Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Бош атторней 
– бу британия адвокатлари ҳамжамиятининг олий 
мансабдор шахсидир. Бош атторней бевосита қиролича томонидан 
тайинланади, у Ҳукумат ва қироличанинг бош юридик маслаҳатчиси 
ҳисобланади. 
Бош солиситор 
– Бош атторнейнинг ўринбосари. У барристер ва 
Парламент аъзоси ҳам бўлади. 
Бош атторней ҳам, Бош солиситор ҳам хусусий солиситор 
бўлишига йўл қўйилмайди. 
Сўнгги йилларда кам таъминланганларга бепул ёки имтиёзли 
юридик ёрдам кўрсатиш тизими тез ривожланди. 1988 йилда қабул 
қилинган қонунга кўра, Тажрибали барристерлар ва солиситорлардан 
тайинланадиган Қашшоқларга юридик ёрдам кўрсатиш бўйича 
кенгаш махсус жамғарма таъсис этиб, бу жамғарма ҳисобидан бепул 
ёки имтиёзли юридик ёрдам кўрсатиш учун маблағлар ажратади
1

Юқорида келтирилган маълумотлар кўрсатишича, Англиянинг 
ҳуқуқий тизими ўз мазмуни бўйича мураккаб ва ўзига хос тусга эга. 
Англия ҳуқуқий тизимининг асосий ўзига хос хусусияти шундан 
иборатки, юридик касблар, яъни судья, адвокат ва жиноий таъқибни 
амалга оширадиган шахс ўртасида аниқ чегаралар мавжуд эмас. 
Таҳлил кўрсатишича, адвокатлик фаолияти асосий ва таянч фаолият 
ҳисобланади. Қоида тариқасида, адвокатлик фаолияти билан 
шуғулланадиган шахс белгиланган талабларга жавоб берадиган 
бўлса, судья лавозимини эгаллаши, шунингдек, жиноий таъқиб билан 
шуғулланиши мумкин. 
17.2. Германия 
Суд тизими. 
Германияда одил судловнинг ташкил этилиши 
иккита асосий омиллар билан таърифланади: 
- Германиянинг федератив давлат тузилиши билан; 
- бир неча юрисдикцияларга бўлиниш билан. 
1
Решетников Ф.М. Правовые системы стран мира (Справочник) – М.: Юрид. лит., 1993. – 39-43-б. 


259 
Суд юрисдикциялари бир неча тармоқларни ташкил этадилар. 
Бутун суд ва конституциявий тизимларида алоҳида, фундаментал 
роль ўйнайдиган конституциявий юрисдикциядан ташқари, бешта 
асосий юрисдикциялар мавжуд: умумий, маъмурий, молия, меҳнат 
ишлари бўйича юрисдикция ва ижтимоий масалалар бўйича 
юрисдикция. Мазкур барча юрисдикция ер (ўлка) даражасида ҳам, 
федерал даражада ҳам ўз фаолиятини амалга оширадилар, федерал 
даражада уларнинг ҳар бирига олий инстанция, яъни Олий суд 
раҳбарлик қилади. Бошқача қилиб айтганда, герман судларининг 
тизими иккита гуруҳга бўлинган тузилишга эга – вертикал (ерлар 
судлари ва олий даражада федерал суд) ва горизонтал (турли 
юрисдикция судлари). 
Бундан ташқари, Конституция бўйича парламент махсус 
судларни ташкил этишга ҳақли (шундай тарзда турли профессионал 
гуруҳлар, яъни адвокатлар, аудиторлар ва бошқалар учун шаън 
судлари ташкил этилди). 
Таъкидлаб ўтилганидек, ГФР Конституцияси адлиянинг бешта 
асосий соҳасини фарқлайди (умумий, меҳнат, ижтимоий, молиявий ва 
маъмурий) ҳамда уларга мувофиқ бешта суд тизимини таъсис этади, 
бу тизимларнинг ҳар бири ўз олий суд органи томонидан 
бошқарилади. Бунда умумий судларнинг ваколатига маъмурий адлия 
органларининг ва бошқа ихтисослаштирилган судларнинг ваколатига 
кирмайдиган барча фуқаролик ва жиноят ишларини кўриб чиқиш 
киради. Умумий судларнинг фаолияти Суд тузилиши тўғрисидаги 
Қонун, бошқа тегишли қонунлар ва улар тўғрисидаги низомлар билан 
тартибга солинади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish