Мустақиллик
принципи.
“Ўзбекистон
Республикаси
Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасида
Конституциявий суд ҳамда унинг судьялари ўз фаолиятларида
мустақил ва фақат Ўзбекистон Республикаси Конституциясига
бўйсуниши белгилаб қўйилган.
Конституциявий суднинг судьялари қарор қабул қилар эканлар,
амалий мақсадга мувофиқлик мулоҳазалари, сиёсий мойиллигидан ва
бошқа ташқи таъсирлардан холи бўлган ўз ҳуқуқий нуқтаи
назарларини ифодалайдилар.
Конституциявий
суднинг
фаолиятига
аралашишга
йўл
қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга биноан, жавобгарликка
тортишга сабаб бўлади.
Конституциявий суднинг мустақиллиги Конституциявий суд
аъзоларининг сайлаш ва вазифасидан озод этишнинг қонунда
275
белгиланган тартиби, судьяларнинг дахлсизлиги, суд ваколатларига
кирадиган иш ва масалаларни ҳал этишнинг юридик процедуралари,
қарор
қабул
қилишда
судьяларнинг
маслаҳатлашуви,
Конституциявий судга ҳурматсизлик ёки унинг фаолиятига
аралашганлик учун жавобгарлик, Конституциявий суд фаолиятининг
зарур
ташкилий-техник
шароитларини
яратиш,
шунингдек,
судьяларнинг моддий ва ижтимоий таъминоти билан таъминланади.
“Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги
Қонуни бир-бирига боғлиқ бўлган Конституциявий суд ва унинг
судьялари
мустақиллиги
кафолатларини
назарда
тутади.
Конституциявий суд судьялари, худди суднинг ўзи сингари ҳеч
қандай давлат ва жамоат органлари, сиёсий партия ва ҳаракатлар,
давлат, жамоат ва бошқа корхона, муассаса ва ташкилотлар,
мансабдор шахслар, давлат тузилмалари, ҳудудлари, ижтимоий
гуруҳлари вакиллари бўла олмайди.
Конституциявий суд судьялари уларнинг хоҳиш-истаклари
эркинлигига ташқи таъсирни истисно қиладиган шароитларда
ишларни ҳал этади ва хулосалар беради. Улар у ёки бу давлат ва
жамоат органлари, мансабдор шахслардан кўрсатмалар сўрамаслиги
ва олмаслиги лозим. Суд қарорларига келадиган бўлсак, улар
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси аниқ мазмунига мувофиқ,
амалий мақсадга мувофиқлик мулоҳазалари ва сиёсий мойиллигидан
холи бўлган судьяларнинг ҳуқуқий нуқтаи назарларини ифодалайди.
Шунингдек, Конституциявий суд фаолиятига ҳам ҳеч қандай
аралашишга йўл қўймаслик лозим. Бундай аралашишга йўл қўйилган
ҳоллар қонун билан белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Конституциявий суднинг судьяси ўз ваколатлари даврида
алмаштирилмаслиги ҳам уларнинг мустақиллиги кафолатидир.
Судьянинг ваколатлари қонунда белгиланган тартиб ҳамда
асослардан ўзга тарзда тугатилиши ёки тўхтатилиши мумкин эмас
(17-, 18- моддалар). “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди
тўғрисида”ги Қонун Конституциявий суд судьяси ваколатларини
тўхтатиш ва муддатидан илгари тугатиш асосларини батафсил
тартибга солади. Қонуннинг 16-моддаси Конституциявий суд
судьясининг жиноий ва маъмурий юрисдикциядан дахлсизлигини
(иммунитетини) белгилайди.
Конституциявий суднинг судьяси Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий судининг розилигисиз жиноий ва маъмурий
жавобгарликка тортилиши, шунингдек, ҳибсга олиниши мумкин
276
эмаслиги қонунда алоҳида белгиланган. Конституциявий суднинг
судьясига нисбатан жиноий иш фақат Ўзбекистон Республикаси Бош
прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин. Конституциявий суд
судьясини мажбурий келтириш, ушлаб туриш, худди шунингдек,
шахсий ашёлари, юки, транспорти, турар жойи ёки хизмат биносини
кўздан кечириш мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |