Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти



Download 3,18 Mb.
bet49/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

4-§. Сабабий боғланиш ва унинг
жиноят-ҳуқуқий аҳамияти
Сабабий боғланиш — ижтимоий хавфли қилмиш ва унинг натижасида келиб чиққан оқибат ўртасида объектив равишда мавжуд бўлган жиноят таркиби объектив томонининг белгисидир. Сабабий боғланиш моддий таркибли жиноятларнинг объектив томонининг жиноят таркиби доирасига кирувчи зарурий белги ҳисобланади. Сабабий боғланиш моддий жиноятларда жиноят таркиби объектив томонининг учинчи зарурий белгиси ҳисобланади.
Жиноят ҳуқуқида сабабий боғланиш сабабийлик категорияси назариясига асосланади. Сабабийлик тўғрисидаги назарий қоида ижтимоий хавфли қилмиш туфайли келтирилган зарар учун жавобгарлик масаласини ҳал қилишда қўлланади. Шунга кўра субъектнинг ижтимоий хавфли ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги ва юз берган зарарли оқибат ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаш жиноий жавобгарликни белгилашда ҳал қилувчи омиллардан биридир. Сабаб ва оқибат фалсафий категория бўлиб, ҳаракат ёки ҳаракатсизлик сабаб бўлса, ундан келиб чиққан натижа оқибат бўлади. Улар ўртасидаги боғланиш эса сабабий боғланишдир. Жиноят ҳуқуқи нуқтаи назаридан ифодалаганда, муайян бир жиноий оқибатнинг келиб чиқишида субъектнинг қилмиши сабаб бўлганидир. Жиноят ҳуқуқида сабабий боғланишни юзаки ёки умумий тарзда аниқлаш тўғри бўлмайди. Балки аниқ содир бўлган ҳодиса билан келиб чиққан оқибат ўртасидаги ўзаро муносабати аниқланиши керак.
Кўп ҳолларда ҳаракат ёки ҳаракатсизлик ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаш қийин бўлмайди. Аммо айрим ҳолларда сабабий боғланишни аниқлаш анча қийин бўлиб, ишнинг барча ҳолатларини чуқур ва батафсил таҳлил қилишга тўғри келади, айрим ҳолларда эса сабабий боғланишни аниқлаш учун суд экспертизаси мутахассислари хизматидан фойдаланишга тўғри келади. Айниқса, транспорт воситаларининг ҳалокати (аварияси) содир бўлиб, бу ҳодиса тасодифий ҳодисами ёки жиноий ҳодисами, деган масалани ҳал қилишда, мансабига совуққонлик билан қараш туфайли корхонада юз берган бахтсиз ҳодисани тасодиф ёки жиноий қилмиш эканлигини аниқлашда мутахассисларнинг ёрдамисиз сабабий боғланишни аниқлаш қийин бўлади. Шахснинг ҳаракати ва келиб чиққан оқибатни аниқлаш агарда бу ҳодисага яна учинчи шахс ҳам аралашиб қолган бўлса, сабабий боғланишни аниқлаш янада қийинлашади.
Сабабий боғланиш вақт бўйича ўтадиган жараёндир. Муайян оқибатни келиб чиқишида шахс қилмиши сабаб бўлган экан, вақт бўйича улар бир-бирига мувофиқ бўлиши керак. Шунга кўра жиноят ҳуқуқида сабабий боғланиш масаласини ҳал қилишда айбдорга нисбатан қўйилаётган айбда қилмиш ва оқибат вақт бўйича бир-бирига мувофиқ келмоқдами деган масала аниқланиши керак. Агарда содир этилган қилмиш ва келиб чиққан оқибат вақт бўйича бир-бирига мувофиқ келмаса, демак сабабий боғланиш бўлмайди.
Аммо шахс ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги ва келиб чиққан оқибатнинг вақт бўйича кетма-кетлиги улар ўртасида сабабий боғланиш борлигини кўрсатмайди. Ҳодисаларнинг кетма-кетлигини вақт бўйича сабабий боғланиш билан аралаштириш тўғри бўлмайди. Бундай аралаштириб юбориш айрим ҳолларда муайян оқибатни келиб чиқишида айби бўлмаган шахсни жавобгарликка тортишга сабаб бўлиб қолиши мумкин. Айниқса, транспорт ҳалокати билан боғлиқ бўлган оқибатларнинг келиб чиқишида, вазифасига совуққонлик билан қараш туфайли корхоналарда содир бўладиган ҳодисаларда сабабий боғланиш тўғри аниқланмаса, айбсиз киши жавобгар бўлиб қолиши мумкин. Б. исмли қурилишда техник бўлиб ишлайдиган шахс кўп қаватли иморат қурилишида сув ўтказгич қувурларни тўртинчи қаватга кўтариш тўғрисида ишчиларга топшириқ бериб, кўтаришнинг барча қоидаларини тушунтириб, ўзи бошқа объектни текшириш учун кетади. Аммо ишчилар бу вазифани тезроқ бажариш мақсадида унинг айтган қоидаларига риоя қилмай қувурларни тўртинчи қаватга кўтара бошлайдилар. Аммо ишчилар томонидан техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлиги сабабли ишчи К. тўртинчи қаватдан йиқилиб, ҳаёт учун хавфли бўлган жароҳат олади ва касалхонада вафот этади. Суд Б. нинг қилмишини ЎзР ЖК 207-моддасининг учинчи қисми билан ҳукм қилади. Суд уни ҳукм қилишда Б. воқеа жойида шахсан ўзи бўлиши керак ва қувурларни кўтариш қоидаларига риоя қилинишини кузатиб туриши керак эди деб ҳисоблади. Юқори инстанция суди Б.нинг қилмиши билан келиб чиққан оқибат ўртасида сабабий боғланиш йўқ деб ҳукмни бекор қилади ва бунда у ўзига боғлиқ бўлган вазифани бажаргани, хавфсизлик қоидасини бузиш эса ишчининг ўз ташаббуси билан қилинганлигини асос қилиб кўрсатади.
Баданига шикаст етказилган шахснинг касалхонада вафот этиши субъектни одам ўлдиришда айблаш учун ҳали етарли бўлмайди. Айбдорни одам ўлдиришда айблаш учун жабрланувчини касалхонага олиб келиш вақтида бошқа бир омил таъсир қилма-ганлиги, дўхтирларнинг ҳаракатларида ўлимга олиб келадиган ҳаракатларнинг (дўхтирнинг вазифасига совуққонлик билан қара-маганлиги, ёрдамсиз қолдирмаганлиги, касби жиҳатидан маълумотининг етарли эканлиги, даволаш муолажаларини тўғри ташкил қилинганлиги ва ҳоказо омиллар текшириб кўрилиши) йўқлиги текшириб кўрилиши шарт. Ана шундагина айбдорнинг қилмиши билан келиб чиққан оқибат ўртасида сабабий боғланиш бўлади.
Шахснинг қилмиши ва ундан келиб чиққан оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш қуйидаги мезонлар орқали аниқланади:
биринчи мезон — қилмишнинг ва келиб чиққан оқибатнинг вақт бўйича мувофиқлиги. Шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун жиноятнинг объектив томонини ташкил қилувчи қилмиш вақт бўйича келиб чиққан оқибатга мувофиқ келиши керак53[53]; 
сабабий боғланишнинг иккинчи мезони содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш аниқ бир оқибатни келтириб чиқариш имкониятига эга бўлиши керак.
Айбдор томонидан содир этилган қилмиш ижтимоий муно-сабатга зарар етказувчи асосий шартир. Бу шахс ижтимоий хавфли қилмиш содир қилиб, объектив равишда ҳақиқатдан ҳам ЖК Махсус қисмининг муайян моддаси ёки муайян нормаси диспозициясида назарда тутилган оқибатни келтириб чиқариши учун реал имкониятга эга эканлиги аниқланиши керак, деганидир.
Демак , ҳодисаларнинг вақт бўйича оддий кетма-кетлиги ҳали сабабий боғланишни ташкил қилмай, қилмиш айнан ана шу оқибатнинг келиб чиқишига сабаб бўлганлигини аниқланиши керак. Ана шундай ҳолатни ҳисобга олиб ЎзР ЖКнинг 104 ва 105-моддаларида «Содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлган (104-модда) ёки ҳаёт учун хавфли бўлмаган баданга шикаст етказиш тўғрисида айтилган.
Муайян оқибатнинг келиб чиқишида қилмиш ва келиб чиққан оқибатнинг вақт мобайнида кетма-кетлиги фақат вақт мобайнида боғлиқ эканлиги, бошқа бир қилмиш туфайли эмас, айнан ўша оқибатнинг келиб чиқишига таъсир қилган сабаб аниқланиши керак. Яъни сабабий боғланишнинг учинчи мезони келиб чиққан оқибат ўша қилмиш туфайли муқаррар келиб чиқиши лозим бўлган эканлиги аниқланади. Масалан, айтайлик, К. кўчада қаттиқ маст ҳолда ётган одамни кўриб, унга раҳми келади ва турғизиб кетади. Маст одам бир неча қадам ташлаб йўлга йиқилади. Шу вақтда келаётган автомобил уни босиб кетади ва у ўлади. Суд К. нинг ҳаракати билан ўлган шахснинг ўлими ўртасида сабабий боғланиш бор, деб ҳукм қилади. Юқори инстанция суди К. нинг ҳаракати билан келиб чиққан ўлим ўртасида сабабий боғланиш йўқ деб ҳисоблайди. Унинг ўлими К. нинг ҳаракати туфайли эмас, балки бошқа сабабларга кўра юз берди, деб ҳисоблайди. Аммо ўлим келиб чиқишида К.нинг ҳаракати сабаб бўлди. Аммо бу бош сабаб эмас, келиб чиққан оқибат билан К.нинг ҳаракати ўртасидаги сабабий боғланиш тасодифийдир. Шунга кўра зарурий ва тасодифий сабабий боғланишларнинг бир-биридан фарқини билиш керак. Зарурий ва тасодифий боғланишларнинг бир-биридан фарқи шундаки, зарурий сабабий боғланиш ҳодисанинг моҳиятини белгиласа, тасодифий сабабий боғланиш эса сабабий боғланишнинг шаклидир, холос. Моддий таркибли жиноятлар объектив томони учун албатта сабабий боғланиш зарурий бўлиши керак.
Айрим ҳолларда қонун чиқарувчи орган жиноят объектив томонини белгилар экан, ижтимоий хавфлилиги жиҳатидан келиб чиққан оқибат юз бериши мумкинлигини ҳам истисно қилмайди. Жумладан, ЎзР ЖКнинг 104-моддаси 3-қисмининг «д» бандида баданга оғир шикаст етказиш ўлимга олиб келганлиги учун жавобгарлик белгиланган.Қилмишни айнан ана шу норма билан квалификация қилиш учун эҳтиётсизликдан келиб чиққан ўлим билан баданга оғир шикаст етказиш ўртасида сабабий боғланиш бўлиши, яъни ўлим келиб чиқишида баданга оғир шикаст етказиш сабаб бўлган бўлиши керак.
А. ва Б. шахслар ўзаро спиртли ичимлик ичиб, суҳбат қилиб ўтирганларида ўртада гап чиқиб жанжалга айланади. Натижада А. Б. нинг болдир қисмига пичоқ санчади ва йўғон қон томири қирқилиши натижасида кўп қон кета бошлайди. «Тез ёрдам» етиб келгунча кўп қон кетиши оқибатида Б. вафот этади. Суд ушбу қилмишни ЎзР ЖК 104-моддаси 3-қисмининг «д» банди билан ҳукм қилади.
Ушбу келтирилган мисолда айбдорнинг ҳаракати фақат жабрланувчининг баданига оғир шикаст етказибгина қолмасдан балки ўлим келиб чиқишини реал хавф остида қолдирди.
Ҳаракатсизликдан содир қилинадиган жиноятларда сабабий боғланиш жиноят таркиби объектив томонининг зарурий белгиси доирасига киради. Масалан, шахснинг ўз вазифасига совуққонлик билан муносабатда бўлганлиги фуқароларнинг, давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилса ёки жиддий зиён етказилса, ушбу келиб чиққан оқибат билан шахснинг ўз вазифасига совуққонлик билан қараганлиги ва ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги ўртасида сабабий боғланиш мавжуд бўлади.
Бир неча киши биргалашиб жиноят содир қилган вақтда гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ҳаракати ва келиб чиққан оқибат ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаш анча мураккаб ишдир.
Айниқса, бир неча киши биргалашиб одам ўлдириш жиноятини содир қилганда гуруҳ аъзоларининг барчаси одам ўлдиришда айблансада, ўлим қайси бирининг ҳаракати туфайли келиб чиққанлигини аниқлаш жазо тайинлаш вақтида муҳимдир.
Шундай қилиб, жиноят-ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган сабабий боғланиш деганда, қилмиш ва оқибат вақт бўйича бир-бирига мувофиқ келган, оқибатнинг келиб чиқишининг асосий шарти бўлган, ижтимоий хавфли қилмиш ва келиб чиққан оқибат ўртасида объектив равишдаги алоқадорлик тушунилади.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish