Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти



Download 3,18 Mb.
bet102/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

2-§. Жарима
ЎзР ЖКнинг 44-моддасига мувофиқ, жарима айбдордан давлат даромадига Жиноят кодексида белгиланган миқдорда пул ундиришдир.
Жарима жиноий жазолар ичида энг енгил жазо бўлиб, жазо тизимида биринчи ўринда жойлаштирилган.
Жарима алоҳида акт билан ижро этиладиган жазо тури бўлиб, ҳукм қонуний кучга кириши билан жариманинг суд ҳукмида тайинланган миқдори давлат даромади ҳисобига тўланади ва жазо ижро этиб бўлинган ҳисобланади.
Жариманинг жазолаш элементлари маҳкумнинг моддий манфаатларига қаратилган мажбурлов чорасида ифодаланади.
ЎзР ЖК 44-моддасининг мазмунига кўра, жарима фақат асосий жазо сифатида тайинланади. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи давлатлар Жиноят кодексларида жаримани асосий жазо сифатида ёки қўшимча жазо сифатида ҳам тайинланиши мумкинлиги назарда тутилган (РФ ЖКнинг 46-моддаси 4-қисми).
Жарима энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан олти юз бараваригача миқдорда тайинланиши мумкин. Вояга етмаганларга нисбатан жарима энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан йигирма бараваригача миқдорда тайинланади.
Маълумки, минимал ойлик иш ҳақининг миқдори ўзгарувчандир. Минимал ойлик иш ҳақининг миқдори жиноят содир этиш вақтида бошқа миқдорни, ҳукм чиқариш вақтда бошқа миқдорни ташкил қилиши мумкин. Бундай ҳолда жариманинг миқдори қайси бири ҳисобидан тайинланади деган ҳақли савол туғилади. Бу масалада Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 1996 йил 19 июлдаги 16-сонли «Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида» ги Пленум қарорининг жаримани қўллаш бўйича берган тушунтиришида “Жарима жазосини татбиқ этишда унинг миқдори шахс томонидан жиноят содир этилган пайтдаги энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиши лозим», дейилади.94[94]
Суд жарима жазосига ҳукм қилганда шахснинг содир қилган жиноятининг хусусияти, моддий аҳволини ҳисобга олади.
Тайинланган жаримани маҳкумнинг дарҳол тўлаш имкониятлари бўлмаса, ЎзР ЖПК нинг 533-моддасига кўра, суд жарима тўлашни олти ойгача кечиктириши ёки бўлиб-бўлиб, тўлашни белгилаши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 19-моддасида белгиланишига кўра, жаримани ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб уч ойлик муддат ичида ихтиёрий равишда тўлаши шарт.
Маҳкум жаримани тўлашдан бўйин товлаган тақдирда ЎзР ЖКнинг 44 ва 82-моддаларида назарда тутилаган тартибда ва доирада бошқа жазо билан алмаштирилишига сабаб бўлади.
ЎзР ЖК 44-моддасининг учинчи қисмида белгиланишига кўра, агар маҳкум жазо тариқасида тайинланган жаримани тўлашдан уч ой мобайнида бўйин товласа, суд жариманинг тўланмаган миқдорини ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки қамоқ тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Бундай ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари ёки хизмат бўйича чеклаш жазосининг ҳар бир ойи энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдоридаги жаримага тенглаштирилиб, уч йилдан кўп бўлмаган муддатга тайинланади.Қамоқнинг ҳар бир ойи эса, энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдоридаги жаримага тенглаштирилиб, олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тайинланади.
ЎзР 82-моддасида белгиланишига кўра, вояга етмаган маҳкум жаримани тўлашдан олти ой муддат мобайнида бўйин товласа, суд тўланмаган жарима миқдорини ахлоқ тузатиш ишлари жазоси билан алмаштиради. Бунда энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдоридаги жарима ахлоқ тузатиш ишларининг бир ойига тенглаштириб ҳисобланади.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish