Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


Афв этиш асосида жазодан озод қилиш



Download 3,18 Mb.
bet162/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

Афв этиш асосида жазодан озод қилиш. Афв этиш асосида жазодан озод қилиш Ўзбекистон Республикаси Конституция-сининг 93-моддаси 23-бандига биноан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатига киради. Суд ҳукми билан жиноий жазога ҳукм қилинган шахсни афв этиш асосида асосий ва ижро этилмаган қўшимча жазолардан озод қилиниши ёхуд жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниши ёхуд жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниши ёки унга тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисми енгилроқ жазо билан алмаштирилиши мумкин. Шунингдек, афв этиш асосида асосий жазодан озод қилиш билан бирга қўшимча жазодан ҳам озод қилиниши, судланганлиги олиб ташланиши мумкин. Амнистия акти чиққунча содир этилган, суриштирув, тергов ва ишни судда кўриш ҳукми қонуний кучга киргунча ҳибсда сақланган ҳамда жазони ўтаётган шахсларга нисбатан қўлланса (амнистия актида кўрсатилган шахслар доирасига), афв этиш эса фақат ҳукм қонуний кучга кирганидан кейингина қўлланилиши мумкин.
Афв этиш фақат қилмишига пушаймон бўлиб, гуноҳидан кечишни сўраб мурожаат қилингандагина қўлланилади. Агар шахс айби йўқ эканлигини таъкидлаб афв этишни сўраб мурожаат қилган бўлса, афв этилмай ишни охиригача кўриш давом эттирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 17 июлдаги фармони билан афв этишни амалга ошириш тўғрисидаги Низом қабул қилинган бўлиб, афв этиш:
а) ўлим жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш;
б) асосий ёки қўшимча жазолардан қисман ёки тўла озод қилиш;
в) жазонинг ўталмай қолган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш;
г) судланганлигини олиб ташлаш шаклида бўлиши мумкин.
Афв этиш Ўзбекистон судлари томонидан жиноий жазога ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланади.
Афв этиш тўғрисидаги масала фақат ҳукм қонуний кучга кирганидан кейингина маҳкумнинг шахсан ўзи берган илтимосномасига биноан кўриб чиқилади.
Афв этиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, махкумнинг шахси, унинг хулқи, меҳнатга муносабати, жазони ўташ жойларида ташаббускор ташкилотларда қатнашуви, келтирилган зарарни қопланганлиги ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олади. Афв этиш тўғрисидаги илтимосномага жазони ижро этиш муассасасининг тавсифномаси қўшиб берилади.
Афв этиш тўғрисидаги низомда афв этишни қўлланиши мумкин бўлмаган шахслар доираси кўрсатилмаган. Содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги ва тайинланган жиноий жазо туридан қатъи назар, афв сўраб мурожат қилиши мумкин. Афв этишни амалга ошириш тўғрисидаги Низомнинг 6-моддасида белгиланишига кўра, ўта хавфли рецидивистлар, олдин амнистия акти асосида жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинганлар, жазонинг қолган қисми енгилроқ жазо билан алмаштирилган шахслар судланганлик муддати ўтиб кетмасдан қасддан янги жиноят содир қилган бўлсалар ҳамда тузалиш йўлига ўтиб олишни истамаётган маҳкумларга нисбатан афв этиш алоҳида ҳоллардагина қўлланиши мумкин.
Ўлим жазосига ҳукм қилинган шахслар ҳукмни қонуний кучга кириш куни эълон қилинган пайтдан бошлаб ёки апелляция судининг ажрими маҳкумнинг қўлига топширилган кундан бошлаб етти сутка ичида афв сўраб мурожаат қилиши мумкин.
Афв сўраш тўғрисидаги илтимоснома кўриб чиқилмагунча ҳукмни ижро этиш мумкин бўлмайди. Ўлим жазосига ҳукм қилинган шахс афв сўраб мурожаат қилишни хоҳламаса, қонунда белгиланган тартибда акт тузилади. Афв сўраб мурожаат қилинган илтимоснома ҳам, афв сўрашни истамаганлиги тўғрисидаги акт ҳам уч кундан кечиктирилмай Президент аппаратига юборилиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти қошида афв этиш тўғрисидаги Комиссия мавжуд. Ушбу Комиссиянинг афв этиш тўғрисидаги хулосаси Ўзбекистон Президенти томонидан тасдиқланса фармон чиқарилади, рад қилинса қарор чиқарилади.
Ўлим жазосига ҳукм қилинганларни афв этиш тўғрисидаги фармон Ўзбекистон Республикасининг Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасига юборилади. Бошқа жазо турларига ҳукм қилинганларга нисбатан афв этилганлик тўғрисидаги фармон Ички ишлар вазирлигига юборилади.
Президент томонидан афв этилган шахслар юзасидан янги очилган ҳолатлар бўйича ҳукм бекор қилинган ёки ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда Президентга маълум қилинади.
10-§. Судланганлик
Судланганлик жиноят ҳуқуқининг муҳим институтларидан бири ҳисобланади.Жиноят содир қилинган пайтдан то судланганлик муддати тугагунча жиноят ҳуқуқий муносабатлар келиб чиқади. Судланганлик эса, шахснинг содир қилган жинояти учун муайян жазо турига ҳукм этилганликдан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир.
Жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган ҳисобланади. Судланганликнинг жиноят -ҳуқуқий оқибати шундан иборатки, жиноят кодексининг 78-моддасида кўрсатилган муддатлар ўтмасдан шахс янги жиноят содир этса, олдин судланган шахс томонидан жиноят содир этилган ҳисобланади ва бунда қонун мазмунига кўра, жиноят қасддан содир этилганлиги ёки эҳтиётсизликда содир этилганлигининг аҳамияти йўқ. Шахс ЖКнинг 78-моддасида кўрсатилган муддатлар мобайнида судланган ҳисобланади.
Жиноят қонунида судланганликнинг ижтимоий аҳамияти шундаки, шахс содир қилган жинояти учун тайинланган жазони ўтаб чиққанидан кейин уни яна жиноят йўлига ўтиб қолишининг олдини олиш мақсадида кузатиб туриш, жазони ўташ вақтида жазонинг мақсадига тўла эришилмаган бўлса, уларнинг устидан маъмурий назорат ўрнатиш орқали жазонинг мақсадига эришишни жазони ўтаб бўлганидан кейин давом эттиришдан иборат.
Муайян жиноятни содир этишда айбланиб ҳукм қилинган шахснинг қасддан янги жиноят содир этиши, унинг тузалиш йўлига ўтиб олишни истамаётганлигини кўрсатади ва шахсга нисбатан қаттиқроқ жиноят-ҳуқуқий чораларни қўлланишини тақозо қилади. Жиноят қонунида судланганлик институтини белгилаш ана шунинг учун ҳам муҳимдир.
Шахс судланганлик муддати мобайнида (78-моддада кўрсатилган муддатлар ўтмасдан) янги жиноят содир қилса бир қатор жиноят-ҳуқуқий оқибатлар вужудга келади ва булар қуйидагилардир:
1) судланганлик муддати мобайнида шахс қасддан янги жиноят содир этса, ЎзР ЖКнинг 56-моддаси биринчи қисмининг «н» бандида белгиланишига кўра, жазони оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади;
2) қасддан қилган жиноят учун судланганлик муддати мобайнида ҳар қандай қасддан жиноят содир этиш рецидив жиноят деб топилади.
3) қасддан қилган жинояти учун судланган шахс яна ўша жиноятга ўхшаш жиноятни қасддан содир этса, хавфли рецидив жиноят, шахс эса хавфли рецидивист деб ҳисобланади;
4) ЖК 34-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, шахс ўта хавфли рецидивист деб топилиши мумкин;
5) судланганлик муддати мобайнида янги жиноят содир этилса ЎзР ЖКнинг 65, 66, 661-моддаларида назарда тутилган жавобгарликдан озод қилиш қўлланилмаслиги мумкин;
6) судланганлик муддати мобайнида шахс янги қасддан жиноят содир этса, ЎзР ЖКнинг 70,71-моддаларида назарда тутилган жазодан озод қилиш қўлланилмаслиги мумкин;
7) илгари қасддан жиноят содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилиниб, судланганлик муддати мобайнида қасддан янги жиноят содир қилган шахсларга нисбатан шартли ҳукм қилиш (ЖК 72-моддасининг 7-қисми) қўлланилмайди;
8) илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс қасддан янги жиноят содир этса жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш (73-модда) ва жазони енгилроғи билан алмаштиришни (74-модда) қўллаш учун суд тайинланган жазонинг кўпроқ қисмини ўтаб бўлганлиги талаб қилинади ва қонунда белгиланган бошқа оқибатлар келиб чиқиши мумкин.
Жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган ҳисобланади. Аммо ЎзР ЖКнинг 78-моддасида белгиланган муддатлар асосий ва қўшимча жазоларни ўтаб бўлган ёки бу жазолардан озод қилинган кундан бошлаб судланганлик муддатини ҳисоблаш бошланади.
ЎзР ЖКнинг 78-моддасида белгиланишига кўра, қуйидаги муддатлар тугаса шахс судланмаган ҳисобланади:
а) шартли ҳукм қилинганларга нисбатан синов муддати тугаган кундан бошлаб;
б) хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларни ўтаб чиққач;
в) жарима жазоси ижро этилган кунда кейин, шунингдек, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач;
г) қамоқ жазоси ўталганидан кейин – икки йил ўтгач;
д) беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — тўрт йил ўтгач;
е) беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталгандан кейин — етти йил ўтгач;
ж) ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — ўн йил ўтгач.
Ушбу муддатлар ўтганидан кейин агар шахс янги жиноят содир қилмаган бўлса унинг судланганлиги автоматик равишда бекор бўлади.
Аммо ўн беш йил ва ундан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан шахсларнинг судланганлиги ўз-ўзидан бекор бўлмай, фақат суд судланганликни олиб ташлайди. ЎзР ЖКнинг 79-моддаси иккинчи қисмида белгиланишича, ўн беш йил ва ундан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан шахслар ҳамда ўта хавфли рецидивистлар, агар улар жазони ўтаб чиққанидан кейин ўн беш йил мобайнида янги жиноят содир этмасалар, суд уларнинг судланганлигини олиб ташлаши мумкин.
Ушбу қонун нормасида қасддан ёки эҳтиётсизликдан жиноят содир қилганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб чиққанларга ажратилмайди. Шунингдек, ушбу ўн беш йил ва ундан ортиқ муддат яхлит жазо муддатини назарда тутмоқдами ёки ўртада узилишлар бўлиб, жами озодликдан маҳрум қилишнинг ўтаган вақтларини қўшганда ўн беш йил ва ундан кўп муддатни ташкил қилишнинг ўзи етарлими? Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарори орқали тушунтириш берса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бундан ташқари, вояга етмаган даврда ўталган озодликдан маҳрум қилишни бу муддатга қўшиш керакми ёки керак эмасми?
ЎзР ЖКнинг 78-моддасида белгиланган муддатлар тугамасдан ҳам судланганликнинг бекор бўлиши мумкинми? Бу ҳақда қонунда аниқ кўрсатиб қўйилган бўлиб, ЖК 79-моддасининг биринчи қисмида агар шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлганидан кейин унга нисбатан маъмурий ёки интизомий таъсир чоралари қўлланилмаган бўлса жамоат бирлашмаси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи, жамоа ёки жазони ўтаб чиққан шахснинг ўзи берган илтимосномасига кўра, суд ЖКнинг 78-моддасида назарда тутилган муддатларнинг камида ярми ўтганидан кейин унинг судланганлигини суд олиб ташлаши мумкин.
Ушбу қонун нормасининг мазмунига кўра, суд фақат озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан шахсларнинг судланганлигини олиб ташлаши мумкин. Бошқа жазоларни ўтаб чиққан шахсларнинг судланганлигини олиб ташлашга суд ҳақли эмас. Чунки бошқа турдаги жазоларнинг судланганлик муддати жуда қисқа бўлиб, бу вақт ичида шахснинг олдинги жиноий фаолиятини тиклаган ёки тикламаганлигини, жиноий гуруҳдаги шериклари билан алоқани тикладими ёки йўқми деган масалаларни аниқлашнинг иложи бўлмайди. Шунга кўра, озодликдан маҳрум қилишдан бошқа турдаги жазоларнинг судланганлик муддати жуда қисқа белгиланганлиги туфайли уларнинг судланганлигини олиб ташлаш мақсадга мувофиқ эмас.
Юқорида таъкидлаганимиздек, судланганлик бир қатор жиноят-ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлигини ҳисобга олиб, унинг муддатларини тўғри ҳисоблаш янги содир қилинган жиноятни тўғри квалификация қилиш ва жазо тайинлашда ҳамда ва одил судларни амалга оширишда муҳим аҳамиятга эгадир.
Озодликдан маҳрум қилишдан бошқа турдаги жазоларни ўтаб чиққанларга нисбатан судланганлик муддатини ҳисоблашда деярли муаммо келиб чиқмайди. Чунки жазо турларининг қанча муддатини ўтаганлиги судланганлик муддати билан боғланмаган. Масалан, ахлоқ тузатиш ишларининг бир ойини ёки олти ойини ёхуд ҳамма муддатини ўтаб чиққанлигидан қатъи назар, судланганлик муддати бир йил белгиланган.Қамоқ жазосини бир ой ёки тўрт ой ёхуд олти ой ўтаб чиққанлигидан қатъи назар, шахс икки йилгача судланган ҳисобланади.
Озодликдан маҳрум қилишда эса бошқача ҳолат бўлиб, судланганлик муддати суд томонидан тайинланган озодликдан маҳрум қилишнинг ўталган қисми билан боғлаб белгиланган.
Жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган ёки жазонинг қолган қисми енгилроқ жазо билан алмаштирилган тақдирда шахснинг судланганлик муддатини ҳисоблаш тартиби қандай бўлади деган савол туғилади.
Бу борада ЎзР ЖК 80-моддасининг иккинчи қисмида шундай дейилади «Агар шахс тайинланган жазодан қонунда белгиланган тартибда муддатидан илгари озод қилинган ёхуд жазо енгилроғи билан алмаштирилган бўлса, судланганлик муддати жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган ёки енгилроғи билан алмаштирилган жазонинг амалда ўтаб бўлинган қисмидан ҳисобланади» дейилади. Демак, жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган бўлса, судланганлик муддати суд ҳукми билан тайинланган озодликдан маҳрум қилишнинг муддатидан эмас, балки жазони ҳақиқатдан ўтаб бўлинган қисмидан олиниши керак. Масалан, айтайлик, эҳтиётсизликдан содир этган жинояти учун суд айбдорга олти йил муддат тайинласа, жазонинг ярмини, яъни уч йилини ўтаб бўлганидан кейин жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинса, унинг судланганлиги жазонинг ҳақиқий ўталган қисмидан олиниб тўрт йил бўлади. Агар суд ҳукми билан тайинланган муддатидан олинганида эди, судланганлик муддатини етти йил деб олишга тўғри келиб қолар эди.
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинганда судланганликни ҳисоблашнинг бошланиши шартли равишда озод қилинган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Агар суд жазодан муддатидан илгари шартли равишда асосий жазодан озод қилиш вақтида қўшимча жазодан озод қилмаган бўлса, судланганлик муддати қўшимча жазони ҳам ўтаб бўлган кундан бошлаб ҳисобланди.
Агарда озодликдан маҳрум қилиш жазоси ЖКнинг 74-моддаси асосида енгилроқ жазо билан алмаштирилган бўлса, судланганлик муддати озодликдан маҳрум қилишнинг ҳақиқий ўталган қисмидан олиниб, судланганлик муддати алмаштирилган енгилроқ жазони ўтаб бўлган кундан бошлаб ҳисобланади.
Агар жазони ўтаб чиққан шахс судланганлик муддати тугамай яна янги жиноят содир этса, муддатнинг ўтиши тўхтатилади. Илгари содир этилган жиноят учун судланганлик ҳолатининг тугаш муддати охирги содир этилган жиноят учун (асосий ва қўшимча) жазони амалда ўтаб бўлганидан бошлаб ҳисобланади.
Судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши муносабати билан унинг барча ҳуқуқий оқибатлари бекор бўлади.
Жазони ўтаган, аммо қонуннинг ўзгариши билан бундай қилмиш жиноят деб ҳисобланмайдиган тақдирда, шунингдек, содир қилинган жиноят учун тайинланган жазони ўтаб бўлиниши билан судланганлик ҳолатининг тугалланиши белгиланган бўлса шахс судланмаган деб ҳисобланади. Жиноий жавобгарликдан озод қилинган шахслар ва жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан жазодан озод қилинганлар ҳам агар улар ЖКнинг 69-моддасида назарда тутилган муддатлар мобайнида бошқа қасддан янги жиноят содир қилмаган бўлсалар судланмаган ҳисобланадилар.
Агарда шахс бир неча жиноятлар учун ёки бир неча ҳукмлар юзасидан озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, жиноятнинг оғирроқ тури бўйича судланганлик муддати тугагунча у барча жиноятлари учун судланган ҳисобланади.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish