Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


-§. Жазони оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиш



Download 3,18 Mb.
bet122/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

3-§. Жазони оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиш
Судлар жазо тайинлаш вақтида фақат айбдорнинг қилмиши квалификация қилинган модданинг санкцияси доирасидагина жазо тайинлайдилар. Ҳар қандай ҳолда ҳам санкция доирасидан чиқиб оғирроқ жазо чорасини тайинлашга йўл қўйилмайди. Аммо жиноят қонунида суд томонидан тайинланган жазони оғирроқ жазо билан алмаштиришга йўл қўйиладиган ҳолатлар бор. Лекин бу дегани жазо тайинлашда санкцияда белгиланганидан четга чиқиб оғирроқ жазо тайинлаш бўлмасдан, айбдорнинг суд томонидан тайинланган жазони ўташдан бош тортганлигининг ҳуқуқий оқибати ҳисобланади. Жумладан, маҳкум суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишининг умумий муддатини ундан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа суд жазонинг қолган қисмини озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштиради. Бу жазони оғирлаштириш бўлмасдан, суд томонидан тайинланган жазони ўташдан қасддан бош тортишликнинг оқибати сифатида жазони алмаштиришдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар берилган бўлиб, бу ҳолатлар ҳеч қачон субъектнинг қилмиши квалификация қилинган модданинг санкцияси доирасидан ташқарига чиқиб, оғирроқ жазо чорасини тайинлашга асос бўла олмайди ва жиноят қонунида бунга умуман йўл қўйилмайди. 56-моддада кўрсатилган ҳолатлар айбдорнинг жинояти квалификация қилинган модданинг санкцияси доирасидагина оғирроқ жазони тайинлашни назарда тутади. Судлар жазо тайинлаш вақтида енгилроқ жазо орқали жазонинг мақсадига эришиб бўлмайди деган қатъий фикрга келса, санкциядаги оғирроқ жазо турини тайинлайди. Бу масалага Ўзбекистон Республикасининг Олий суди ҳам алоҳида аҳамият бермоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 19 июлдаги 16 сонли “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 1,3 бандида “Судлар жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддасида кўрсатилган ва доираси тугал бўлмиш жазони оғирлаштирувчи ҳолатларни эътибордан четда қолдиришга ҳақли эмаслар. Суд бу ҳолатлардан биронтасини жиноятни оғирлаштирувчи ҳолат деб топмаган такдирда, бунга ҳукмда батафсил асослар келтирилиши лозим”, дейилади.137[137]
Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳам юридик адабиётларда анча батафсил тадқиқ қилинган. Ўзбекистонда эса жазони оғир-лаштирувчи ҳолатларни АхрорҚодиров тадқиқ қилган ва бу мавзу бўйича юридик фанлар номзодлиги диссертациясини ёқлаган138[138].
Ўзбекистон Республикаси ЖК 56-моддасининг ўн учта бандида оғирлаштирувчи ҳолатларнинг қатъий рўйхати берилган. Бу ҳолатлар Жиноят кодексининг юқорида айтилган моддасида қатъий тизимда берилган. Шунинг учун ушбу рўйхатни бу ерда келтиришни лозим топмадик ва бунга ҳожат ҳам йўқ деб ҳисобладик.
Юридик адабиётларда жазони оғирлаштирувчи ҳолатларни таснифлаш масаласига ҳар хил ёндошилган. Шулардан АҳрорҚодиров оғирлаштирувчи ҳолатларни қуйидагича таснифлашни таклиф қилади.
1. Жиноятнинг объекти белгиларини ифодаловчи оғирлаш-тирувчи ҳолатлар:
а) жиноятнинг объектив белгилари ва жабрланувчига тааллуқли ҳолатлар;
б) қилмиш ва унинг оқибатига тааллуқли ҳолатлар.
2. Жиноятнинг субъектив томонини ифодаловчи ҳолатлар: 
а) жиноятнинг мотиви ва мақсадига тааллуқли ҳолатлар;
б) субъектни ифодаловчи ҳолатлар.
Жиноятнинг объектив белгилари ва жабрланувчига тааллуқли оғирлаштирувчи ҳолатларга, масалан, ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан, ёш бола, қария, ожиз аҳволдаги шахсга нисбатан ёки руҳий касаллиги айбдорга аён бўлган шахсдан фойдаланган ҳолда жиноят содир қилишни айтиш мумкин.Қилмиш ва унинг оқибатига тааллуқли оғирлаштирувчи ҳолатларга жиноят натижасида оғир оқибатларнинг келиб чиққанлигини айтиш мумкин.
Жиноятнинг мотиви ва мақсадига тааллуқли оғирлаштирувчи ҳолатларга ғаразли ёки бошқача паст ниятларда жиноят қилиш, ирқий ёки миллий душманлик ёхуд адоват замирида жиноят қилиш каби оғирлаштирувчи ҳолатларни айтиш мумкин.
Субъектни ифодаловчи оғирлаштирувчи ҳолатларга бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда ёки уюшган гуруҳ ёхуд жиноий уюшма томонидан жиноят қилиш, илгари қасддан жиноят содир қилган шахснинг такроран ёки қасддан янги жиноят содир этиши, мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёхуд кишининг ақл-идрокига таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этишни айтиш мумкин.
Қонуннинг айбдор шахсини эътиборга олиб жазони индиви-дуаллаштириш тўғрисидаги талаби жиноят содир қилган шахсга ҳуқуқий, ижтимоий-руҳий ва руҳий-жисмоний жиҳатдан баҳо беришни назарда тутади.139[139]
Жазони оғирлаштирувчи ҳолатларнинг ЖКнинг 56-моддасида кўрсатилган турларининг барчаси учун умумий бўлган қуйидаги хусусиятларни айтиш мумкин:
1. Агарда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолат Жиноят кодекси Махсус қисми моддасида жиноят таркибига кирган ва квалификация қилишнинг зарурий белгиси сифатида кўрсатилган бўлса, суд жазо тайинлаш вақтида 56-моддага мурожаат қилмай, айбдорнинг қилмиши квалификация қилинган модданинг санкцияси доирасида жазо тайинлайди. Масалан, 56-модданинг “г” бандида айбдорга моддий томондан, хизмат жиҳатдан ёки бошқа жиҳатдан қарам шахсга нисбатан жиноят қилиш жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида кўрсатилган. Жиноят кодекси Махсус қисмининг 103-моддасида айбдорга моддий ёки бошқа жиҳатлардан қарам бўлган шахсга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини-ўзи ўлдириш ёки ўзини-ўзи ўлдиришга суиқасд қилиш даражасига етказиш - беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади ёки бошқа бир мисол: ЖК 56-моддасининг “м” бандида жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирилган ҳолда ёки уюшган гуруҳ ёхуд жиноий уюшма томонидан содир этилган бўлса, жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида назарда тутилган. Жиноят кодексининг Махсус қисмида ўзганинг мулкини талон-торож қилиш жиноятлари учун жавобгарликни белгиловчи барча моддаларда бу белгилар жиноят таркибининг зарурий белгиси сифатида ўша жиноятнинг жавобгарликни оғирлаштирувчи тури сифатида кўзда тутилган. Демак, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида кўрсатилган оғирлаштирувчи ҳолатлар Жиноят кодекси Махсус қисми моддасида квалификация қилишнинг зарурий белгиси сифатида кўрсатилмаган бўлсагина, оғирлаштирувчи ҳолат сифатида ҳисобга олинади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида кўрсатилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатларнинг рўйхати қатъий бўлиб, суд жазо тайинлаш вақтида бу моддада кўрсатилганидан бошқа ҳолатларни жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисобга олиш мумкин эмас. Лекин суд жиноий қилмишда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида кўрсатилган оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд бўлса-да, иш ҳолатларига қараб, оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисоблан-маслиги мумкин. Лекин нима сабабдан жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисобланмаганлигини батафсил баён қилиб бериши керак. Шундай қилиб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар:
а) айбдорнинг қилмиши квалификация қилинган модда-нинг санкциясида альтернатив санкция назарда тутилган бўлса, оғирроқ жазони тайинлаш;
б) айбдорнинг қилмиши квалификация қилинган модда-нинг санкцияси нисбий муайян санкция шаклида бўлса-да, унинг энг кўп қисмига яқинроқ бўлган қисмини тайинлаш;
в) альтернатив қўшимча жазо сифатида назарда тутилган бўлса, қўшимча жазо тайинлаш;
г) шунингдек, жиноят қонунида назарда тутилган айрим имтиёзли меъёрларни, масалан, жавобгарлик ёки жазодан озод қилишни қўлланишига тўсиқ бўлиб қолиши мумкин.
Айбдор бир неча жиноятларни содир этиб, улардан бирида енгиллаштирувчи, иккинчисида оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлса енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни эътиборга олиш қандай ҳал қилинади деган ҳақли савол туғилади.
Оғирлаштирувчи ҳолат субъектнинг жиноятлари учун қатъий жазо тайинланганидан кейин эмас, балки ҳар бир жиноят учун алоҳида-алоҳида жазо тайинлаш вақтида ҳисобга олинади. Шунга кўра айбдор бир неча модда билан айбланиб битта жиноятда енгиллаштирувчи ҳолатлар, иккинчисида оғирлаштирувчи ҳолатлар бўлса, ҳар бир жиноят учун алоҳида-алоҳида енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиб жазо тайинлайди. Ягона жазо тайинлашда эса, бу ҳолатлар ҳисобга олинмай, умумий тартибда қоплаш, қисман қўшиш ёки тўла қўшиш тартибидан фойдаланиш орқали жазо тайинланади.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish