Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/80
Sana23.05.2022
Hajmi0,96 Mb.
#607599
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

Суднинг ҳукми 
жиноят иши моҳиятига кўра ҳал 
қилинадиган якуний ҳужжатдир. У ишнинг аниқ ҳолатларига оид энг батафсил 
маълумотлар, қатъий асосланган хулосалардан иборат бўлади. 
Жиноят-процессуал қонунчилигида ҳукм 3 таркибий қисмдан иборат 
бўлади: ҳукмнинг кириш қисмида ташкилий жараён ўз аксини топади. Баён 
қилиш қисмида ишнинг моҳиятига алоқадор бўлган ҳақиқий маълумотлар 
батафсил баён қилинади, унинг қарор қисмида кўрсатилган у ёки бу жиноят 
бўйича ЖК моддасига асосланиб чиқариладиган суднинг у ёки бу қарорига асос 
бўладиган далиллар келтирилади. Ҳукмнинг қарор қисми асосан ҳукм, яъни 
оқлаш ёки жазолаш тўғрисидаги чиқарилган қарордан иборат бўлади. 
Ҳар бир процессуал ҳужжат нафақат ҳуқуқий жиҳатдан, балки 
лингвистик жиҳатдан ҳам хатосиз ва саводли тузилган бўлиши лозим. Ҳуқуқ ва 
тил маданияти меъёрларига мувофиқ даражада тузилган матнлар ҳуқуқ ва 
тергов органларининг ҳам, одил судлов органларининг ҳам мавқеини 
орттиради, юридик иш юзасидан қабул қилинган қарор моҳиятини тушунарли 
қилади. 


111 
Шундай қилиб, процессуал ҳужжатлар услубий жиҳатдан қуйидаги 
мезонларга жавоб бериши шарт: 
1. Ҳужжатнинг намунавий мазмуни (баён қилиш, қарор, ҳаракатларнинг 
олиб борилиши ва унинг натижаларининг баёни, бирор-бир маълумотнинг 
етказилиши). Қарор қабул қилинган ҳужжатлар (қарор, ажрим, айблов 
хулосаси, ҳукм, суд қарори) ва баённома сирасидаги ҳужжатлар (турли 
кўринишдаги 
баённомалар: 
гумон 
қилинувчининг, 
айбланувчининг, 
жабрланувчининг, гувоҳнинг кўрсатмалари, кўздан кечиришнинг, тинтувнинг, 
олиб қўйишнинг, экспертизанинг ва бошқа ҳаракатларнинг баённомалари) ва 
бошқа ҳужжатлар ўртасидаги мантиқий чегара. 
2. Ҳужжатнинг тузилиш жиҳатидан қисмлари (қонунда назарда тутилган 
ёки мантиқан ажратилган қисмлари, шунингдек, муҳим ҳуқуқий жиҳатдан бир 
қолипдаги маъновий бўлаклари) ўртасида қатъий боғланишнинг бўлиши.
3. Ҳужжатдаги маълумотларнинг (воқеа-ҳодисаларга оид маълумот - 
бўлиб ўтган ҳодисаларнинг, иш ҳолатининг ҳақиқий қайд қилиниши; қайд 
қилувчи маълумотлар – ҳодисалар ёки предметлар номларининг рўйхати, 
муайян фактларнинг қайд қилиниши; фармойиш берувчи маълумотлар – бирор-
бир хатти-ҳаракатни бажаришга кўрсатма бериш) мантиқий изчил бўлиши.
4. Маълумотларни етказишнинг усуллари - матннинг тўла қонли ҳуқуқий 
мазмуни тил воситалари орқали аниқ ифодаланган (сўзлар тартибига қатъий 
амал қилиши; у ёки бу грамматик аҳамиятга молик урғулар, бир қолипга 
солинган турли гап бўлакларининг қўлланилиши ва ҳ.к.) бўлиши. 
Маълумотларнинг намунавий мазмуни ва турлари – процессуал 
ҳужжатларнинг тилга оид бўлмаган асосларидир. Унинг тузилиши жиҳатдан 
бўлакларга ажратилишини тилга оид бўлмаган мезонлар билан ҳам, қонунга 
ҳавола қилиш, анкета маълумотлари ёки айбловни ифода қилишни ҳисобга 
олган ҳолда ҳам бериш мумкин. Маълумотларни етказиш усулларига 
процессуал ҳужжатларнинг тил хусусиятлари киради. Бу мезонларнинг 
барчасини ҳисобга олган ҳолда, процессуал ҳужжатларнинг услубий моделини 
– муайян тил материалидан матн тузиш чизмасини яратиш мумкин. Ҳар бир 
услубий моделда фойдаланилган у ёки бу тил воситалари экстралингвистик 
омиллар билан, биринчи навбатда, намунавий мазмун билан белгилаб 
қўйилади. 
Процессуал ҳужжатларга – 
қарорлар, ажримлар, айблов хулосалари, 
ҳукмлар, суд қарорлари
киради. Уларнинг намунавий мазмуни– бирор-бир 
масаланинг қонуний, асосли равишда ҳал қилинишидан иборат. Масалан: 
тергов органларининг қарорларида тергов ҳаракатлари учун зарур бўлган 
айбланувчининг ва жабрланувчининг иқрор бўлиши тўғрисидаги процессуал 
ҳолат (экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор ва бошқа амалга оширилиши 
мумкин бўлган ҳаракатлар.); жиноят ишининг ҳаракатланиши тўғрисидаги 
қарор (ишни ҳаракатдан тўхтатиш тўғрисидаги қарор) чиқарилиши мумкин. 
Айблов хулосаларида терговчининг айбловни ифода қилиш ва ишни 
судга топшириш тўғрисидаги қатъий қарорига асосланилади. Ҳукм 
судланувчининг айбдорлигини ва унга тайинланган жазо чорасини (ёки 
судланувчининг айбсиз эканлигининг ҳуқуқий оқибатини) белгиловчи қарордан 


112 
иборат бўлади. Фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларида бирор-бир юридик 
фактнинг мавжудлиги (ёки мавжуд эмаслиги) тасдиқланади. 
Қарор-ҳужжатларнинг тузилиши қонунда белгилаб қўйилган ва улар 3 
қисмдан иборат бўлади. Қарор ҳужжатларининг кириш қисмида одатда битта 
гапда аниқловчи ва ҳолларнинг турли кўринишлари иштирок этади. Асосий 
урғу қарор матнидаги ўрин ва пайт ҳолларига тушади.
Қонун у ёки бу процессуал ҳаракатларнинг муддатини қатъий чеклаб 
қўйган. Масалан, жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарор, қоида 
тариқасида, содир этилган ёки тайёрланаётган жиноят ҳақида лавозимдаги 
шахсдан маълумот олинган кундан бошлаб, 3 кундан кечиктирмасдан 
чиқарилиши лозим.
Тергов (ёки суриштирув) жиноят содир этилган жойда олиб борилади. 
Шунинг учун ҳам кириш қисмидаги ўрин ва пайт ҳоли оддий матндагига 
қарагандагидан ҳам кўпроқ маъно юкига эга ва уларнинг ажратиб кўрсатилиши 
мақсадга мувофиқдир; тарз ҳоллари ҳар доим вергул билан ажратиб 
кўрсатилади. Вергул билан ажратилган аниқловчилар одатда ёйиқ ҳолда 
қўлланилади: ...

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish