Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Конституциявий суд таркибида етти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Конституциявий суд таркибида етти 
нафар судья мавжуд:
раис, унинг ўринбосари, 
Қорақалпоғистон 
Республикасидан 
судьяни 
қўшган ҳолда беш нафар суд аъзоси. 
Чет 
эл 
давлатларида 
конституциявий 
судларнинг 
(кенгашларнинг) таркибий сони одатда унчалик кўп эмас: Мальтада – 
3 нафар, Молдовада – 6, Франция, Руминия, Словения, Македония, 
Монголияда – 9, Словакия, Чехияда - 10, Бразилия, Хорватия, 
Венгрияда – 11, Испания, Болгария, Польша, Бельгия, Эронда – 12, 
Португалия, Грецияда – 13, Австрияда – 14, Италияда – 15, 
Германияда – 16 нафар суд аъзоси мавжуд. Кўриб турганимиздек, 
тегишли давлат ахолиси сони билан ҳеч қандай боғланишлар йўқ, 
худди шунингдек, судьяларнинг, албатта, тоқ сонига эришиш ҳам 
кўзга ташланмайди.
Конституциявий суднинг судьяларига Ўзбекистон Республикаси 
Президенти томонидан Олий малака ёки Биринчи малака даражалари 
берилади. Биринчи бор Конституциявий суднинг судьяси этиб 
сайланган шахс мазмуни қонун билан белгиланган қасамёд қилади 
(“Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги 
Қонуннинг 13-моддаси). Конституциявий суднинг судьяларини 
Ўзбекистон Республикаси Президенти қасамёд қилдиради. 
Судьяликка номзодларга айтиб ўтилган талаблардан ташқари, 
қонун Конституциявий суд судьялиги билан бир вақтда шуғулланиб 
бўлмайдиган фаолият ва ҳаракатларни ҳам белгилаб қўйган. Хусусан, 
Конституциявий суднинг судьяси вазифаларини бажарган вақтда 
депутатлик мандатига эга бўлиш, сиёсий партияларга ва ҳаракатларга 
аъзолик, ҳақ тўланадиган бошқа лавозимни эгаллаш мумкин эмас. 
Шунингдек судья ҳимоя ёки вакилликни (судда, хўжалик судида ва 
бошқа органларда қонуний вакиллик ҳоллари бундан мустасно) 
амалга ошириш, бирор бир шахсларга ҳуқуқларни қўлга киритиш ва 
мажбуриятлардан озод этиш билан боғлиқ ҳомийлик қилиш ҳуқуқига 
эга эмас. Кўрсатилган чекланишлар судьяларнинг ҳуқуқий 
позициялар “тозалигини” таъминлашга қаратилган. Бу аслида 
ишларни ҳал этиш ва хулосалар беришда корпоратив ёки шахсий 
манфаатлар устунлигидан ёки Олий Мажлис депутатлари, сиёсий 


263 
раҳбарлар ва бошқалар (лекин судьялар эмас) амал қилиши мумкин 
бўлган 
амалий 
мақсадга 
мувофиқлик 
мулоҳазаларидан 
кафолатлардир. 
Конституциявий суд шаъни Кодекси барча Конституциявий суд 
судьялари учун мажбурий бўлган ахлоқий характерга эга қоидаларни 
ўрнатади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 107-моддасига 
асосан Конституциявий суд 5 йиллик муддатга сайланади. 
Конституциявий суд доимий фаолият кўрсатувчи орган ҳисобланади. 
Унинг ваколатлари қонун билан белгиланган тартиб ва асосларга 
кўра тугатилиши ёки тўхтатилиши мумкин.
Конституциявий суд фаолияти тартиби унинг Регламенти билан 
белгиланади, унда: суд мажлисларида ишларни кўриб чиқиш 
навбатини аниқлаш тартиби; мажлисдаги интизом ва одобининг 
айрим қоидалари; судда иш юритишнинг хусусиятлари; суд девони 
ходимларига қўйиладиган талаблар; Конституциявий суд ички 
фаолиятига доир бошқа масалалар ўз аксини топган. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish