Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти



Download 3,18 Mb.
bet21/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

Қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги. ЎзР ЖК нинг 14-моддасида жиноят ижтимоий хавфли ҳисобланиб қилмишни жиноят деб ҳисоблашнинг белгиларидан бири сифатида кўрсатилган. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги унинг сифат кўрсаткичидир. Айнан қилмишнинг сифат кўрсаткичи уни жиноят деб ҳисоблаш ёки ҳисобламаслик масаласини аниқлаб беради. Демак, ижтимоий хавфлилиги унинг моддий моҳиятини белгилайди ва қонун чиқарувчи орган томонидан жиноят деб ҳисоблаб қонунга киритишнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Қилмишда ижтимоий хавфлиликнинг мавжудлиги унинг ижтимоий муносабатга зарар етказиш ёки зарар етказиш хавфи остида қолдиришини билдиради. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги унинг объектив хусусияти ҳисобланиб, қонун чиқарувчининг онги ва иродасидан қатъи назар, ижтимоий муносабатларга зарар етказади ва ўзининг ички моҳиятига кўра жамиятнинг нормал фаолият кўрсатишига зарар етказади. Қонун чиқарувчи орган ижтимоий хавфли қилмишнинг ана шу хусусиятларини ҳисобга олиб уни жиноятлар доирасига киритиш ёки киритмаслик масаласини ҳал қилади. Бунда қонун чиқарувчи органнинг вазифаси жамият ривожланишининг муайян босқичида жамиятнинг ҳаётини тўғри баҳолаш ва қилмишни жиноят деб ҳисоблаш ёки декриминализация қилишдан иборатдир.
Жиноят шахс учун ҳам, жамият учун ҳам, давлат учун ҳам хавфлидир. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги қонун билан қўриқланаётган объектнинг жиноят-ҳуқуқий ҳимоя қилиниши-нинг аҳамияти орқали аниқланади.
Бу объектлар ЖКнинг 2-моддасида белгиланишига кўра шахс, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатлари, мулк, табиий муҳит, тинчлик, инсониятнинг хавфсизлигидир. Аммо жиноятнинг хавфлилик даражаси фақат қилмиш туфайли тажовуз қилинадиган объектнинг ўзи билангина ифодаланмай содир этилган ижтимоий хавфли қилмишнинг ўзига хос хусусиятлари билан ҳам белгиланади. Булар жиноят содир қилиш вақти, жойи, усули, содир этиш шароити ва ҳоказолар билан ҳам боғлиқ бўлади. Масалан, одам ўлдириш жиноятини жабрланувчини қийнаб содир этиш, ўғрилик, талончилик, босқинчилик жиноятларини уй-жой ёки омборхоналарга кириб содир этиш ва ҳоказолар.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини белгиловчи мезонлардан бири жиноят туфайли етказилган зарарнинг миқдоридир.
ЖК Махсус қисмининг кўпчилик моддларида етказилган зарарнинг миқдорига қараб жавобгарлик белгиланган. Масалан, ЖКнинг 104-моддасида баданга қасддан оғир шикаст етказганлик 105-моддасида ўртача оғир, 109-моддасида эса енгил шикаст етказганлик учун жавобгарлик белгиланган ёки фирибгарлик туфайли кўп миқдорда мулк талон-торож қилинса 168-модданинг иккинчи қисми билан, жуда кўп миқдордаги мулк талон-торож қилинса, шу модданинг 3-қисми билан жавобгар қилинади.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги даражасини белгиловчи мезонлардан яна бири жиноятнинг мотив ва мақсадидир. Масалан, ЖК нинг 124-моддасида тамагирлик ёки бошқа паст ниятларда қасддан болани алмаштириб қўйиш учун жавобгарлик назарда тутилган ёки 133-моддада шахснинг тириклигида розилигини олмасдан ёки ўлганидан кейин қариндошларининг розилигини олмасдан ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда мурданинг аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш ва ҳоказолар.
Жиноят содир қилган киши шахсининг ўзига хос хусусиятлари ҳам жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини белгилаши мумкин. Масалан, вояга етмаган шахс томонидан жиноят содир этиш жазони енгиллаштирувчи ҳолат ҳисобланса (ЎзР ЖК 55- моддасининг 1-қисмининг «ж» банди), хавфли рецидивист ёки ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилса, жазони оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади.
Юридик адабиётларда жиноятнинг ижтимоий хавфлилигини сифат ва миқдори томонларга бўлиб таҳлил қиладилар. Ўақиқатдан ҳам ЎзР ЖКнинг 54-моддасида, «Суд жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини... ҳисобга олади», дейилади. Бунда жиноятнинг хусусияти унинг сифат кўрсаткичи бўлса, ижтимоий хавфлилик даражаси миқдор кўрсаткичи ҳисобланади. Масалан, ЖКнинг мулкни талон-торож қилиш ёки нобуд қилиш учун жавобгарликни белгиловчи моддаларда талон-торож қилганлик ёки нобуд қилинган мулкнинг миқдорига қараб табақалаштириб жавобгарлик белгиланган. Баданга шикаст етказганлик учун жавобгарликни белгилашда унинг ижтимоий хавфлилик даражаси баданга етказилган шикастнинг даражаси билан белгиланган. (ЖКнинг 104,105,109-моддалари)
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси маълум маънода Кодекс Махсус қисми тизимидаги жойлашган ўрни билан ҳам белгиланади. Мулкни талон-торож қилишга нисбатан инсон ҳаёти, соғлиги ва бошқа манфаатлари муҳимроқ бўлганлиги учун, бундай жиноятлар учун жавобгарлик ЖК Махсус қисмининг биринчи бўлимига жойлаштирилган.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси унинг миқдор кўрсаткичи ҳисобланиб, етказилган зарарнинг даражаси, келиб чиққан оқибатнинг оғирлиги, жиноий ҳаракатнинг қай даражада амалга оширилганлиги (тайёргарлик кўриш, суиқасд қилиш ёки охирига етказилганлиги), бир неча киши томонидан биргалашиб содир этилганлиги, жиноятнинг содир қилиш усули, жиноят содир этишда қурол ишлатилганлиги, айбнинг хусусиятлари каби омиллар ҳисобга олиниши мумкин.
ЖК Махсус қисми моддаларининг санкциялари жиноят ижтимоий хавфлилик даражасини белгиловчи энг муҳим омил ҳисобланади. Одатда, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини аниқлашда моддаларнинг санкциялари солиштирилади. Махсус қисми моддасининг санкцияси қанчалик оғир бўлса, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ҳам шунга мувофиқ равишда юқори бўлади. Хусусияти жиҳатидан бир хил бўлган жиноятларнинг фарқи айнан уларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси билан белгиланади. ЎзР ЖКнинг 36-моддасида, гарчи ушбу Кодексда жиноят сифатида назарда тутилган қилмишнинг аломатлари мавжуд бўлсада, ўзининг кам аҳамиятлилиги туфайли ижтимоий хавфли бўлмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик жиноят деб топилмайди, дейилади. Демак, жиноят ҳисобланмайдиган ва жиноят ҳисобланадиган қилмишларни ажратиб турувчи мезон ҳам ижтимоий хавфлилик даражаси ҳисобланади. Аммо уларни ажратиб турувчи мезонни аниқлашда шахснинг мақсадини ҳам ҳисобга олиниши керак. Масалан, шахс кўп миқдордаги мулкни талон-торож қилиш ниятида ҳаракат қилган, аммо объектив ёки субъектив сабабларга кўра жуда оз миқдордаги мулкни олган бўлса, кам аҳамиятли қилмиш деб ҳисоблаш мумкин бўлмайди.
Жиноятнинг яна бир белгиси қилмишда айбнинг мавжудлигидир. ЎзР ЖКнинг 14-моддасида жиноятга таъриф берилиб, биринчи марта айб жиноятнинг белгиси эканлиги қонунда мустаҳкамлаб қўйилди. Жиноят содир этишда айблиликнинг жиноят-ҳуқуқий маъноси жиноятчининг содир қилган ижтимоий хавфли қилмиши ва унинг ижтимоий хавфли оқибатига қасд ва эҳтиётсизлик шаклидаги руҳий муносабатидир. Қасддан жиноят содир қилишнинг жиноят-ҳуқуқий маъноси ЎзР ЖК нинг 21-моддасида берилган бўлиб, жиноят содир этган шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаган ва шундай қилмишни содир этишни истаган бўлса, бундай жиноят қасддан содир этилган деб топилади. Айбнинг қасд шакли ўз навбатида иккига бўлиниб, булар тўғри ва эгри қасддан иборатдир.
Тўғри ва эгри қасдларнинг жиноят-ҳуқуқий тушунчаси ЎзР ЖКнинг 21-моддасида берилган.
Айбнинг эҳтиётсизлик шаклининг жиноят-ҳуқуқий тушунчаси ЎзР ЖКнинг 22-моддасида берилган бўлиб, эҳтиётсизлик шаклидаги айб ўз навбатида ўз-ўзига ишониш ва бепарволик турларига бўлиниб, уларнинг жиноят-ҳуқуқий маъноси ЖК нинг 22-модасида берилган. Айбнинг шакли ЖК Махсус қисми моддларида кўрсатилади. Агар муайян жиноят тури фақат қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир этилиши мумкин бўлса, ўша норманинг диспозициясида алоҳида кўрсатилиши шарт эмас. Агарда муайян жиноят қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир қилиниши мумкин бўлса, бундай ҳолда қонунда алоҳида кўрсатилади.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish