Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/80
Sana23.05.2022
Hajmi0,96 Mb.
#607599
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   80
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

 
 
 
Публицистик услуб 
Публицистик услуб − ташвиқот-тарғибот ишлари олиб бориладиган, 
асосан, ижтимоий-сиёсий ҳаёт ёритиладиган нутқ кўринишидир. Публицистик 
услуб ўзининг образлилиги, ҳиссий-таъсирий хусусияти билан бадиий услубга; 
ёрқинлиги, аниқлиги ва терминологик лексикаси билан илмий услубга яқин 
туради. 
Ижтимоий-сиёсий масалаларнинг ёритилиши, таҳлил услуби, ижтимоий-
сиёсий масалаларни ҳал этишга ундашнинг фаоллиги, ўзига хос терминлар, 
асосан сиёсий терминларнинг кўп қўлланилиши сингари хусусиятлар 
публицистик ва илмий услубнинг ўхшаш томонларидир. 
Публицистик ва бадиий услубнинг ҳам ўхшаш томонлари мавжуд. 
Иккала услубда ҳам образли ифодалар, тасвирий воситалардан кўпроқ 
фойдаланилади. Сўз ва терминлар сиёсий маъносининг бадиий услуб 
элементлари билан қоришган, уйғунлашган ҳолда ифодаланиши публицистик 
нутқнинг салоҳиятини янада кўтаради ва унинг таъсирчанлигини оширади. 
Публицистик 
услубда 
ижтимоий-сиёсий 
терминлар, 
газета 
ва 
журналларга хос махсус ифодалар, бирикмалар, қатъий қолиплашган 
қурилмаларнинг 
тез-тез 
қўлланилиши 
бу 
услубнинг 
ўзига 
хос 
хусусиятларидандир: 
мустақиллик, ички таҳдид, ташқи таҳдид, совуқ уруш, 
очиқ овоз, ёпиқ овоз, буюк хизматлари учун, расмий визит билан, миллий 
истиқлол мафкураси, халқ эътиқоди, буюк келажакка ишонч, шахс билан 
давлат муносабатлари, жамиятимизнинг фаол иштирокчиси, мафкуравий 
бўшлиқ, хавфсизликка таҳдид 
ва ҳ.к.
 
Публицистик услубда ҳисссий-таъсирий сўзлар ва бирикмалардан, мақол 
ва ҳикматли сўзлардан унумли фойдаланилади. Мақол ва ҳикматли сўзлар бу 
услубда сарлавҳа номи бўлиб ҳам келади ҳамда мазкур услубнинг янада 
ёрқинроқ бўлишини таъминлайди. Масалан, 
Яхшидан боғ қолади. Биздан озод 
ва обод Ватан қолсин. Мард майдонда синалади. Ватан, эл манфаати 
муқаддасдир. 
 
 
 

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish