2-§. Жиноятга тайёргарлик кўриш
ЎзР ЖК 25-моддасининг 1-қисмида «Шахснинг қасддан қилинадиган жиноятни содир этиш ёки яшириш учун шарт-шароит яратувчи қилмиши ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра содир этилиши бошлангунга қадар тўхтатилган бўлса, бундай қилмиш жиноятга тайёргарлик кўриш деб топилади», дейилади.
Жиноятга тайёргарлик кўриш фақат тўғри қасддан содир этиладиган жиноятлардагина бўлади. Жиноятга тайёргарлик кўриш қасддан содир этиладиган жиноятни содир этиш учун аниқ шароитни яратиб қўйишдан иборатдир. Бу босқичда ҳали жиноий қилмишнинг ўзини содир этиш, яъни жиноят объектив томонини ифодаловчи ҳаракатлар ҳали бошланмайди-да, уни содир этиш учун зарур бўлган барча тайёргарлик кўриш ишлари бажарилади.
Жиноятга тайёргарлик кўриш босқичида муайян жиноятга тайёргарлик кўриш жиноятнинг таркиби бўлиб, тайёргарлик кўриш объектив томондан қуйидаги ҳаракатларда ифодаланиши мумкин:
а) жиноят содир қилиш қуроли ясаш;
б) бундай восита ва қуролларни тайёрлаш;
в) бундай восита ва қуролларни мослаш;
г) жиноят иштирокчиларини қидириш;
д) жиноят содир этишга шароит яратувчи бошқа шароитларни қасддан яратиш.
Жиноят содир қилиш қуроли ёки воситаларини қидириш ҳар қандай йўллар билан қонуний (сотиб олиш, қарзга олиш фойдаланиб туриш учун масалан, босқинчилик қилиш мақсадида шахс пичоқ сотиб олади ёки қонуний асосда газ пистолети олади) ёки қонунга хилоф равишда (ўғрилик, талончилик, товламачи-лик, босқинчилик ва ҳоказо йўллар билан) қурол ёки жиноят воситаларига эга бўлиш тушунилади.
Жиноят содир қилиш қуроли ва воситаларини тайёрлаш, саноат асосида ёки косибчилик орқали ёхуд қўлда ясаш (масалан, ўқ отар қурол, совуқ қурол, калит, сохта ҳужжатлар ва ҳоказо-ларни ясаш) дан иборат.
Жиноят воситаси ёки қуролларини мослаш, унинг ёрдамида жиноятни амалга ошириш мумкин бўлган нарсалар шаклини ўзгартириш орқали мослаш назарда тутилади, масалан, ўғрилик мақсадида хонага кириш учун калитни эговлаб қулфга тушадиган қилиб мослаш. Жиноят ҳуқуқида умумий тушунча сифатида жиноят қуроли деб айтилади. Жиноят қуроли жиноятни тўла ёки қисман амалга ошириш учун фойдаланилиши мумкин бўлган ҳар қандай нарса тушунилади.Қурол ёрдамида жиноятнинг объектив томонини ифодаловчи ҳаракатлар тўла ёки қисман бажарилади. Жиноят қуроли сифатида кейинги йилларда гранатометлар, миналар, турли портлатиш қурилмалари, заҳарли моддалар, кучли таъсир қилувчи воситалардан кенг фойдаланилмоқда. Жиноят қуроли сифатида ҳар қандай (масалан, шиша (бутилка), ойна синиғи, таёқ, арқон, хўжалик мақсадларида фойдаланиладиган ҳар қандай кесувчи-санчилувчи) нарсалардан фойдаланиш мумкин. Жиноят содир қилиш воситаси жиноят қилиш қуроли билан бир хил тушунча эмас. Жиноят қуроли жиноятни амалга оширишда бевосита ишлатилса, жиноят воситаси жиноят содир қилиш вақтида восита сифатида фойдаланилиши мумкин. Жиноят содир қилиш воситаси жиноят қилиш қуроли билан бир хил тушунча эмас. Жиноят қуроли жиноятни амалга оширишда бевосита ишлатилса, жиноят воситаси жиноят содир қилиш вақтида восита сифатида фойдаланиш мумкин. Битта нарсанинг ўзи бир ҳолатда жиноят воситаси сифатида жиноятни амалга ошириш вақтида фойдаланилса, бошқа бир ҳолда шу нарсанинг ўзини жиноят қуроли сифатида ишлатилиши мумкин. Масалан, автомобил ўғриланган нарсаларни олиб кетиш воситаси сифатида фойдаланилган бўлса, автомобил ўғрилик жиноятининг воситаси, одамни бостириб ўлдириш мақсадида фойдаланилган бўлса, жиноят қуроли бўлиши мумкин. Агар шахс муайян ухлатадиган доридан фойдаланиб жабрланувчини ухлатилиб,сўнг унинг мулки ўғриланса ,бу дори жиноят воситаси бўлади. Агар ундан одамни ўлдириш мақсадида фойдаланилса, жиноят қуроли бўлади.
Жиноят воситаси жиноят содир этилишига ёрдам беради ёки жиноят содир этилишини енгиллаштиради. Жиноят қуроли эса жиноят объектив томонини тўла ёки қисман бажариш учун бевосита фойдаланилади. Жумладан, сохталаштирилган ҳужжатдан фойдаланиб мулк талон-торож қилинса, бу ҳужжат жиноят воситаси бўлади. Алкоголли ичимликлар, гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар, жабрланувчининг содир бўлаётган ҳаракатларни англаш қобилиятини йўқотиш ҳолатига олиб келадиган воситалар жиноят воситалари бўлиши мумкин.
Жиноятда иштирок этувчиларни қидириш ҳар қандай йўллар билан жиноятда иштирок этишга розилик берувчи шахсларни қидириб топиш ва розилигини олиш ҳаракатларида ифодаланади.Қидиришда турли ваъдалар бериш орқали кўндириш, қўрқитиш, товлаш (шантаж), жиноят натижасида қўлга киритилган нарсаларнинг муайян қисмини бериш ва ҳоказо ваъдалар бериш орқали амалга оширилиши мумкин.
Бунда шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жиноятда иштирок этишга кўндириш иштирокчиликнинг муайян бир шаклини ташкил этади. Жиноятда иштирок этишда тил бириктирган шахслар ҳам биргаликда тайёргарлик кўриш ишларини бажаришлари мумкин. Бундай ҳолдаги тайёргарлик кўриш икки босқичдан иборат бўлади. Жиноят содир этилишига шароит яратувчи бошқа барча шароитларга жиноят содир этилишига шароит яратувчи бошқа барча қонунда кўрсатилмаган жиноятга тайёргарлик кўриш нинг барча шаклларидир. Улар шунчалик турли-туманки, уларнинг ҳатто тахминий рўйхатини тузиб чиқишнинг иложи йўқ. Булар ният қилинган жиноятни амалга ошириш режасини ишлаб чиқиш, уй эгасининг қайси вақтда уйида бўлиш-бўлмаслигини аниқлаш, ўғрилик қилиш учун кириш-чиқиш жойларини белгилаш, сигнализация мосламалари бор ёки йўқлигини аниқлаш, уларни ўчириш йўллари ва ҳоказолардир.
Субъектив томондан жиноятга тайёргарлик кўриш фақат тўғри қасддан содир этиладиган жиноятлардагина бўлади.
Эгри қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир этиладиган жиноят-ларга йўл қўйилганлиги туфайли амалда улар учун тайёргарлик кўриш мумкин бўлмайди. Тайёргарлик кўриш эса муайян мақсадга эришишга қаратилган фаолият бўлиб, шахс ўз қилмишининг хавфли хусусиятини олдиндан англайди, унинг хавфли оқибатлари келиб чиқишини истаган ҳолда ҳаракат қилади.
Инсон ишни бажаришдан олдин уни онгида бажариб олади. Шунга кўра, жиноят содир қилиш тўғрисидаги фикр жиноят босқичи бўла олмайди. Чунки ҳар қандай жиноят таркиби тўртта томондан иборат бўлиб, (объекти,объектив томони, субъекти, субъектив томони) жиноят содир қилиш тўғрисидаги фикр ҳали қонун билан қўриқланадиган манфаатга ҳали хавф туғдирмайди. Ҳар қандай хавф эса объектив томонини ифодаловчи ҳаракат ёки ҳаракатсизликлар орқали туғдирилади. Жиноят содир қилиш тўғрисидаги фикрда бу белгиларнинг бирортаси ҳам йўқ. Шунга кўра, жиноят содир қилиш тўғрисидаги фикр жиноят босқичини ташкил қилмайди.
ЎЗР ЖК 25-моддасининг 1-қисми мазмунига кўра, ижтимоий хавфлилик даражаси (15-модда) қандай бўлишидан қатъи назар, тўғри қасддан содир этиладиган ҳар қандай жиноятга тайёргарлик кўрганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо бўлган айрим давлат-ларнинг Жиноят кодексларида (Масалан, РФ ЖК 30-моддасининг 2-қисми) фақат оғир ва ўта оғир жиноятга тайёргарлик кўрганлик учунгина жиноий жавобгарлик белгиланган ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятга тайёргарлик кўрганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |