155-м о д д а. Бир неча талабни бирлаштириш
Даъвогар бир аризада ўзаро боғлиқ бўлган бир неча талабни бирлаштиришга ҳақли.
1. Бозор иқтисодиёти шароитида нафақат хўжалик тармоқларида шу билан бирга суд соҳасида ҳам тежамкорликка аҳамият бериш, шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашади. ФПКнинг 155-моддасидаги қоиданинг моҳияти ҳам юқорида қайд қилинган тежамкорликка қаратилган. Бу қоидага кўра, даъвогар қўзғатаётган даъвосига боғлиқ бўлган бир неча талаблар билан судга мурожаат этишга ҳақли эканлиги, бу ўз навбатида ечимини топиши лозим бўлган бир талабдан кейин даъвогар шу талаб асосида яна бошқа талаб билан иш қўзғатмаслик мақсадида шу талабга бирлаштирган ҳолда иш қўзғатиш тушунилади. Бундай талабларни судья қувватлаши, лозим ҳолларда ўзининг маслаҳати билан шу йўлни тутиш суднинг ҳам, тарафларнинг ҳам вақтини ва тегишли харажатларини тежашга имкон беришлигини тушунтиришлари лозим.
Бир неча талабларни бирлаштирганда иш кўриш бир процесснинг ўзида ўтади.
Бир неча талабни бирлаштириш суд амалиётида кўп учрайдиган ҳоллардан бўлиб, бунинг учун фуқаролик ишининг даъво асослари ва предметлари умумий бир-бирлари билан боғлиқ, талаблар ҳам бир турда бўлганида-даъволарнинг объект сифатида бирлаштирилиши кераклиги тўғрисида сўз боради. Бунга мисол қилиб ишга қайта тикланиш ва ноилож бекор юргани учун ҳақ тўланиши ёки ҳовли-жойга (иморатга) бўлган эгалик ҳуқуқининг эътироф этилиши (тан олиниши) ва жавобгарнинг кўчирилиши; даъвогарни ёинки эр-хотиннинг ажратиш тўғрисидаги иши кўрилишида уларнинг вояга етмаган фарзандлари учун алиментлар ундириш тўғрисидаги даъвонинг бир ишга қўшиб ҳал қилинишини ҳам кўрсатсак бўлади.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишнинг кўрилишида юқоридаги талаблардан ташқари суд боланинг тақдири ва кимда қолиши; оилавий турмуш даврида тўпланган мол-мулкни бўлиш; меҳнатга яроқсиз эр-хотинга моддий ёрдам кўрсатиш ҳақида ва бошқа никоҳдан ажралиш билан боғлиқ масалаларни бирлаштириб кўришга ҳақли. Шу билан никоҳдан ажратишда айрим талабларни бирлаштиришга йўл қўймаслиги (агар бирлаштириш тарафларнинг манфаатига зид келган ҳоллар) ҳам мумкин.
2. Амалда бир неча талабни бирлаштирганда битта даъвогар битта жавобгарга нисбатан талаб билан, лекин талаб предмети турли бўлиши ҳамда бир неча даъвогар бир неча жавобгарларга нисбатан талаб қўйилган ариза берилиши мумкин (ФПКнинг 41-моддаси).
Бир неча талабларни бирлаштиришда даъвонинг предмети, иштирок этувчи шахслари ўхшаш бўлади. Талабларни бирлаштириш алоҳида-алоҳида талаблар бўйича суднинг бир-бирига зид чиқариладиган қарорларнинг олдини олишга ҳам қаратилган тадбирлардан ҳисобланади.
3. Судья бир неча талабларни бирлаштириши мақсадга мувофиқ эмас, деган асосларга кўра, даъво аризани қабул қилишни рад этмаслиги керак ёки иш манфаатини ҳисобга олган ҳолда суд аризани кўрмасдан қолдирмасдан, уларни бир ёки бир неча ишга ажратиш масаласини ҳал этиш масалаларини ҳам чуқур таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ.
Муқаддам жавобгардан нафақа ундирилмаган ва уни ундириш ҳақидаги масала ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги даъво билан биргаликда ҳал этилаётган бўлса, суд, жавобгар суд мажлисига келишдан бўйин товлаётган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
180-моддасига мувофиқ, унга нисбатан жарима солишга ҳақли. Жавобгарнинг яшаш жойи аниқ бўлган ҳолда, суд унга нисбатан қидирув эълон қилади1.
2) Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органида никоҳдан ажратилган, кейинчалик эса никоҳдан ажратиш қайд қилинган ёзувини бекор қилиш ва уни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида талаб қўйилганида, суд бу ҳар икки талабни бир вақтда ҳал қилади2.
3) Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 81-моддасига мувофиқ, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онанинг болаларини таъминлаш мажбуриятидан озод қилмайди. Шу сабабли суд жавобгарни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишда, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 205-207-моддалари қоидаларига асосланиб, ундан алимент ундириш тўғрисидаги масалани, бундай даъво қўзғатилган-қўзғатилмаганлигидан қатъи назар, биргаликда ҳал этиши шарт3.
Do'stlaringiz bilan baham: |