Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова


криминология предметининг иккинчи мус-



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/94
Sana12.04.2022
Hajmi1,81 Mb.
#546692
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94
Bog'liq
Крим гия дарслик Абдурасулова 2008

криминология предметининг иккинчи мус-
тақил элементи 
сифатида жиноятларни юзага келтирувчи ѐки 
улар содир этилишини белгиловчи 
жиноятчилик сабаблари 
амал қилади.
Жиноятчилик тизимида ҳам, сабабият тизимида ҳам жиноий 
жазога лойиқ қилмиш содир этган шахс муҳим роль ўйнайди. 
Бироқ, шахсни муайян жиноят субъекти деб топиш учун қонун-
да белгиланган мезонларни (ақли расо жисмоний шахс муайян 
жиноят-ҳуқуқий ѐшга тўлганлигини) аниқлашнинг ўзи кифоя 
бўлган жиноят ҳуқуқи фанидан фарқли ўлароқ, криминологияда 
жиноятчилик сабабларини ўрганиш учун жиноят субъект ҳақи-
да бошқа маълумотлар, яъни 
нафақат демографик, балки иж-
тимоий-ахлоқий, психологик, жиноят-ҳуқуқий ва бошқа 
белгилар (хоссалар) тавсифи 
ҳам зарур. 
Бинобарин, 
криминология предметининг учинчи муҳим 
элементи бу жиноятчи – жиноят содир этган одамнинг шах-
сидир. 
Бироқ, криминологиянинг бош мақсади ва мўлжалини ҳи-
собга олмасак, унинг предмети тўлиқ бўлмайди. Жиноятчилик 
сабаблари ва жиноятчининг шахси мазкур таҳлил асосида жи-
ноятчиликка қарши кураш, унинг олдини олиш (профилактика) 
чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун ўрганилади. Шунинг 
учун ҳам 
жиноятчиликнинг олдини олиш криминология 
предметининг тўртинчи муҳим элементи 
ҳисобланади.
 
Гарчи 
кетма-кетлик бўйича у «охирги» ўринда бўлса-да, бироқ ўз ама-
лий аҳамиятига кўра жиноятчиликнинг олдини олиш кримино-
логия предметининг энг муҳим элементи ҳисобланади. Ўрга-
ниш ҳажмига кўра ҳам у криминология фани тизимида энг кат-



та ўринни эгаллаши лозим. Шу боис айрим олимлар уни би-
лимнинг алоҳида соҳаси сифатида ажратишни таклиф қилади. 
Амалда жиноятчиликнинг олдини олиш вазифасига кўра ўр-
ганилиши лозим бўлган ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-
психологик, ахлоқий ва бошқа жараѐнлар ва ҳодисалар крими-
нология предметини ташкил этувчи масалалар доирасидан анча 
кенг.
Боз устига, XVIII асрнинг буюк маърифатчилари асарларида 
жиноятчиликнинг олдини олиш бутун юриспруденциянинг 
оламшумул 
вазифаси 
сифатида 
қаралган. 
Масалан, 
Ш.Монтескье ўзининг «Қонунлар руҳи ҳақида» деб номланган 
машҳур фалсафий-ҳуқуқий рисоласида «яхши қонунчи жиноят 
учун жазо беришдан кўра жиноятларнинг олдини олиш ҳақида 
кўпроқ қайғуради; у жазолашга эмас, балки одамлар ахлоқини 
ўзгартиришга ҳаракат қилади», деб таъкидлаган
1
.
Чезаре Беккариянинг «Жиноятлар ва жазолар ҳақида» деб 
номланган машҳур асари тўғрисида сўз юритиб, Вольтер 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish