Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


  10-БОБ. ЎРМОН ФОНДИ, СУВ ФОНДИ



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

 


331 
10-БОБ. ЎРМОН ФОНДИ, СУВ ФОНДИ
ЕРЛАРИ ВА ЗАҲИРА ЕРЛАР
 
76-модда. Ўрмон фонди ерлари
Ўрмон хўжалиги эҳтиѐжлари учун берилган ерлар ўрмон фонди ерлари 
деб эътироф этилади. 
Бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар ўрмонзорлар барпо этиш, 
жарликларнинг кенгайишини тўхтатиш, шаҳарлар ва саноат марказлари 
атрофида иҳота ўрмонзорлар ва кўкаламзор зоналар яратиш учун белгиланган 
тартибда ўрмон фонди ерлари таркибига ўтказилиши мумкин. 
Туман ҳокими ўрмон хўжалиги давлат органлари билан келишиб, ўрмон 
фонди ерларини қишлоқ хўжалиги юритиш учун қишлоқ хўжалиги корхоналари, 
муассасалари ва ташкилотларига ваєтинча фойдаланишга ижара шартлари 
асосида бериши мумкин. 
Ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш тартиби махсус қонун 
ҳужжатлари билан белгиланади. 
1. Ўрмон бойликларини муҳофаза қилиш, асраш ва уларни тиклаш, 
улардан қонуний фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Бу эса ўз вақтида ўрмон 
фонди ерларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳолати 
билан чамбарчас боғлиқдир. 
Шу нуқтаи назардан олганда, мазкур кодексни 76-моддасини шарҳлаш 
нафақат ҳуқуқий балки, экологик, иқтисодий ва эстетик аҳамиятга ҳам эгадир. 
Ўрмон фонди ерлари бошқа ерларга нисбатан эколгик аҳамиятга эга 
бўлиб, у тирик мавжудод яшаши учун экологик шароитни таъминлаб, ҳайвонот 
дунѐсини боқадиган, озиқлантирадиган, (ҳаво) атмосферанинг мусаффолигини, 
сувнинг мўл-кўл бўлишини, ҳайвонот дунѐсининг эркин яшаши ва кўпайишини 
ҳамда наботат олами ва шифобахш ўсимликларнинг нормал ўсишини 
кўпайишини таъминлайдиган манбадир. 
2. Зеро, ўрмон фонди ерларини муҳофаза қилиш, асраш, ва улардан 
оқилона фойдаланиш фақатгина, ўрмон хўжалиги эҳтиѐжларини қондиришга 
эмас, балки катта экологик аҳамиятга ҳам эгадир. Мамлкатимиз ҳудудининг 18 
фоизи ўрмонлар билан қопланган. 
Чунки, у мавжуд ерлар турли-туман фойдали ҳайвон ва паррандалар, 
ѐввойи мева ва замбуруғлар, қимматли мўйналар, касалликни даволайдиган ўт-
ўлану, шифобахш ўсимликларни армуғон этадиган ҳамда сув ва ҳавонинг 
мусаффолигини ҳамда мўл-кўл бўлишини сақлашда, халқ хўжалигини 
ривожлантиришда улкан ҳисса қўшадиган табиат бойлигидир. 
Таъкидлаш жоизки, ўрмон фонди ерлари, экологик аҳамиятга эга бўлиб, 
(сувни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, санитария-гигиена, соғломлаштириш, 
рекрацион), эстетик ва бошқа вазифаларни ҳам бажаради. 
Шунинг учун ҳам қадимги Римнинг машҳур жамоат арбоби Цицерон 
―Ўрмонларни йўқотувчи кишилар жамиятимизнинг душманидир‖, деган эди. 


332 
3. Республиканинг ўрмонлар билан қопланиш даражаси 5,3%ни ташкил 
этади. Дарахтлар камлиги ўрмон билан қопланган ерлардан нооқилона 
фойдаланиш натижасида уларнинг қисқаришига сабаб бўлади. Тартибсиз ва 
чегара билмай мол боқилиши ўрмон фондига айниқса катта зарар етказади. 
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги Ўрмон хўжалиги давлат 
бошқармасининг маълумотлари бўйича ўрмон хўжалиги давлатўрмон донди 
органлари умумий майдони бўйича 01.01.2003 йилга бўлган ҳолат 8088,7 минг 
гектарни ташкил этди, ўрмон билан қопланган майдон эса – 2278,6 минг 
гектарни ташкил этди. 
1996 йилга қараганда (9 йил давомида) давлат ўрмон фондининг умумий 
майдони 1 млн. гектардан кўпроққа камайди, республика дарахтлари миқдори 
эса 1%га камайди. 
Ўзбекистон ўрмонлари ўзининг табиий таркиби, маҳсулдорлиги ва 
бажарадиган вазифаси билан анча катта фарқ қилади. Шунинг учун улар тоғ, 
дарѐ ѐқалари ва водий ўрмонларига табиий ҳудуд бўйича ажратилган, энг катта 
майдонни (87%) чўл ўрмон ҳудудлари эгаллайди. 
Сувлоқ ўрмонлар аввал ўтиб бўлмас тўқайзорлардан иборат бўлиб, 
ҳозирда қаттиқ антропоген таъсир остида 1% дан кам майдонда сақланиб 
қолди. 
4. Ўрмон фонди ерларини ҳуқуқий тартибга солини бир қатор қонунлар 
билан тартибга солинади. Ўрмон фонди ерларини ҳуқуқий тартибга солиш 
Ўзбекистон Республикасининг 9 декабр 1992 йил ―Табиатни муҳофаза қилиш‖, 
2004 йил 3 декабрдаги ―Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар‖, 15 апрел 1999 
йилда қабул қилинган ―Ўрмон тўғрисида‖ги ва бошқа бир қатор қонунларга 
асосланади. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси талабларига 
асосан, ўрмон ва ўрмон фонди ерлари ҳамда бошқа барча табиат бойликлари 
умуммиллий бойлик бўлиб, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва давлат 
муҳофазасидадир. 
Мазкур талаб ―Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида‖ги қонуннинг 5-
моддаси ва ―Ўрмон тўғрисида‖ги қонуннинг 4-моддасида ҳам ўз ифодасини 
топган. 
Ўзбекистон Республикаси ―Ўрмон тўғрисида‖ги қонуннинг 7-моддасида, 
ўрмон фонди ерларининг ҳуқуқий ҳолати аниқ кўрсатилган. Унга асосан: 
―Ўрмон билан қопланган ерлар, шунингдек, ўрмон билан қопланмаган, аммо 
ўрмон хўжалиги эҳтиѐжлари учун берилган ерлар ўрмон фонди ерлари 
ҳисобланади‖. Ўрмон фонди ерларининг чегаралари қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда аниқланади. 
Ўрмон фонди ерлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эгалик 
қилиш, фойдаланиш учун, шу жумладан ижарага берилиши мумкин. 
Ушбу моддада кўрсатилган талаблар, ўрмон фонди ерларидан 
фойдаланиш ва муҳофаза қилишни ҳуқуқий ҳолатини мустаҳкамлайди. 
5. Бундан ташқари ўрмон фонди ерлари алоҳида аҳамиятга эга бўлган ва 
ўзига хос ерлар тоифасига киради. Бу тоифа ерлари экологик аҳамиятга эга 
бўлиб шарҳланаѐтган моддада кўрсатилганидек, жарликларни кенгайиши 


333 
олдини олади, сув ва шамол эрозиясидан сақлайди, яъни ўша ерда экологик 
муҳитни, ерни бонитет ива кадастри ҳолатини яхшилашга ѐрдам беради. 
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2000 йил 5 июнь 215-сонли қарори ҳамда шу қарори билан тасдиқланган 
―Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлаш тартиби тўғрисида‖ги 
Низоми ҳам катта аҳамиятга эга. 
Ўрмон фонди ерларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш 
хусусияти бу тоифа ерларини давлат кадастрини юритиш тартиби билан ҳам 
боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15 ноябр 2005 йил 
250-сонли ―Ўзбекистон Республикасида ўрмон давлат кадастрини юритиш 
тартиби тўғрисида‖ги қарори билан тасдиқланган Низом ҳам муҳим аҳамиятга 
эга бўлиб, ушбу категория ерларни муҳофазалашга ва улардан оқилона 
фойдаланиш кадастр тартибини белгилайди. 
6. Шарҳланаѐтган мода тартибига асосан, ўрмон билан қопланган ерларни 
муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан фойдаланишни бошқариш ҳам катта 
аҳамиятга эга.
Амалдаги ―Ўрмон тўғрисида‖ги қонун талабларига биноан, мазкур 
соҳадаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва 
сув хўжалиги вазирлиги ўрмон бош бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси 
табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади. 
Ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш, қўриқлаш ва уларни муҳофаза 
қилишни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон 
бош бошқармаси ва унинг жойлардаги органлари давлат ўрмон хўжалиги 
органлари олиб борадилар. 
Таъкидлаш ўринлики, мазкур модданинг иккинчи бандига асосан, мавжуд 
бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар ўрмонзорларни барпо этиш учун ҳам 
берилиши ѐки олиб қўйилиши мумкин. 
Чунки, республикамизнинг тоғлик ва бошқа сел келиши хавфи бўлган 
фойларда ўрмонларни етиштириш ѐки ўрмонзорлаштириш турли ножўя ва 
фавқулотда содир бўлиши мумкин бўлган экологик муаммоларни олдини ҳам 
олиш мумкин. 
Шу билан бирга ўрмон фонди ерларини кенгайтириш, дала ва тоғ 
жойларида жарликларни пайдо бўлишини, тоғларда сурилма ва эрозия 
ҳодисаларини олдини олишга ҳам хизмат қилади. 
Шунингдек, бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар шаҳар ва саноат 
марказлари атрофида иҳота ўрмонзорлар ва кўкаламзор зоналар яратиш учун 
белгиланган тартибда ўтказилиши мумкин. 
Бу ерларнинг аҳамияти ва мақсади шаҳар ва саноат марказларида 
экологик ҳамда соғлом муҳитни ташкил этиш, ушбу ерларда эстетик дам олиш 
ва ҳордик чиқариш, шаҳарни чиройини яхшилашдан иборатдир. 
7. Бозор иқтисодиѐти шароити ўрмон фонди ерларидан фойдаланишнинг 
ижара шаклига ўтиш, яъни ижара асосида ўрмонзорлардан фойдаланиш 
ҳуқуқини кенг қўллашни тақазо этмоқда. Ўрмон ва ўрмон фонди ерларидан 


334 
ижара асосида фойдаланиш улардан самарали ва оқилона фойдаланишни 
таъминлайди. 
Зеро, ўрмонзорлардан ижара асосида фойдаланишнинг ҳуқуқий асоси 
бўлиб, ―Ижара тўғрисида‖ги ва ―Ўрмон тўғрисида‖ги қонунлар ҳисобланади. 
Жумладан, ―Ижара тўғрисида‖ги қонуннинг 3-моддасига асосан: ижара 
муносабатларининг объекти бўлиб табиий ресурслар, яъни ўрмон бойликлари 
ҳам бўлиши мумкинлиги кўрсатилган: 
Масалан, Фарғона вилояти Қўқон ўрмон хўжалиги ҳудудидаги табиий 
ўрмондан ташқари барча ерлар: Янги барпо этилган ўрмонлар, боғлар, 
экинзорлар оилаларга шартнома асосида ижарага берилган. Натижада ушбу 
ерлардан беқиѐс даражада унумли фойдаланиш ва уларни экологик холатини 
яхшилашга эришилган. 
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1993 
йил 14 октябрдаги қарорига асосан, ўрмон фонди ерларидан узоқ муддатга 
фойдаланиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни бекор қилди. Шу билан бир 
қаторда Ўзбекистонда 90 минг гектар терак, 0,8 минг гектар-эльдорадо соснаси, 
0,5 минг гектар ѐнғоқзорлар барпо этиш кўзда тутилган. Шунингдек, доривор, 
озиқ-овқатга ишлатиладиган ўсимликларни тайѐрлаш тартиби ва квотаси 
белгиланган
32

8. Шарҳланаѐтган модданинг учинчи бандига асосан, ўрмон фонди 
ерларидан фойдаланиш тартиби амалдаги ―Табиатни муҳофаза қилиш‖, 
―Ижара‖, ―Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар‖, Ер кодекси ва ―Ўрмон 
тўғрисида‖ги ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган. 
Ўрмон фонди ерларини ҳуқуқий тартибга солиш масаласи шунингдек, 
―Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси‖, ―Ўзгеокадастр‖ давлат қўмитаси, 
―Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ўрмон бош бошқармаси‖нинг махсус 
низом ва уставлари билан ҳам тартибга солинади. 
Ўромн фонди ерларидан фойдаланиш ва бошқаришда Ўзбекистон 
Республикаси Ўзгедозкадастр давлат қўмитаси алоҳида ўринни эгаллайди. 
Шунингдек, мазкур категория ерлар киўлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 
айрим бўлинмаларидан бўлинмалари томнидан ҳам татибга солинади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 15 октябрдаги 
―Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари геодезия, картографиява давлат 
кадастри давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида‖ги фармонига асосан, 
унинг зиммасига Ер кодекси қоидаларини рўѐбга чиқариш, ерга зид 
муносабатлар соҳасида ягона давлат сиѐсатининг амалга ошириш, ер 
ресурсларини бошқариш тизимини тизимини такомиллаштириш ва барча ер 
фондларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш вазифаси ҳам юкланган. 
Мазкур талаб бевосита ўрмон фонди ерларига ҳам тааллуқлидир. 
9. Ўрмон фонди ерларидан фойдалагувчи барча субъектлар, яъни юридик 
ва жисмоний шахслар ўрмонда бўлиш ҳамда, ўрмондан фойдаланиш 
талабларига риоя қилишлари билан бирга ўрмон фонди ерларини муҳофаза 
32
СП Кабинета Министров Республики Узбекистан, 1993, №11, ст.443. 


335 
қилиш, қўриқлаш, асраш ва улардан оқилона фойдаланиш талабларига ҳам риоя 
қилишлари лозим. 
Шунингдек, ўрмон фонди ерларидан фойдаланувчи субъектлар яъни 
юридик ва жисмоний шахслар ―Ўрмон тўғрисида‖ги қонуннинг 21-22-
моддалари талабларига ҳам риоя қилишлари шарт. Бу ҳолат эса ўрмондан 
фойдаланиш турлари (қандай мақсадларда фойдаланиш) таркибини ҳам ўзида 
мустаҳкамлайди ва ―Ўрмон тўғрисида‖ги қонуннинг 25-моддаси талабларини 
ўрмон фонди ерларига бўлган эҳтиѐжини тўла амалга оширишга имкон беради. 
Амалдаги, Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан ўрмон фонди 
ерларидан фойдаланиш ва ўрмонларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ 
ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ўрмон фонди ерларидан тўғри ва оқилона 
фойдаланишни таъминлаш мақсадларида юридик жавобгарлик нормаларини 
аниқ белгилаш ва у билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жазо чораларини 
қўллаш катта аҳамиятга эга. 
10. ―Ўрмон тўғрисида‖ги қонуннинг 43-моддаси ва Ер кодексининг 90-
моддасига асосан ўрмон фонди ерлари ва ўрмонларни муҳофаза қилиш ва 
фойдаланиш талабларини бузганлик учун интизомий, маъмурий, фуқаролик ва 
жиноий жавобгарликлар мавжуд. 
Ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш 
қоидаларини бузгалик учун интизомий жавобгарлик ―Меҳнат кодекси‖нинг 
181-моддаси асосида, ҳамда тегишли устав ва Низомларда кўрсатилган талаб 
асосида амалга оширилади. Фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик эса ўрмон фонди 
ерларига етказилган зарар оқибатларида қўлланилади. 
Зеро, ―Маъмурий жавобгарлик тўғрисида‖ги Кодекснинг 77-моддасига 
кўра ―Ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун 
маъмурий жавобгарлик‖, Жиноят кодексининг 198-моддасига асосан эса, 
―Ўрмон тўғрисида‖ги қонун ва талабларни бузганлик учун жиноий 
жавобгарлик ҳолатлари кўрсатилган. 
Хуллас, ўрмон фонди ерларидан оқилона фойдаланиш, уларни муҳофаза 
қилиш ҳамда асраш мамлакатимиздаги бебаҳо ўрмонларни сақлашга, 
кўпайтиришга хизмат қилиб экологик, иқтисодий, маданий-маърифий 
аҳамиятга ҳам эгадир. 

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish