Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

МАХСУС АДАБИЁТЛАР 
1. Глебов И.Н. Военное право Содружества: состояние и 
перспективы международно-правового регулирования военно-
политических отношений государств СНГ//Ж. Государство и право. – 
1993. – № 10. 
2. Мирзаев Т.К. Деятельность военных судов: проблемы и 
решения. Автореферат на соискание ученой степени канд. юр. наук. – 
Т.: 2001. 


208 
7 БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ 
 
ЎҚУВ МАҚСАДЛАРИ: 
 
Ушбу мавзу суд тизимининг юқори бўғини сифатида Ўзбекистон 
Республикаси Олий судининг ўрни ва ролини ўрганишга қаратилган. 
Талабалар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тузилишини, 
унинг функциялари ва ваколатларини аниқ англаб олишлари лозим.
7.1. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг суд тизимидаги 
ўрни. Олий суд ваколатлари 
 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 110-моддасига 
биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий ва 
маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий 
органи ҳисобланади. Олий суд фақат умумий юрисдикция судлари 
тизимида олий суд органи эканлигини назарда тутиш лозим. У 
томонидан қабул қилинадиган ҳужжатлар қатъий ва Ўзбекистон 
Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шарт. 
Олий судни ташкил этиш ва унинг фаолияти 2000 йил 14 
декабрдаги “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 
билан тартибга солинади.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
суди 
Қорақалпоғистон 
Республикаси олий судлари, вилоят, шаҳар, туманлараро, туман 
судлари ва ҳарбий судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб 
бориш ҳуқуқига эга. 
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик, жиноий ва 
маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий 
органи сифатидаги ўрни унинг кенг ва турли ҳил ваколатлари билан 
боғлиқ. Бошқача қилиб айтганда, ушбу суд амалга оширилиши унинг 
Ўзбекистон Республикаси суд тизими ва бошқа давлат ҳокимияти 
органлари тизимида ролини белгилайдиган қуйидаги асосий 
функцияларни бажаришга даъват этилган: 
1) умумий юрисдикция судлари судловига тааллуқли бўлган 
фуқаролик, жиноий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд 
ҳокимиятининг олий органи сифатида унинг зиммасига юклатилган 
вазифаларни бажариш; 


209 
2) Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоят, шаҳар, 
туманлараро, туман судлари ва ҳарбий судларнинг судлов фаолияти 
устидан назорат олиб бориш; 
3) суд амалиётини ўрганиш ва умумлаштириш, суд 
статистикасини таҳлил қилиш ва ишларни судда кўриб чиқиш 
вақтида қонун ҳужжатларини қўллаш борасидаги масалалар бўйича 
судларга тушунтиришлар бериш; Ўзбекистон Республикаси Олий 
суди Пленумининг тушунтиришлари судлар томонидан бажарилиши 
устидан назоратни амалга ошириш; 
4) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик 
палатасида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш. 
Айтиб ўтилган функцияларнинг биринчиси 
умумий юрисдикция 
судлари иш юритувига тааллуқли бўлган ўта мураккаб бўлган 
фуқаролик ва жиноят ишларини (биринчи инстанция бўйича) 
мазмунан кўриб чиқиш ваколатига эгалигида намоён бўлади. 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 144-
моддасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди қонунда ўз 
ваколатига берилган фуқаролик ишларини кўриб чиқади, шунингдек, 
алоҳида ҳолатларни ҳисобга олиб, ҳар қандай фуқаролик ишини 
Ўзбекистон Республикасининг исталган судидан олиб, биринчи 
инстанция суди сифатида ўзининг юритишига қабул қилиб олишга 
ёки бир суддан бошқа тегишли судга ўтказишга ҳақли. Ўзбекистон 
Республикаси Жиноят процессуал кодекси эса Ўзбекистон 
Республикаси Олий судининг судловига ўта мураккаб ва аҳамиятли 
ишлар тегишлилигини белгилайди. Бундан ташқари, ушбу суд қуйи 
суд судловига тегишли ҳар қандай жиноят ишини биринчи инстанция 
суди тариқасида ўзи кўриш учун олишга ҳақлидир. Шу билан бирга, 
Олий суд ўзи томонидан биринчи инстанцияда қабул қилинган 
қарорлар бўйича апелляция, кассация тартибида иккинчи инстанция 
суди сифатида ишларни кўриб чиқади. 
 
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
иккинчи функцияси 
биринчиси билан чамбарчас боғлиқ. Судларнинг судлов фаолияти 
устидан назорат олиб бориш – бу биринчи навбатда улар томонидан 
йўл қўйиладиган ҳатоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишдир. 
Айтиб ўтиш лозимки, бу фақат процессуал шаклларда амалга 
оширилиши керак, яъни ўзбошимчалик билан эмас, балки қонун 
билан белгиланган судлов ишларини юритиш қоидаларига риоя 
қилган ҳолда амалга оширилиши керак. Ушбу талабнинг бажарилиши 
– умумий юрисдикция судлари мустақиллигини, улар томонидан 


210 
қабул қилинадиган қарорларнинг қонунийлиги ва асослилигини 
таъминлашга даъват этилган муҳим восита ҳисобланади. Олий суд 
апелляция ва кассация тартибида кўриш предмети бўлган ҳар қандай 
умумий юрисдикция судларининг қарорларини назорат тартибида 
кўриб чиқишни амалга оширади. 
Учинчи функция 
ҳам бошқаларидан ажратилмаган. Унинг амалга 
оширилиши Ўзбекистон Республикаси Олий судига нафақат судлар 
томонидан, балки бошқа давлат ҳокимияти органлари, жамоат 
бирлашмалари, мансабдор шахслар томонидан муайян қонунларни 
қўллаш амалиётига тегишли йўналишда фаол таъсир этиш 
имкониятини 
беради. 
Пленум 
томонидан 
бериладиган 
тушунтиришлар муайян қонунларни қўллаш бўйича судларнинг 
умумлаштирилган амалиётига таянади, унинг моҳиятини акс 
эттиради ва келгусида ушбу қонунларни тўғри қўллаш учун 
мўлжаллар беради. 
Айтиб ўтилган функциялар билан бир қаторда Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 
82-моддасида кўрсатилган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига ҳам эга. 
Бу қонун чиқарувчимизнинг у томонидан чиқарилган қонунларни 
қўллаш амалиёти билан алоқасининг муҳим воситасидир. Айнан 
амалиётда қонун ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг афзалликлари ва 
камчиликлари намоён бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди – 
қонунлар қандай ишлаяпти, уларни қўллашда қандай қийинчилик ва 
камчиликлар мавжудлиги ҳақида батафсил маълумотга эга бўлган 
органларда 
бири. 
Бу 
маълумотларга 
таяниб 
у 
амалдаги 
қонунчиликнинг муаммо ва бошқа камчиликларига эътиборни 
қаратган ҳолда қонун ижодкорлигига фаол кўмаклашиш имкониятига 
эга. Амалдаги қонунчиликнинг мазмунига таъсир этиш имкониятини 
“Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги 
Қонунининг 19-моддасида кўрсатилган Конституциявий судига 
масалалар киритиш ҳуқуқи ҳам беради. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси Конституциявий суд 
мажлисида иштирок эта олади ва кўриб чиқиладиган масалалар 
бўйича ўз фикрини билдиришга ҳақли. 
Юқорида санаб ўтилган ваколатлар Олий суд ваколатлари 
доирасини тугалламайди. Олий суд қонунда назарда тутилган бошқа 
ваколатларга ҳам эга. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish