Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Судьянинг бир турдаги ишларни



Download 12,6 Mb.
bet147/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

156-м о д д а. Судьянинг бир турдаги ишларни
бирлаштириш ҳуқуқи


Судья шу судда айнан ўша тарафлар иштирок этаётган бир турдаги бир неча иш юритилаётганлигини ёхуд бир шахснинг турли жавобгарларга ёки бир неча даъвогарнинг айнан битта жавобгарга нисбатан аризалари бўйича бир неча иш юрити­лаётганлигини аниқласа, агар бу ишларни бирлаштириш ишнинг ўз вақтида ва тўғри ҳал қилинишига ёрдам берса, уларни биргаликда кўриш учун битта ишга бирлаштиришга ҳақли.


1. Ишни кўришни ихчамлаштириш мақсадида фуқаролик про­цессуал қонунчилигида даъвогар бир неча талабларни бирлашти­риш ҳуқуқини бериш билан бир қаторда, шунингдек судьяга бир турдаги ишларни бирлаштиришга ҳам ҳақли эканлиги кўрсатилган. ФПКнинг 155-моддасида белгиланганидек, даъвогар ўзаро боғлиқ бўлган бир неча талабни бирлаштириш ҳақида масалан: меҳнат низоли ишлар бўйича ходимни ишга тиклаш билан бир қаторда бекор юрган вақтлари учун ҳақ талаб қилишга ҳақли бўлишини кўрсатиш мумкин. Ушбу шарҳланаётган қоидада эса, бир турдаги ишларни (талабларни эмас) бирлаштириш ҳуқуқи судьяга берилганлиги ҳақида сўз боради.
Судьянинг бир турдаги ишларни бирлаштириш процессуал қонунчилигида биргаликда иштирок этиш деб ҳам юритилади. Агар судга бир неча даъвогарлар (шерик даъвогарлар) томонидан бирга­ликда ёки бир неча жавобгарларга (шерик жавобгарларга) нисбатан талаб қўйилган аризалар берилса, судья уларни бирлаштириш масаласини ҳал этади.
Юқорида баён қилганимиздек, процессда шерик иштирокчилик мажбурий ва номажбурий бўлиши мумкин. Шерик иштирокчилик турлари низонинг предмети нимадан иборат бўлишига ва шерик иштирокчилар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатнинг характерига қараб белгиланади.
Процессда мажбурий шерик иштирокчилик тўғрисида шуни айтиш керакки, процесс субъектларидан бирининг ҳуқуқи (ёки мажбурияти) тўғрисидаги масалани, ҳуқуқий муносабатнинг бошқа субъектларининг ҳуқуқлари ёки мажбуриятларини шу бир вақтнинг ўзида аниқламасдан ҳал этиш мумкин бўлмаганида, суд низоли ҳуқуқий муносабатнинг ҳамма шерик даъвогарлар ёки шерик жавобгарларини ишга жалб этишга мажбур бўлганида-мажбурий шерик процессуал иштирокчилик тўғрисида сўз боради. Масалан, турар-жойдан кўчириш тўғрисидаги ишларни кўришда, суд шерик жавобгарлар сифатида оиланинг барча вояга етган аъзоларини процессга жалб қилишга мажбур.
Шу тартибда мажбурий шерик иштирокчиликни белгилаш учун зарур асос - низоли ҳуқуқий муносабат субъектларининг умумий мажбурияти бўлади.
Фуқаролик процессида номажбурий шерик иштирокчилик бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган талабларнинг бирга қўшиб ҳал қилиниши мажбурий бўлмаса ҳам, мақсадга мувофиқ деб топилган ҳолда вужудга келади. Масалан, мулкнинг ўғирланиши туфайли зарар кўрган бир шахснинг даъво иши судда қўзғатилганида жавоб­гарга нисбатан бошқа шахсларнинг ҳам даъволари борлиги аниқ­лаганида, бундай шахслар ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини хоҳ­ласалар кўриладиган ишда шерик даъвогарлар бўлиб ҳисобланиш­лари мумкин. Суд ҳамма даъво ишининг бир вақтнинг ўзида кўрилиши мақсадга мувофиқ деб топганида ва бундай ҳолларда ишда бошқаларнинг ҳам иштирок этишини лозим деб топса, иш юзасидан қўшимча даъвогарлар сифатида ишда иштирок этиш учун бошқа зарар кўрган шахсларни таклиф қилади. Уларнинг ишда иштирок этишлари мажбурий эмас, аммо ўз мулкий ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини хоҳласаларгина бир вақтда кўриладиган ишда шерик даъвогарлар сифатида иштирок этишлари мумкин.
Шерик иштирокчиларнинг ҳар қайсилари фуқаролик процесси­да ҳар қандай даъвогар ва жавобгар каби процессуал ҳуқуқлардан ва процессуал мажбуриятлардан тенг фойдаланадилар.
Демак ишларни бирлаштириш учун қуйидагилар: 1) даъвонинг предметини бир бўлишлиги; 2) тарафларнинг талаблари ҳам айнан ўхшаш бўлишлиги; 3) шу судда бир турдаги бир неча иш юрити­лаётганлиги асос бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда ишнинг бир­лаштирилиши уни ўз вақтида ва тўғри ҳал қилинишига ёрдам бер­ган тақдирдагина ишни бирлаштирилиши мақсадга мувофиқдир.
Фуқаролик ишларида бир неча талабларни бирлаштириш (ФПКнинг 155-моддаси), шунингдек судьянинг бир турдаги ишларни бирлаштиришга ҳақли эканлиги (ФПКнинг 156-моддаси) бўйича норози томон хусусий шикоят бериши прокурор эса протест келтиришга ҳақли эмаслар, чунки уларнинг ҳаракатларида суднинг ажримига нисбатан ишни илгарилашига тўсқинлик қиладиган ҳолатлар учрамайди (ФПКнинг 346-моддаси).
Суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси­нинг 156-моддасига мувофиқ, вояга етмаганнинг манфаатларини назарга олиб, манфаатдор шахсларнинг жавобгарнинг жамиятда яшаш қоидаларини муттасил равишда бузиб келаётганлиги ва у билан биргаликда яшаш имконияти йўқлиги сабабли турар-жойи­дан кўчириш тўғрисидаги даъвосини ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги даъво билан биргаликда кўришга ҳақли (Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 81-моддаси).
Бундай талаб кейинчалик мустақил даъво қўзғатиш йўли билан ҳам тақдим этилиши мумкинлигини судлар назарда тутишлари лозим1.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish