Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


-§. Жиноятга тайёргарлик кўриш ва суиқасд қилиш



Download 3,18 Mb.
bet70/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

4-§. Жиноятга тайёргарлик кўриш ва суиқасд қилиш
учун жавобгарликнинг асослари
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Жиноят кодексининг 16-моддасига кўра, жиноий жавобгарликнинг ягона асоси, қилмишда ЖКда назарда тутилган жиноят таркибининг барча белгиларининг мавжудлигидир. Ушбу қоида тамом бўлган ва тамом бўлмаган жиноятларга бирдек тегишлидир. Шунга кўра, тамом бўлмаган (тайёргарлик кўрилган ёки суиқасд қилинган) жиноятларда тамом бўлмаган жиноятнинг таркиби мавжуддир. Агар жиноят тайёргарлик кўришда тўхтатилган бўлса, тайёргарлик кўриш жиноятининг таркиби мавжуд бўлади.Қилмиш суиқасд қилиш босқичида тўхтатилган бўлса, жиноятга суиқасд қилишнинг жиноят таркиби мавжуд бўлади.
ЎзР ЖК Махсус қисмида дастлабки жиноий фаолият (жиноятга тайёргарлик кўриш ва суиқасд қилганлик) учун алоҳида жавобгарлик белгиланмаган. Жиноятга тайёргарлик кўрилгани, суиқасд қилингани ёки охирига етказилганлигидан қатъи назар, суд жазо тайинлаш вақтида айбдорнинг қилмиши квалификация қилинган норманинг санкцияси доирасида жазо тайинланаверади. Жиноят охирига етказилмаганлиги туфайли тамом бўлмаган жиноятнинг тамом бўлган жиноятга нисбатан ижтимоий хавфлилик даражаси камроқ бўлади. Суд айбдорнинг қилмиши квалификация қилинган норманинг санкцияси доирасида, жиноятга тайёргарлик кўрганга суиқасд қилинганга нисбатан енгилроқ, суиқасд қилинганга, шу жиноятни охирига етказганга нисбатан енгилроқ жазо тайинлайди.
Тамом бўлган жиноят таркибига нисбатан тамом бўлмаган жиноят таркиби бир-биридан фарқ қилиб, тамом бўлган жиноят фақат ЖК Махсус қисмининг ўзи билан тайёргарлик кўриш ва жиноятга суиқасд қилиш эса ЖК Умумий қисмининг 25-моддаси ва Махсус қисми муайян моддаси билан квалификация қилиниб жавобгар қилинади. Уларга нисбатан жазо тайинланганда суд жазо тайинлашнинг умумий асосларига қатъий риоя қилади.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи бир қатор давлатлар Жиноят кодексларида ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятга тайёргарлик кўриш жиноят ҳисобланмайди, фақат оғир ва ўта оғир жиноятга тайёргарлик кўрганлик учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, суд оғир ёки ўта оғир жиноятга тайёргарлик кўрганлик учун, айбдорнинг қилмиши квалификация қилинган норманинг санкцияда энг оғир жазо сифатида тамом бўлган жиноят учун назарда тутилган муддатнинг ярмидан, жиноятга суиқасд қилганлик учун эса тўртдан уч қисмидан ошмаган муддатда жазо тайинлайди64[64]. Ўзбекистон Жиноят кодексида бундай қоидалар назарда тутилмаган. Ўзбекистон Жиноят кодексида ҳам ана шундай нормаларнинг назарда тутилиши, субъектнинг айби даражаси, қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ҳисобга олган ҳолда жазо тайинлашнинг муҳим кафолатларидан бири бўлар эди.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish