Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Аризани қабул қилишни рад этишни



Download 12,6 Mb.
bet145/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

153-м о д д а. Аризани қабул қилишни рад этишни
расмийлаштириш


Судья ушбу Кодекснинг 152-моддасида кўрсатилган асос­ларга кўра аризани қабул қилишни рад этар экан, бу ҳақда ариза тушган кундан эътиборан ўн кун ичида асослантирилган ажрим чиқаради. Башарти иш судга тааллуқли бўлмаса, судья ажримда аризачи қайси органга мурожаат қилиши керакли­гини ёки иш қўзғатишга тўсқинлик қилаётган ҳолатларни қандай бартараф этишни кўрсатиши шарт.
Ариза иловалар ва ажримнинг нусхаси билан биргаликда даъвогарга қайтарилади.


1. Агар судья қонунда кўрсатилган талабларга асосланган ҳолда аризани қабул қилишни рад этган ҳолларда бундай ҳаракатларни ажрим чиқариш билан расмийлаштириши лозим. Суднинг ажрими асослантирилган бўлиши, унда аризани рад этиш ва иш қўзғатишга асос бўлмаган ҳолатлар ФПКнинг 152-моддаси қайси бандларига тўғри келиши кўрсатилиши талаб этилади. Масалан, агар юқори­даги қонуннинг 1-бандига кўра, иш судга тааллуқли бўлмаса, ариза­чи қайси органга мурожаат қилиши кераклиги ёки иш қўзғатишга тўсқинлик қилган ҳолатларни қандай бартараф этиши мумкинлиги кўрсатилиши лозим. Жумладан, агар фуқаролик иши судда кўришдан аввал судсиз ҳал қилиниши лозим бўлса, қайси органга мурожаат этиши кўрсатилиши керак.
Аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги суднинг чиқар­ган ажрими устидан хусусий шикоят бериш ва хусусий протест келтирилиши мумкин, чунки суднинг ажрими ишнинг илгарила­шига тўсқинлик қилиши мумкин. Шу туфайли манфаатдор тараф ўн кун ичида юқори судга шикоят беришлари, прокурор эса про­тест келтиришга ҳақли эканлиги ФПКнинг 346-моддасида кўрсатилган.
Аризани қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажрим ўзининг моҳияти билан процессуал ҳаракатларни амалга оширишга тўсиқ бўлиб, бу деган сўз ишда қатнашиши лозим бўлган шахслар қонун­да белгиланган тегишли процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўла олмаслиги тушунилади.


154-м о д д а. Аризани ҳаракатсиз қолдириш


Судья ариза ушбу Кодекснинг 149 ва 150-моддаларида баён этилган талабларга риоя қилинмай берилганлигини ёки давлат божи тўланмаганлигини аниқласа, аризани ҳаракатсиз қолди­риш тўғрисида ажрим чиқариб, бундан даъвогарни хабардор қилади ва камчиликларни тузатиш учун унга муҳлат беради.
Агар даъвогар белгиланган муддатда судьянинг кўрсатма­ларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 149 ва 150-моддаларидаги талабларни бажарса ва давлат божини тўласа, ариза судга дастлаб тақдим этилган куни берилган ҳисобланади. Акс ҳолда, ариза берилмаган ҳисобланиб, даъвогарга қайтарилади ва бу ҳақда ажрим чиқарилади.


1. Фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш мақсадида мустақил Ўзбекистонда улкан ишлар қилинаёт­ганлигига қарамасдан ҳаёт бу борада ҳали кўп ишларни амалга оширишни тақозо этмоқда. Бундай ишлар фуқаролар ўзларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этишида ҳам намоён бўлмоқда.
Шарҳланаётган ушбу ҳуқуқий меъёр қонун талабларига риоя этмасдан судга ариза бериш натижасида келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар ҳақида боради.
Фуқаролик иши бўйича судга ариза билан мурожаат этган манфаатдор шахс ФПКнинг 149-150-моддаларида белгиланган талабларга амал қилган бўлиши, судья эса бу қоидаларга қанчалик риоя этганлигини текшириши лозим. Масалан, аризачи белгиланган миқдордаги давлат божини тўламаган ёки аризага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларнинг рўйхати берилмаган бўлса ва ҳоказо. Тўғри, ариза беришдаги бундай камчиликларни, агар аризачи ўзи судга топширадиган бўлса, уни ҳаракатсиз қолдирмай бартараф этиш мумкин, бироқ ариза почта орқали юборилган тақдирда унда бўлган камчиликларни тузатиш учун берилган муҳлат туфайли иш кўриш муддати судда бирмунча чўзилиши мумкин. Масалан, аризадаги камчиликларни бартараф этиш учун берилган муддат ва бу ҳақда манфаатдор шахсга суд томонидан маълум қилиниши учун кетган вақтлар иш кўришнинг чўзилишига асос бўладиган ҳолатлар ҳисобланади.
Аризани ҳаракатсиз қолдириш тўғрисидаги қоида нафақат даъволи ишларга, шу билан бир қаторда алоҳида тартибда кўрила­диган, шунингдек органлар ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳара­катлари устидан судга шикоят, ариза бериш тўғрисидаги ишларга ҳам тегишлидир.
Қонунда айрим ишлар бўйича судга бериладиган аризада ва унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг аниқ номи, шунингдек қандай ҳуқуқий меъёрларга асосланиб, бундай талаб билан судга мурожаат этиши аризада кўрсатилган бўлиши керак. Агар манфаат­дор шахс бу талабларга риоя этмаган ҳолда ҳам ариза берган бўл­салар, судья аризани ҳаракатсиз қолдириш ҳақида ажрим чиқариши мумкин, масалан, меҳнат ишларида ходимга иш берувчи томонидан етказилган зарар тўғрисида меҳнат назорати инспекцияси иштиро­кида тузилган далолатнома аризага илова қилиниши лозим бўлса-да, бунга риоя этмаслик ҳолларини кўрсатиши мумкин.
2. Агар судья аризани ҳаракатсиз қолдиришга асос бўлган ҳолатларни бартараф этиш ҳақида муҳлат берган бўлса-ю, аризачи шу муддат ичида ФПКнинг 149-150-моддаларидаги талабларни бажармаса, бу тўғрида суд ажрим чиқаради ва ариза берилмаган ҳисобланиб аризачига қайтарилади. Ажримда, аризада йўл қўйил­ган камчиликлар нималардан иборат эканлиги ва уларни бартараф этиш йўллари кўрсатилган бўлиши керак. Қоида бўйича бундай ажримлар устидан хусусий шикоят ва хусусий протест берилиши мумкин.
3. Агар аризани ҳаракатсиз қолдиришга асос бўлган ҳолатлар­дан бири аризачи қонунда белгиланган давлат божини тўламаган бўлса, судья бу ҳақда ажрим чиқаради. Ажримда бу камчиликларни бартараф этиш лозимлиги кўрсатилади.
Борди-ю камчиликлар бартараф этилмаса, ФПКнинг 108-моддаси 2-бандига асосан ариза аризачига қайтариб берилади.
Аризани ҳаракатсиз қолдиришда, ариза бўйича камчиликларни тузатиш учун муҳлат бериш тақдим қилинган талабларнинг харак­тери, камчиликни тузатиш осон ёки мураккаблиги, тўланмаган давлат божи миқдори ва бошқа ҳолатлар ҳисобга олиниши керак.
Агар даъво ариза қабул қилинган бўлса, суд томонидан тайин­ланган барча процессуал муддатлар (ишни тайёрлаш, ёзма ва ашё­вий далилларни тақдим этиш, суд мажлисини қолдириш ва ҳоказо) ариза шу турдаги ишларни кўриш бўйича қонунда белгиланган муддатлар доирасида ҳал қилиниши лозим. Ушбу қоида, агар ариза ҳаракатсиз қолдирилиб, лекин даъвогар суд талабларини муддатида бажарган тақдирда ҳам қўлланилиб, даъво ариза бошланғич тақдим этилган кундан берилган ҳисобланади. Акс ҳолда, ариза берилма­ган ҳисобланиб, даъвогарга қайтарилиши ва бу ҳақда ажрим чиқарилиши лозим1.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish