Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Нотариат фаолиятининг ташкилий асослари



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

16.1. Нотариат фаолиятининг ташкилий асослари 
Нотариат ва нотариал фаолиятнинг тушунчаси. 
“Нотариат 
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасида 
“Ўзбекистон Республикасида нотариат қонунларда назарда тутилган 
нотариал ҳаракатларни ҳамда улар билан бевосита боғлиқ ҳуқуқий ва 
техник тусдаги ҳаракатларни нотариуслар томонидан амалга ошириш 
йўли билан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда 
қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга даъват этилган 
ҳуқуқий институтдир” деб кўрсатилган. Шундай экан, нотариат 
фаолияти ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолияти билан бевосита 
боғланишга эга ҳамда мазкур фаолиятнинг муваффақиятли амалга 
оширилишига ўзининг махсус усуллари билан кўмаклашишга даъват 
этилган деб ҳисоблаш мумкин. 
Нотариат ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолиятининг яқинлиги 
ҳақида кўпсонли ва турли нотариал ҳаракатларнинг мазмуни ҳам 
далолат беради. Уларнинг деярли тугал рўйхати “Нотариат 
тўғрисида”ги Қонуннинг 5 бобида келтирилган. Бу нафақат барча 
учун одатий бўлган ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан 
олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш, ҳужжатлардаги 
имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш, балки бир қатор бошқа 
ҳаракатлар ҳам: битимларни тасдиқлаш, эр-хотиннинг умумий мол-
мулкидаги улушга мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар бериш, мол-
мулкни ўзга шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиш ва тақиқни бекор 
қилиш, фуқаронинг муайян жойда эканлиги ёки фуқаронинг тирик 
эканлиги фактини тасдиқлаш, далилларни таъминлаш, ижро 
хатларини ёзиш ва ҳоказо. Барча нотариал ҳаракатлар у ёки бу тарзда 
ҳуқуқни ҳимоя қилиш функцияларига боғлиқ, бундай функцияларни 
амалга оширадиган органларга ёрдам беради ёки ёрдам бериши 
мумкин.


235 
Нотариат – бу шартнома ва бошқа битимларни тасдиқлаш, 
меросга бўлган ҳуқуқларни расмийлаштириш, ижро хатларини ёзиш 
ва бошқа нотариал ҳаракатларни тўғри ва ўз вақтида амалга ошириш 
орқали кўрсатилган мақсадга етишишни таъминлайдиган махсус 
ташкил этилган органлар ва бошқа муассасалар мажмуидир. 
Умуман, нотариат зиммасига низосиз ҳуқуқларни ва фактларни 
тасдиқлаш, ҳужжатларни шаҳодатлаш, келгусида фуқаролик 
ҳуқуқларини бузилишини олдини олиш мақсадида уларни юридик 
тасдиқлаш ва белгилаб қўйишга қаратилган бошқа ҳаракатларни 
бажариш юклатилган. Нотариал фаолият бузилган ҳуқуқни ҳимоя 
қилиш воситаси ҳам бўлиши мумкин, масалан, ижро хати 
(нотариуснинг қарздордан ўндирувчига тегишли бўлган муайян пул 
миқдорини ёки бошқа мулкни ундириш тўғрисидаги фармойиши) 
ёзилганда, жавобгарлик низосиз тақдим этилган ҳужжатдан келиб 
чиқади.
Нотариал органлар иши натижасига фуқаролик муомаласининг 
нормал фаолият кўрсатиши, амалга ошириладиган битимларнинг 
ҳуқуқий “софлиги”, уларнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мослиги 
боғлиқ. 
Бозор 
муносабатлари 
ривожланиши 
шароитларида 
тадбиркорликга оид бўлган шартномаларни расмийлаштириш ва 
рўйхатга олишда, мулкчиликнинг ва битимларнинг турли шакллари 
мавжудлиги вазиятида нотариатнинг аҳамияти айниқса ошди. 
Асосан фуқаролик ҳуқуқига доир низоларни ҳал этиладиган 
судлардан фарқли равишда нотариал фаолиятининг предмети низосиз 
ишлар бўлади. Айнан шу ҳолат нотариус унинг ваколатига тегишли 
бўлган масалаларни ҳал этиш учун ўзининг махсус усулига эгалигини 
белгилаб 
беради. 
Битимларни 
тасдиқлашда, 
ҳужжатлар 
нусхаларининг тўғрилигини шаҳодатлашда, қарздорнинг низосиз 
мажбуриятини мажбурий тарзда ижро этишини таъминлашда 
нотариуслар процесснинг тортишувлик шаклини қўлламайди, 
нотариал ҳаракатларни якка тартибда амалга оширади, одатда 
юридик фактларни ёзма далиллар асосида аниқлайди, оммавийлик 
принципини қўлламайди. Бундан ташқари, амалга ошириладиган 
нотариал ҳаракатлар ҳақидаги маълумотлар нотариал ҳаракатлар 
маҳфийлиги тушучаси доирасига киради. 
Нотариатни одатда профилактик одил судлов органи деб 
номлашади, чунки нотариуслар низо мавжуд бўлмаган вақтда ҳам 
ҳуқуқий ҳимояни таъминлайди, судлар эса аксинча муайян 
фуқаролик-ҳуқуқий муносабати иштирокчилари ўртасида низо 


236 
вужудга келган тақдирдагина бунга эришиши мумкин. Низосиз 
ҳуқуқларни юридик жиҳатдан мустаҳкамлаш судга мурожаат этишни 
олдини олади ва нафақат тарафларнинг вақти ва маблағларини, балки 
давлатнинг суд тизимига қиладиган ҳаражатларини ҳам тежайди. 
Буларнинг барчаси нотариат ҳар қандай ҳуқуқий тизимнинг таркибий 
қисми эканлиги, у давлатга унинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш, фискал ва 
судлов-юрисдикцион функцияларини муваффақиятлироқ амалга 
ошириш имконини бериши ҳақида хулоса қилиш мумкин. 
Шундай қилиб, нотариал фаолиятининг моҳияти шундан 
иборатки, у, тасдиқловчи характерга эга бўла туриб, фуқаролик 
ҳуқуқлари ва мажбуриятларини келгусида бузилишини олдини олиш 
мақсадида уларни юридик жиҳатдан мустаҳкамлайди ёки бузилган 
ҳуқуқни ҳимоя қилиш воситаси бўлади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish