имконияти бўлганми, спиртлик ичимликни истеъмол қилганми (ҳодиса 
содир бўлишидан олдин) агарда истеъмол қилган бўлса, қанча ва қандай 
ичимлик эканлиги аниқланади. 
Жиноятчи номаълум бўлган ҳолатда батафсил унинг ташқи кўрини-
ши белгилари, идрок этиш шароити аниқланади. Жиноятчини ташқи бел-
гиларини аниқлашда, унинг алоҳида белгиларини назардан четда қолдир-
маслик керак. Юриши, гапириш усули, товуши, ўзига хос ҳаракатлари, 
кийимидаги ва юзидаги алоҳида белгилари аниқланиши лозим. Булардан 
ташқари, жиноятчи қайси томондан келгани ва қайси томонга кетгани, иш 
жойи ёки ўртоқларидан бирортасини исмини тилга олган ёки олмаганли-
ги муҳим аҳамиятга эга. 
Терговчи жабрланувчининг кўриш, эшитиш, идрок этиш қобилияти-
га ҳам эътибор бериши лозим. Жабрланувчидан жиноятчини кўрса таниб 
олиши мумкинлиги сўралади. Жабрланувчидан жиноятчи уни кузатганми, 
қачон ва у буни қаерда сезиб қолган, жиноятчи билан руҳий алоқага ки-
ришганми, қайси йўл билан ҳодиса содир бўлган жойга келганлиги, тажо-
вуздан кейин жиноятчи уни кузатиб қўйганми, деган саволлар бўлиши ло-
зим. 
Агар жиноятчи жабрланувчи билан таниш бўлса қуйидаги ҳолатлар 
аниқланиши лозим; содир этилган ҳодисага қадар у айбланувчи билан 
қандай муносабатда бўлганлиги, учрашганми, қачон, қаерда неча марта; 
учрашув қандай кечган, айбланувчи жабрланувчини жинсий алоқа қилиш-


га иштиёқ уйғотишга ҳаракат қилганми, уларни муносабатларини бузи-
лишига олиб келган далиллар мавжуд бўлганми (хиёнат, ҳақорат, ни-
коҳдан ўтишни рад қилиш), жабрланувчи айбланувчидан хизмат юзасидан 
ёки моддий жиҳатдан қарам бўлганми, тажовуздан кейин айбланувчи то-
монидан жабрланувчига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 
хабар бермаслик тўғрисида бирор таҳдид қилинмаганми? 
Жабрланувчини сўроқ қилиш тактикасига алоҳида эътибор қаратиш 
лозим. Агар номусга тегиш содир этилган пайтдан бошлаб тергов ҳарака-
тлари олиб борилса, аёлга биринчи навбатда имконият яратиши, кийимла-
рини тартибга солишга вақт ажратиши лозим. Ҳар қандай ҳолатда ҳам 
жабрланувчини аҳволини тўғри баҳолай олиш керак. Бундай ҳолатда тер-
говчидан хушмуомалалик, зийраклик, ғамхўрликни талаб қилади.
Агар жабрланувчи тажовуз тўғрисида гапиришга уялса, унга бу 
ҳақда ҳеч ким билмаслигини ва айбланувчини жавобгарликка тортиш 
учун асос бўлишини тушунтириш лозим. Жабрланувчи ўз кўрсатмаларида 
тиббий атамалардан қўллаши ва ёзма тариқасида тақдим этиши мумкин-
лигини таклиф этиш керак. Сўроқ натижалари ижобий бўлиши учун 
жабрланувчини катта ёшдаги терговчилар сўроқ қилгани мақсадга муво-
фиқдир. Жабрланувчини ҳодиса ҳақида сўроқ қилишнинг охирида жабр-
ланувчидан ушбу шахсни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги аризани 
ихтиёрий равишда бераётганлиги сўралади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish