Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/94
Sana12.04.2022
Hajmi1,81 Mb.
#546692
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   94
Bog'liq
Крим гия дарслик Абдурасулова 2008

айбдорнинг ҳаракатларига давлат салбий 
баҳо берганига қарамай, бу фаолиятга қайтишдир
. Зотан, бир 
неча жиноят содир этган шахс бирон марта ҳам жазога ҳукм қи-
линмалан бўлса, унга нисбатан жиноий жазо қўлланилиши қан-
дай натижа беришини ҳеч ким олдиндан айта олмайди
1
. Албат-
та, агар биринчи шундай таъсир натижасида шахс бошқа ҳеч 
қачон жиноят содир этмаса, бир неча жиноятни кетма-кет содир 
этганлиги учун унга олдиндан ишончсизлик билдириш ўринли 
бўлмайди.
Шундай қилиб, рецидивнинг асосий белгиси – қилмишга дав-
лат органи сифатидаги суд салбий баҳо берганлигига қарамай, 
қайта жиноят содир этиш.
Ҳуқуқий рецидив ҳақида айтил-
ганлар пенитенциар рецидивга ҳам тегишли. Фарқ шундаки, 
пенитенциаррецидив жазони ўташ чоғида юз беради. Унинг 
хавфлилик даражаси шу билан белгиланадики, шахс олдинги 
жинояти учун жазони ўтаб бўлмасидан янги жиноят содир эта-
ди. Бундан ташқари, озодликдан маҳрум қилиш ѐки озодликни 
чеклаш тариқасидаги жазони ўташ пайтида шахс давлатнинг 
1
Ефимов М.А., Шкурко В.А. Рецидивная преступность и ее предупреждение. – Минск, 
1977. – 7-б. 


129 
махсус органлари назорати остида бўлади, бироқ бу уни тўх-
татмайди.
Айни вақтда пенитенциар рецидивнинг бошқача талқини ҳам 
бор. Масалан, А.Х.Кунашев пенитенциар рецидив деганда 
«шахс озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони такро-
ран ўташи»ни тушунади
1
. Бу фикрга қўшилиш қийин, чунки бу 
ерда урғу жиноят содир этиш соҳасидан жазони ўташ соҳасига 
кўчирилган. Агар муаллиф илгари озодликдан маҳрум этиш жа-
зосини ўтаган шахс бу жазо унга қайта тайинланишига сабаб 
бўлган янги жиноят содир этганлигини назарда тутган бўлса, бу 
атама ўринли бўлмаса керак.
Биринчидан, лотинча "роеnа" сўзи нафақат озодликдан маҳ-
рум қилишни, балки умуман жазони англатади. Бундан ташқа-
ри, рецидив тури шахсга тайинланган жазога боғлиқ бўлиши 
мумкин эмас. Шу боис «пенитенциар» атамаси жазо тайинлаш 
пайтига эмас, балки жиноят содир этиш пайтига тегишли бўли-
ши лозим. Рецидив турини белгилаш билан боғлиқ бошқа атама 
– «постпенитенциар» атамаси шундан далолат беради. 
А.Х.Кунашев нуқтаи назаридан у умуман тушунтирилиши мум-
кин эмас. Бизнинг фикримизча эса, бу ерда жазо ўталганидан 
кейин содир этилган рецидив жиноят тўғрисида сўз юритил-
моқда.
Адабиѐтларда рецидив турларининг ҳар хил мезонларга асо-
сланган кўп сонли таснифлари таклиф қилинган. Масалан, уму-
мий ва махсус рецидив, қасддан ѐки эҳтиѐтсизлик орқасида со-
дир этилган рецидив, оддий ва кўп карра содир этилган рецидив 
фарқланади.
Умумий рецидив – бу олдинги жинояти учун судланган шах-
снинг ҳар қандай янги жиноят содир этиши. Махсус рецидив 
деганда шахснинг янги ўхшаш ѐки турдош жиноят содир этиши 
тушунилади. Шу боис ўхшаш ва турдош рецидив фарқланади
2

Содир этилган жиноятлар сони ҳам шахснинг ижтимоий 
хавфлилик даражаси юқори эканлигидан далолат бериши мум-
кин. Бу ерда оддий (бир карра) ва мураккаб (кўп карра) рецидив 
– илгари содир этилган жиноятлар учун таъсир чоралари қўлла-
1
Кунашев АХ Уголовная ответственность за рецидив преступления по советскому уголов-
ному праву: Автореф. дис.... канд. юрид. наук. – М., 1970. – 4-б. 
2
Михлин А.С., Иванова А.Т. Об однородном рецидиве и сочетании различных преступлений 
у судимых лиц // Труды ВНИИ МВД СССР. М., 1978. – 47-56-бетлар. 


130 
нилганидан кейин янги жиноят содир этиш ҳолати қайд этила-
ди.
Қасддан ѐки эҳтиѐтсизлик орқасида янги жиноят содир этиш 
ҳоллари ҳам ўзига нисбатан ҳар хил ѐндашувларни тақозо эта-
ди.
Рецидивнинг санаб ўтилган турларидан ташқари адабиѐтлар-
да бошқа рецидивлар ҳам учрайди. Масалан, X.Кинге жазони 
ўтагандан сўнг орадан узоқ вақт ўтгач янги жиноят содир этиш-
га нисбатан «тасодифий» рецидив атамасини қўллайди
1

Олдинги жиноятнинг кейинги жиноятларга таъсири жиноят-
ҳуқуқий 
адабиѐтларда 
махсус 
кўрилмаган. 
Масалан, 
А.С.Никифоров шахснинг барқарор турдош салбий хусусиятла-
ри намоѐн бўлувчи қилмишларгина ўзаро боғлиқ, деб ҳисоб-
лайди. Агар жиноятлар айбдор шахсининг уларда ўз аксини 
топган салбий хусусиятларига кўра ҳар хил бўлса, бу ҳатто жи-
ноятлар мажмуи ҳам эмас, балки жиноятлар йиғиндиси ҳисоб-
ланади
2
. X.Кингс фикрига кўра, агар шахс жазони ўташ пайтида 
ахлоқан тузалмай, ўз ғайриижтимоий мойилликларини бироз 
ўзгартирган ва янги бошқа хил жиноят содир этган бўлса, бу 
умумий рецидив сифатида қаралади. Агар шахс ахлоқан туза-
либ, кейинчалик унда ғайриижтимоий мойилликлар қайта ша-
клланган ва у янги жиноят содир этган бўлса, айни ҳолда та-
содифий рецидив тўғрисида сўз юритиш мумкин. У ѐки бу жи-
ноятни умумий ѐки тасодифий рецидив сифатида баҳолашда 
янги жиноят содир этилган вақт мезон бўлиб хизмат қилади. 
Агар янги жиноят судланганлик ҳолати тугатилиши ѐки олиб 
ташланишидан олдин содир этилган бўлса, бу умумий рецидив 
бўлади, борди-ю жиноят судланганлик ҳолати тугатилганидан 
ѐки олиб ташланганидан сўнг содир этилган бўлса, бу тасоди-
фий рецидив бўлади.
X.Кингснинг бу ѐндашуви шубҳасиз диққатга сазовор. Бироқ 
у таклиф қилган терминология эътироз уйғотади. Тасодифий 
рецидив деганда у криминологик рецидивни назарда тутади. 
«Криминологик рецидив» тушунчаси шахс ҳукм қилинганидан 
кейин янги жиноят содир этиши билан боғлиқ барча ҳолатларни 
қамраб олади. Бизнинг назаримизда, уни ўрганишда асосий 
1
Кинге X. Понятие рецидива преступления в уголовном праве и криминологии // Труды по 
правоведению. Тарту, 1975. – 60-61-бетлар. 
2
Никифоров А.С. Совокупность преступлений. – М., 1965. – 16-б. 


131 
эътибор рецидивдаги жиноятлар ўртасидаги ўзаро алоқага қара-
тилиши лозим. Бу маҳкумларнинг таркиби ва криминологик 
белгиларига кўра турдош тоифаларини фарқлашга ѐрдам бери-
ши, такрорий жиноят ҳамда айбдор шахснинг ижтимоий хавф-
лилик даражасини баҳолашни енгиллаштириши мумкин.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish