Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова


-мавзу. СОЛИҚ ЖИНОЯТЧИЛИГИ ТУШУНЧАСИ ВА



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/94
Sana12.04.2022
Hajmi1,81 Mb.
#546692
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   94
Bog'liq
Крим гия дарслик Абдурасулова 2008

19-мавзу. СОЛИҚ ЖИНОЯТЧИЛИГИ ТУШУНЧАСИ ВА 
УНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ 
1.
Солиқ жиноятчилиги тушунчаси ва унинг криминологик 
тавсифи
2.
Солиқ жиноятчилигининг динамикаси 
3.
Солиқ жиноятчилиги сабаблари ва уни белгиловчи омил-
лар хусусияти
4.
Солиқ соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш
19.1. Солиқ жиноятчилиги тушунчаси ва унинг
криминологик тавсифи 
«Солиқ жиноятчилиги» тушунчаси солиқ солиш билан боғ-
лиқ жиноятлар мажмуига нисбатан қўлланилади.
Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги солиқ тизимини бел-
гиловчи қонун ҳужжатлари 1991 йилда қабул қилинган, шу бо-
ис нисбатан янги, муттасил ўзгарувчи қонун ҳужжатлари жум-
ласига киради. Солиқ соҳасидаги асосий қонунлар: 1997 йил 29 
августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Дав-
лат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонун, 1997 йил 29 апрелда 
қабул қилинган ва 1998 йил 1 январдан қонуний кучга кирган 
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси. 
Амалдаги қонун ҳужжатларига биноан, солиқлар, йиғимлар 
ва бошқа мажбурий тўловлар деганда солиқ тўловчилар белги-
ланган тартибда тегишли даражадаги бюджетга ѐки бюджетдан 
ташқари фондга киритадиган мажбурий бадаллар тушунилади. 
Солиқнинг моҳияти ялпи ички маҳсулотнинг муайян қисмини 
давлат мажбурий бадал тариқасида ўз фойдасига олиб қўйи-
шидан иборат.
Белгиланган тартибда ундириладиган барча солиқлар маж-
муи солиқ тизимини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги солиқ тизими ўн 
бешдан ортиқ ҳар хил солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни 
ўз ичига олади. Улар икки гуруҳга ажратилади: умумдавлат со-
лиқлари; маҳаллий солиқлар ва йиғимлар. Бюджетга солиқ ту-
шумларининг энг катта улуши қўшилган қиймат солиғи, юри-
дик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи, акциз со-
лиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига 
тўғри келади.


241 
Ўзбекистон Республикасида юридик ва жисмоний шахслар, 
қонун ҳужжатларига биноан солиқ тўлаш мажбурияти юклан-
ган бошқа тоифадаги шахслар солиқ тўловчилар ѐки солиқ 
субъектлари ҳисобланади. Булар: корхоналар ва ташкилотлар, 
шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инве-
стициялари иштирокида ташкил этилган корхоналар, тадбир-
корлик фаолияти билан шуғулланувчи халқаро бирлашмалар ва 
ташкилотлар, алоҳида баланс ва ҳисобвараққка эга бўлган мо-
лиявий ва бошқа шунга ўхшаш корхоналар ва ташкилотларнинг 
бўлинмалари. 
Солиқ тўловчилар белгиланган тартибда ва муддатларда со-
лиқ органларида рўйхатдан ўтиши, солиқлар ва йиғимларнинг 
тегишли суммасини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўлаши, бух-
галтерия ҳисобини ва ҳисоб ҳужжатларини қонун ҳужжатлари-
га мувофиқ юритиши, молиявий ҳисоботни, солиқлар бўйича 
ҳисоб-китобларни ѐки даромадлар тўғрисидаги декларациялар-
ни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ органла-
рига тақдим этиши шарт.
Солиқ жиноятларига қарши курашиш учун жиноят қонунчи-
лиги 1994 йил 22 сентябрда ЖКнинг 184-моддаси «Солиқ ва 
бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш» билан тўлдирилди. 
Ушбу модданинг биринчи қисмига биноан, фойда (даромад) ѐки 
солиқ тўланадиган бошқа объектларни қасддан яшириш, камай-
тириб кўрсатиш, шунингдек давлат томонидан белгиланган со-
лиқларни, йиғимларни, бож ѐки бошқа тўловларни тўлашдан 
қасддан бўйин товлаш, башарти тўланмаган сумма анча миқ-
дорни ташкил қилса, энг кам ойлик иш ҳақининг эллик барава-
ригача миқдорда жарима ѐки икки йилгача ахлоқ тузатиш иш-
лари ѐхуд мол-мулк мусодара қилиниб ѐки мусодара қилинмай 
олти ойгача қамоқ билан жазоланади. 184-модданинг иккинчи 
қисмига биноан, ўша қилмишлар такроран ѐки кўп миқдорда 
содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг эллик барава-
ридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ѐки икки 
йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ѐхуд мол-мулк мусо-
дара қилиниб ѐки мусодара қилинмай уч йилгача озодликдан 
маҳрум қилиш билан жазоланади. 184-модданинг учинчи қис-
мига мувофиқ, худди шундай қилмишлар жуда кўп миқдорда 
содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш 
бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ѐки мол-мулк 


242 
мусодара қилиниб ѐки мусодара қилинмай уч йилдан беш йил-
гача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
Ўзбекистон Республикасида солиқ тизимининг шаклланиши 
солиқ жиноятлари сони ўсиб бораѐтган шароитда юз бермоқда.
Мутахассисларнинг баҳолашича, солиқ тўлашдан бўйин тов-
лаш натижасида ҳар йили давлат бюджетига солиқ тўловлари-
нинг қарийб ярми келиб тушмаяпти. 
Солиқ жиноятлари динамикасининг таҳлили улар жадал 
суръатларда ўсиб бораѐтганлигидан далолат беради. Бунда шу-
ни қайд этиш лозимки, рўйхатга олинган жиноятлар сонининг 
кўпайганлиги маълум даражада солиқ хизмати фаолиятининг 
такомиллашуви ва фаолашуви билан боғлиқ.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish