Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти



Download 3,18 Mb.
bet86/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

2-§. Кам аҳамиятли қилмишлар
ЎзР ЖКнинг 36-моддасига кўра, «Гарчи Жиноят кодексида жиноят сифатида назарда тутилган қилмишнинг аломатлари мавжуд бўлсада, ўзининг кам аҳамиятлилиги туфайли ижтимоий хавфли бўлмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик жиноят деб топилмайди.
1959 йили қабул қилинган Жиноят кодексида кам аҳамиятли қилмишлар қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар тизимида берилмай, ўша Кодекснинг жиноятнинг тушунчаси берилган моддасида (7-моддаси 2-қисмида) кам аҳамиятли қилмишларнинг жиноят ҳисобланмаслиги тўғрисида айтилган эди. Амалдаги Жиноят кодексида кам аҳамиятли қилмишлар қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар тизимида берилди.
Ижтимоий хавфлилик жиноятнинг муҳим белгиларидан бири бўлиб, кам аҳамиятли қилмишларни жиноят деб ҳисоблаш учун етарли даражада ижтимоий хавфлиликка эга бўлмайди. Айнан ана шу етарли даражада ижтимоий хавфлиликка эга бўлмаслиги унинг жиноийлигини истисно қилади. Кам аҳамиятли қилмишларнинг қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатларнинг бошқа турларидан фарқи шундаки, қилмишда жиноят таркибининг айблилиги ва ҳуқуққа хилофлиги белгилари мавжуд бўлади. Аммо айбнинг мазмуни қонун билан қўриқланадиган ижтимоий муносбатларга зарар етказиш хусусиятига эга бўлмаганлиги ёки етказилган зарар оз миқдорда эканлиги билан ифодаланади.
Қилмишнинг кам аҳамиятлилиги қилмишнинг хусусияти, содир этиш шароити, зарарли оқибатнинг жабрланувчи ҳаётида деярли аҳамиятга эга эмаслиги, субъектнинг мақсади жабрланувчига жиддий зарар етказиш мақсадининг йўқлиги ва ҳоказоларни аниқлаш орқали белгиланади. Демак, қилмишнинг кам аҳамиятлилиги индивидуал равишда аниқланади. Масалан, ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддасида оз миқдордаги мулкни мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилотларнинг мулкини ўғрилик, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-торож қилинган бўлса, қилмиш жиноят ҳисобланмай, айбдор маъмурий жавобгарликка тортилади. Талон-торож қилинган мулкнинг қиймати белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан ошмаса, бундай талон-торож оз миқдорда қилинган деб топилади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддасида назарда тутилган ушбу қоида жисмоний шахсларнинг, тадбиркорлик билан шуғулланаётган шахсларнинг мулкини талон-торож қилишга нисбатан қўлланмайди.
Жабрланувчига етказилган зарарнинг оз миқдорда деб ҳисоблаш учун зарарнинг жабрланувчи учун аҳамиятини ҳам ҳисобга олиш керак бўлади. Масалан, боғдан бир ёки икки кило мева ўғрилаш ҳаракатларида, ўғрилик жиноят таркибининг барча белгилари бўлсада, жабрланувчига етказилган зарарнинг миқдори оз бўлганлиги учун қилмишни кам аҳамиятли деб топиш мумкин.
Қилмишни кам аҳамиятли деб топишда шахснинг мақсади ҳам ҳисобга олинади. Масалан, шахс анча миқдордаги мулкни талон-торож қилишни мақсад қилган, аммо ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра, етказилган зарар оз миқдорни ташкил қилса, кам аҳамиятли қилмиш ҳисобланмай Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жавобгарликка тортилади.
Қилмишни кам аҳамияти деб топиш масаласи ҳал қилинаётган вақтда жиноят содир қилиш усули, мотиви ва мақсади айби даражаси ҳисобга олинади. Аммо айбдорнинг қилмишига чин кўнгилдан пушаймонлиги, етказилган зарарни ўз ихтиёри билан қоплаганлиги, турмуш тарзи, оилавий аҳволи ва ҳоказо ҳолатлар қилмишни кам аҳамиятли деб топиш вақтида қилмишни жиноят деб ёки кам аҳамиятли деб топишда ҳисобга олинмайди. Кам аҳамиятли қилмиш туфайли етказилган зарарни қоплаш учун кўп куч ва харажатлар талаб қилинмайди.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish