Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХЎЖАЛИК СУДЛАРИ



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

8 боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХЎЖАЛИК СУДЛАРИ 
8.1. Хўжалик судлари вазифалари ва уларнинг Ўзбекистон
Республикаси суд тизимидаги ўрни................................................................. 
8.2. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди: шаклланиш
тартиби, таркиби, тузилиши ва ваколатлари................................................... 
8.3. Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар хўжалик судлари..................................................................... 
Мустақил иш учун назорат саволлари ва топшириқлар
................................ 
Ахборот услубий таъминот
.............................................................................. 
9 боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИ 
9.1. Конституциявий назорат, унинг тушунчаси ва асослари......................... 
9.2. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, унинг ваколатлари... 
9.3. Конституциявий суд фаолиятининг асосий принциплари....................... 
9.4. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 
ташкил этилиши асослари................................................................................... 
9.5. Конституциявий суд қарорлари, уларнинг турлари, 
мазмуни, юридик аҳамияти ва тузилиши.......................................................... 
9.6. Конституциявий суд девони, унинг вазифалари 
ва ташкил этиш тартиби...................................................................................... 
9.7. Конституциявий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши.................... 
Мустақил иш учун назорат саволлари ва топшириқлар
................................. 
Ахборот услубий таъминот
............................................................................... 
10 боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СУДЬЯЛАР МАҚОМИ 
10.1. Судьялар мақоми тушунчаси, унинг умумий тавсифи............................ 
10.2. Судьялар корпусини (унинг захирасини) ташкил этиш тартиби................ 
10.3. Судьянинг ваколатлари, уларни амалга ошириш тартиби ва усуллари...... 
10.4. Судьянинг ваколатларини тўхтатиб туриш ва тугатиш асослари............ 
10.5. Ўзбекистон судьялари ассоциацияси ва 
судьяларнинг малака ҳайъатлари...................................................................... 
Мустақил иш учун назорат саволлари ва топшириқлар
.................................. 
Ахборот услубий таъминот
................................................................................ 



КИРИШ 
Юридик олий ўқув юртида “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
органлар” фани судларда, ички ишлар ва прокуратура органларида, 
адвокатурада ва бошқаларда ишлаш учун юқори малакали 
мутахассиснинг касбий тайёргарлик пойдеворини барпо этувчи 
махсус фанлар сонига киради. 
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳақидаги билимларга 
эга бўлиш ҳуқуқий фанларни англаган ҳолда ва чуқур ўзлаштириш 
мақсадида талаба учун ҳам, кейинчалик касбий фаолиятда 
фойдаланиш мақсадида бўлажак юрист учун ҳам зарурдир. 
“Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” ўқув фанининг 
мақсади талабаларда суд ҳокимияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
органлар ҳақида аниқ тасаввур шакллантиришдан иборат. Асосий 
эътибор судларга қаратилади, чунки мазкур органларга уларни 
ҳокимиятнинг мустақил тармоғи сифатида номланишга имкон 
берадиган ваколатлар мажмуи тақдим этилган. Суд ҳокимияти ва 
ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти, унинг асосий йўналишлари, 
конституциявий назорат, одил судлов ва уни амалга оширувчи 
органлар, судларнинг ички ташкил этилиши ва ваколатлари, 
прокурор назорати ва прокуратура, жиноятларни аниқлаш ва тергов 
қилиш, адвокатура ва юридик ёрдам кўрсатишнинг бошқа шакллари 
ҳақида энг асосий билимлар ўқув фанининг асосий мазмунини 
ташкил этади. 
Мантиқий фикрлаш малакаларни шакллантириш, ўқув курсининг 
асосий 
назарий 
қоидаларини 
мустаҳкамлаш, 
талабаларда 
қонунчиликни қўллаш бўйича амалий малакаларни шакллантириш 
мазкур фаннинг вазифалари ҳисобланади. 
“Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” фанининг ўрганиш 
предмети турли муаммоларни, жумладан, суд ҳокимиятининг ташкил 
этилиши, хусусан, умумий юрисдикция судларининг яъни фуқаролик 
ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг, жиноят 
ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, ҳарбий судлар, Ўзбекистон 
Республикаси Олий судининг, Ўзбекистон Республикасининг 
хўжалик судларининг, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий 
судининг ишини ташкил этиш ва ушбу судларнинг ваколатлари, 
прокуратура органларининг, суриштирув ва дастлабки тергов 
органларининг фаолияти, шунингдек, юридик ёрдам кўрсатишни 
ташкил этиш муаммоларини ўрганишдир. 



“Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” фанини 
ўзлаштириш қуйидагиларга йўналтирилган: 
- суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ташкил 
этилишига оид асосий тушунчалар; судлар ва ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи органлар ваколатларининг ўзига хос хусусиятлари; одил 
судлов ва унинг демократик асослари; Адлия вазирлиги ва унинг 
таркибий тузилмалари; прокурор назоратининг тушунчаси ва 
мазмуни; суриштирув ва дастлабки тергов органлари фаолиятининг 
ташкил этилиши; адвокатлик фаолиятининг тушунчаси ва белгилари; 
хорижий мамлакатларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 
ўзига хос хусусиятлари тўғрисида билимларни шакллантириш; 
- суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятининг 
ҳуқуқий асосларини, уларнинг асосий йўналишларини ва фаолият 
принципларини ўзлаштириш. 
“Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” фанини ўрганиш 
борасида умумий таълим (“Давлат ва ҳуқуқ назарияси”, “Ўзбекистон 
давлат ва ҳуқуқ тарихи”, “Ўзбекистон Республикаси конституциявий 
ҳуқуқи”, “Фуқаролик ҳуқуқи”, “Маъмурий ҳуқуқ”, “Жиноят-
процессуал ҳуқуқи” ва бошқалар) ва махсус (“Жиноят-ижроия 
ҳуқуқи”, “Инсон ҳуқуқлари”, “Хўжалик (тадбиркорлик) ҳуқуқи” ва 
бошқалар) фанлар бўйича билимларга эга бўлиш шарт. 
Ўзининг мазмуни бўйича “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
органлар” ўқув курси бошқа ўқув фанлар ўртасида ахборот 
жиҳатидан энг мазмундор ва тўлиқдир. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи органлар тизимининг мураккаб тузилиши ва турли хил 
вазифаларининг ҳуқуқий жиҳатларини ўзлаштириш курснинг асосий 
тушунчаларини, ҳуқуқни муҳофаза қилишда иштирок этадиган 
давлат 
ва 
нодавлат 
тузилмаларнинг 
мақомини 
тўлиқ 
аниқлаштиришни, бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни 
билишни тақозо қилади, шундай қилиб, талабалар кўп ҳужжатларни, 
турли ўқув адабиётларни ўрганишлари шарт. Шунинг учун 
ўқитувчилар ва ўқув адабиётнинг муаллифлари олдида материални 
максимал оқилона ва талабалар ўзлаштириши учун услубий жиҳатдан 
соддалаштирилган ҳолда етказиш вазифаси турибди. 
Амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳоти доирасида суд ва 
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятининг ташкил этилиши 
ва 
ҳуқуқий 
асосларини 
такомиллаштиришга 
йўналтирилган 
асосларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 



узлуксиз қабул қилинаётганлиги ва янгиланаётганлиги ўқув курсини 
ўрганишда муайян қийинчиликларни вужудга келтиради. 
Дарслик муаллифлари қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, 
талабалар томонидан тўлиқ ўзлаштириш вазифасига жавоб берадиган 
ва қонунчиликда охирги ўзгартиришларнинг таҳлилига асосланган 
ўқув материалини тайёрлашга ҳаракат қилишди. Материалнинг 
тушунилишини 
осонлаштириш 
мақсадида, 
курснинг 
турли 
масалаларини муҳокама қилишда илмий музокаралар мақсадга 
мувофиқ бўлган минимумгача қисқартирилган. Ўқув материалнинг 
талабалар томонидан яхшироқ ўзлаштирилиши учун дарсликнинг ҳар 
бир бобида асосий ўқув мақсадлари, мавзу бўйича хулосалар акс 
эттирилган. Мустақил иш учун келтирилган назорат саволлари ва 
топшириқлар талабаларда танқидий фикрлашни ва норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг 
мазмунини 
таҳлил 
қилиш 
малакаларни 
шакллантиришга йўналтирилган. 
Бундан ташқари, дарслик иловасида ўқув материалини 
ўзлаштиришга ва мустаҳкамлашга ёрдам беришга йўналтирилган ўз-
ўзини назорат қилиш учун тест топшириқлари, шунингдек, “Суд ва 
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” курси бўйича асосий 
тушунчалар ва чизмалар келтирилган. 
Муаллифлар фойдаланган норматив-ҳуқуқий материаллар 2011 
йил 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига 
киритилган охирги ўзгартиришларни ҳисобга олади. 




Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish