82
Ер участкасига тегишли кадастр рақами Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида такрорланмайдиган рақамдир, у қонун ҳужжатлари билан
белгиланган тартибда уни шакллантиришда берилади ва у рўйхатдан
ўтказилган ҳуқуқнинг ягона объекти сифатида мавжуд бўлгунига қадар
сақланиб қолади. Ер участкасининг кадастр рақамини шакллантириш ер
участкаси кўчмас мулк объекти сифатида шакллантирилган ва унинг
чегаралари туман (шаҳар) навбатчи индексли кадастр харитаси (режаси)га
киритилганидан кейин бошланади.
Ер участкалари чегараларининг ўзгариши, янги участкаларни
шакллантириш мақсадида мавжуд участкани бўлиш ѐки унинг бошқа ер
участкалари билан қўшилиб кетишини келтириб чиқарувчи ҳаракатларни
амалга ошириш вақтида уларга белгиланган тартибда янги кадастр рақамлари
берилади. Илгари берилган кадастр рақамлари йўқотилган ҳисобланади ва
улардан қайта фойдаланилиш мумкин бўлмайди.
Ер участкаси тупроқ қатлами билан биргаликда қимматли бўлиб, айрим
қурилиш турлари учун ернинг тупроқ қатлами қазиб олиниши ва
рекультивацияга муҳтож бошқа ер участкаларини окультивация қилишда
фойдаланиш учун сақланадиган ҳолатлар бундан мустаснодир.
Ер участкаси шубҳасиз асосий ашѐ, тупроқ эса мансуб ашѐ ҳисобланади.
Шундан келиб чиққан ҳолда, тупроқ қатламининг юридик тақдири асосий ашѐ
– ер участкасининг тақдирига боғлиқ. Агар ер участкаси билан боғлиқ бирон-
бир битим тузиладиган бўлса, унинг предмети бир вақтнинг ўзида мазкур ер
участкаси билан бирга тупроқ қатлами ҳам ҳисобланади. Ер ва тупроқ ер
муносабатларида ягона яхлит объект сифатида кўрилади. Ер участкаси
мулкдори ер участкасини бир пайтнинг ўзида унинг тупроғидан ҳам
фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда қўлга киритади ҳамда ер участкасини
тупроқдан алоҳида ҳолда тасарруф эта олмайди. Айнан шу сабабли ҳам Ер
кодекси ер муносабатлари объектини аниқлаштириб, тупроққа алоҳида
тўхталмасдан, ерга қуйидагича ѐндашиш билан чекланади:
- табиий объект ва табиий ресурс;
- ер участкаси;
- ер участкаси қисмлари (бунда тупроқ ернинг табиий таркибий қисми
сифатида намоѐн бўлади).
Ер участкасини бўлинадиган ѐки бўлинмайдиган деб тан олиш масаласи
ҳақида сўз борганда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон
Республикаси Фукаролик Кодексининг 88-моддасига биноан, мақсади
ўзгармасдан бўлиниши мумкин бўлмаган буюмлар бўлинмас ҳисобланади. Шу
билан боғлиқ ҳолда ер ер участкаларига бўлинган тақдирда ҳам ўз асосий
мақсадини ўзгартирмайди, ер участкалари аксарият ҳолларда қонунда кўзда
тутилган асосларда бўлинмайдиган деб белгиланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: