Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойни кўздан кечириш-



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойни кўздан кечириш-
нинг хос хусусиятлари. ЙТҲ юз берган жойдаги моддий ҳолатни ўрга-
ниш кўздан кечиришнинг асосий вазифасидир. Олинган натижалар 
текширилаётган воқеани тиклаш, ҳодиса механизми тўғрисида тасаввур 
ҳосил қилиш ва унинг сабабларини аниқлаш имконини беради. Кўриб 
чиқилаётган тоифадаги ишлар бўйича ҳодиса юз берган жойини кўздан 
кечиришнинг специфик хусусиятлари ушбу тергов ҳаракатлари амалга 
оширилаётган шароитлар билан белгиланади. Ушбу шароитлар йўл ҳара-


катининг ўта зичлиги туфайли ҳолатнинг ўзгариши ва изларнинг йўқ 
бўлиб кетиши хавфининг катталиги билан ажралиб туради. Ҳаракатни 
тўхтатиш эса автомагистралларида бошқа хавфли вазиятларни келтириб 
чиқариши мумкин. Бу каби тез-тез бўлиб турадиган мажбурий ўзгаришлар 
терговчи учун доимо ортиқча қийинчилик туғдиради. Мана шундан келиб 
чиққан ҳолда ЙТҲлари тўғрисидаги ҳар бир хабарга дарҳол муносабат 
билдириш ва авария юз берган худудда йўл ҳаракатини тез ва тўғри таш-
кил этиш: хавфли ҳудудни айланиб ўтилишини таъминлаш, огоҳланти-
рувчи белгилар ўрнатиш ва шу кабилар зарурлиги талаб этилади. 
ЙТҲ юз берган жойга, қоида тариқасида, маълумот олинганидан 
кейин биринчи бўлиб ЙҲХХ ходимлари етиб келишади. Уларнинг зимма-
сидаги вазифа – терговчи етиб келгунига қадар ЙТҲни қўриқлаш ва йўл 
ҳаракати бошқа қатнашчиларининг хавфсизлигини таъминлаш. Бироқ, 
кўздан кечириш бошлангунига қадар ҳодиса юз берган жойни ўзгаришсиз 
сақлашга ҳамиша ҳам муваффақ бўлинавермайди. Бундай ўзгаришларга 
кўпинча авария натижасида жабр кўрган транспорт воситасидаги йўлов-
чиларга тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати сабаб бўлади, негаки, бу ишни 
бажариш учун автомашина ойналарини синдиришга, эшикларини суғуриб 
олишга тўғри келади. Аварияда иштирок этган автомашиналарни йўлнинг 
транспорт воситалари ҳаракатланадиган қисмидан бошқа жойга олиш 
эҳтиёжи уларнинг бу ерда туришидан йўлдаги ҳолатнинг мураккаблаши-
ши, айниқса, йўлда транспортнинг нормал ҳаракатланишига хавф солиши 
ва шу каби бошқа сабаблар келиб чиқади. 
Жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ҳодиса содир бўлган жойга етиб 
келган ЙҲХХ ходимларининг биринчи галдаги вазифасидир. Башарти, 
жабрланувчи даволаш муассасасига жўнатилгунига қадар йўлнинг транс-
порт воситалари ҳаракатланадиган қисмида ётган бўлса, у ётган жой ва 


гавдасининг ҳолати тегишли тарзда қайд этилади (чизилади, масалан, 
бўрда асфальтга чизилади ва шу кабилар). 
ЙҲХХ ходимлари терговчи етиб келгунига қадар ЙТҲда иштирок 
этган транспорт воситаларининг ҳайдовчиларини ушлаш, уларнинг 
ҳайдовчилик гувоҳномасини ва бошқа ҳужжатларини, масалан, юк ташиш 
ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини, транспорт воситаларининг техник пас-
портлари ва бошқа шу кабиларини олиб қўйиш чора-тадбирларини ҳам 
кўришлари керак. Изларнинг сақлаб қолинишига алоҳида эътибор қара-
тиш лозим. Негаки, улар ушбу вазиятда об-ҳаво шароитлари, йўлда юзага 
келаётган ҳолат ва бошқа шу кабиларнинг таъсири натижасида йўқолиб 
кетиши турган гап. 
Кўздан кечириш бошлангунига қадар терговчи шоҳидлардан сўраш 
орқали воқеа қандай юз берганини, моддий ҳолатга қандай ўзгаришлар 
киритилганлигини умумий тарзда аниқлайди. Башарти, ҳайдовчи авария 
айбдори бўлиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган бўлса, аварияда 
иштирок этган транспорт воситасининг тури, русуми ва рангини, қоидабу-
зар қочиб кетган йўналишни аниқлаш жуда муҳим. Бу қидирувни 
«иссиғида» ташкил этишга ёрдам беради. Қидирув ҳодиса юз берган жой-
ни кўздан кечириш билан бир вақтда олиб борилади. Ҳодисада иштирок 
этган ҳайдовчилар маст деган шубҳа пайдо бўлса, уларни ЙҲХХ ходим-
ларининг ҳамроҳлигида қондаги алкогол таркибини аниқлаш мақсадида 
тиббий текширувга юбориш лозим. 
Терговчи ЙТҲнинг умумий манзараси билан танишиб, кўздан кечи-
ришнинг чегараларини белгилайди ва шу чегаралар доирасида қўриқлаш 
таъминланади. Кўздан кечириш бошлангунига қадар ҳодиса юз берган 
жойдан шатак ёрдамида тортилган транспорт воситаларининг қаерда тур-
ганлигини, улар дастлаб йўлнинг транспорт воситалари ҳаракатланадиган 
қисмининг қаерида турганлигини кўрсатувчи белгилар бор-йўқлигини, ка-


салхонага жўнатилган жабрланувчининг турган жойи ва гавда кўриниши 
ҳамда бошқа шу кабилар белгиланган-белгиланмаганини аниқлаш ҳам 
муҳим аҳамиятга эга. 
ЙТҲ юз берган жойнинг моддий ҳолатини ташкил этувчи ва синчи-
клаб ўрганилиши лозим бўлган асосий объектлар қуйидагилар: 1) йўл-
нинг авария рўй берган қисми; 2) ҳодиса рўй берган жойдаги воқеа меха-
низмини тиклаш имконини берадиган транспорт воситаларининг излари 
ва бошқа излар; 3) мурдалар (агар авария одамларнинг қурбон бўлишига 
олиб келган бўлса); 4)ҳодисада иштирок этган транспорт воситалари. 
ЙТҲ юз берган жойнинг ҳолатини ўрганиш тергов учун муҳим аҳа-
миятга молик қатор вазиятларни ойдинлаштириш имконини берадики, 
улар ёрдамида: 
хавфли вазият юзага келган жой ва юзага келиш сабабларини; 
йўлнинг бевосита авария рўй берган қисмининг аҳволини ва ундаги 
йўл ҳолатини; 
ҳодиса қатнашчиларидан ҳар бирининг хавфли вазият юзага кели-
шидаги ролини ва авариянинг олдини олиш юзасидан қилган хатти-
ҳаракатларини; 
хавфли вазият юзага келган пайтдан бошлаб, то зарарли оқибатлар 
келиб чиққунига қадар давр ичидаги ҳодиса механизмини аниқлаш имко-
нини беради. 
Кўздан кечиришни йўлнинг транспорт воситалари ҳаракатланадиган 
ва йўл ҳаракатини тезда тиклаш талаб қилинадиган қисмидан бошлаш ке-
рак. Бунда ҳаракатларнинг кетма-кетлиги юзага келадиган вазиятга боғлиқ 
бўлади. Энг аввало, изларга путур етиши ёки улар йўқ бўлиб кетиши хав-
фи мавжуд ва автомагистрал бўйлаб транспорт зич ҳаракат қиладиган 
жойлар кўздан кечирилиши керак. Кўздан кечириш баҳонасида транспорт 
воситаларининг ҳаракатини тўхтатиб қўйиш йўл ҳаракатини тартибга со-


лишда қийинчиликлар туғдириб, автомобилларнинг ғуч бўлиб қолишига, 
хавфли вазиятлар юзага келишига сабаб бўлади. Агар йўл ҳаракати қоида-
ларини бузган ҳайдовчи ҳодиса юз берган жойдан машинада ғойиб бўлган 
бўлса, кўздан кечиришни ҳайдовчининг йўналишини кўрсатувчи излар 
орқали топилиши мумкин бўлган жойдан бошлаб, шу йўналиш бўйича қи-
дирувни ташкил этган маъқул. 
Йўлнинг транспорт воситалари ҳаракатланадиган қисмини кўздан 
кечириш жараёнида унинг профилини (баландликлари, пастликлари, бу-
рилиш жойлари ва шу кабиларини), йўл ишоралари ва белгиларининг бор-
йўқлигини, йўл ёқасини, тўсиқларни, транспорт воситалари ҳаракатлана-
диган қисмининг кенглиги ва шу кабиларни албатта қайд этиш шарт. 
Ушбу маълумотларни ҳисобга олган ҳолда кейинчалик ҳодисанинг ҳар 
бир қатнашчиси йўлнинг мазкур қисмини кўз билан қамраш ва ЙТҲнинг 
олдини олиш учун қай даражада имкониятга эга бўлганлигига баҳо бери-
лади. 
Хавфли вазият юзага келган жой ва вақтни аниқлаш маълум даража-
да қийинчилик туғдиради. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish