Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова


Шу маънода инсон нафақат атроф муҳит маҳсули, балки



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/94
Sana12.04.2022
Hajmi1,81 Mb.
#546692
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   94
Bog'liq
Крим гия дарслик Абдурасулова 2008

Шу маънода инсон нафақат атроф муҳит маҳсули, балки 
унинг бунѐдкори ҳамдир.
Инсонда онгнинг мавжудлиги унинг ижтимоий ва биологик 
жиҳатлари ўзаро нисбатини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга-
дир. Зотан, онг – ижтимоий маҳсулотдир. Онг инсоннинг объ-
ектив борлиқни акс эттириш шакли, одамнинг бошқа одамлар 
билан объектив муносабатларини акс эттириш шакли сифатида 
амал қилади. Бинобарин, ушбу муносабатлар ўз манбаига кўра 
ижтимоий хусусиятга эгадир.
Шахс – алоҳида киши, ижтимоий-ахлоқий моҳиятни ўзида 
мужассамлаштирган индивиддир. Бу тушунча барча ижтимоий-
гуманитар фанларда ўз предмети нуқтаи назаридан ишлатилади. 
Шахс ҳақида хилма-хил талқинлар бор. Шахс – биофизиологик, 
ижтимоий, маънавий, ахлоқий ва эстетик фазилат ва хислатлар-
нинг яхлит бир бутунликка айланиши ҳамда муносабатлар ти-
зими билан қамраб олинишидир.


61 
Шахснинг шаклланишида қуйидаги омиллар қатнашади: 1) 
биологик (насл); 2) табиий муҳит; 3) маданий муҳит; 4) ижти-
моий тажриба; 5) одамлар билан муносабат.
Шахснинг биофизиологик жиҳати овқатланиш, жойлашиш, 
жинсий алоқаларга киришиш, бола туғилиши каби индивидуал 
фаолияти билан боғлиқ ҳодисалардир. Шахснинг шаклланиши-
га табиий алоқадор буюм ва алоқалар олами физик муҳит деб 
аталади. Шахс маданийлашган жонзот; ижтимоий-тарихий таж-
рибага эга бўлган муайян авлод вакили; одамлараро муносабат-
лар субъекти бўлиши ҳам мумкин. Бу уч омил ҳам шахс ҳаѐти 
ва фаолиятида муҳим аҳамият касб этади.
Ижтимоий муносабатлар доирасидан ташқарида инсон шахс 
бўла олмаслиги шубҳасиз. Аммо шахснинг ижтимоийлашуви 
даражаси ҳар хил бўлишини ҳам инкор этиш мумкин эмас. Ма-
салан, эмизикли ѐшдаги болалар фақат потенциал шахслардир. 
Ҳайвонлар галасида яшаб катта бўлган ва сўнгра одамлар жа-
миятига қўшилган, лекин унга мослаша олмаган одамлар шахс 
саналиши мумкин эмас.
Ҳар қандай ижтимоий-сиѐсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзга-
ришларга бефарқ бўлган руҳий касалларни ҳам шахс деб ҳисоб-
лаш мушкул. Ижтимоий ҳаѐт тажрибасини ўзлаштирган, ўз иж-
тимоий позициясини ишлаб чиққан, ижтимоий муносабатлар 
ташувчиси ва бунѐдкори сифатида амал қилувчи одамгина шахс 
ҳисобланади.
Нерв системаси тури, мижоз, ирсий хусусиятлар каби жиҳат-
лар шахсни тавсифлашда иккинчи даражали роль ўйнайди, чун-
ки улар муайян ижтимоий функцияларни бажаради.
«Шахс» тушунчаси инсоннинг ижтимоий фойдали меҳнатга 
муносабатини, инсон ижтимоий ривожланиш учун зарур бўлган 
хоссаларни шакллантириш учун ўзи устида қандай ишлашини 
муқаррар тарзда қамраб олади. 
Меҳнатга, ўз ҳуқуқларидан фойдаланишга, ўз бурчларини 
бажаришга муносабат шахснинг жамиятдаги аҳамияти даража-
сини белгилайди. Шу сабабли ўз фаолияти билан ижтимоий та-
раққиѐтни жадаллаштирувчи шахслар илғор, тараққийпарвар 
шахслар сифатида таърифланади. Ва аксинча, тараққиѐт йўлида 
тўғаноқ бўлувчи, фақат ўзининг тубан эҳтиѐжларини қондириш 
билангина кифояланувчи одамлар қолоқ ва ҳатто реакцион 
шахслар ҳисобланади.


62 
Инсоннинг биологик табиатини инкор этиш мумкин эмас, 
аммо биологик омил шахс моҳиятини ѐритиб бера олмайди. У 
инсон шахси ривожланишини ҳаракатлантирувчи куч эмас, 
балки унинг шартларидан биридир. Муайян биологик асосларда 
баъзан ижтимоий шарт-шароитлар таъсирида жиддий ўзга-
ришлар рўй беради.
Шундай қилиб, инсон шахси – табиий ва ижтимоий, моддий 
ва маънавий фазилатлар ва хислатларнинг мураккаб уйғунлиги-
дир. Шахс – ўз шахсий (индивидуал) ва жамиятдан олинган иж-
тимоий тажрибага эга бўлган ҳаракатчан тизимдир. Мазкур 
тажриба шахснинг ўзини қуршаган муҳитга муносабатида, 
унинг ҳис-туйғулари ва хулқ-атворида ўз аксини топади. Шахс 
– одамнинг онги, сезгилари ва хоҳиш-иродасини шаклланти-
рувчи ижтимоий муносабатларнинг муайян борлиғидир. Шу 
муносабатларнинг (энг аввало иқтисодий, ишлаб чиқариш му-
носабатларининг) етуклик даражаси одам шахсининг етуклик 
даражасини белгилаб беради.
Шахс таркиби тўғрисидаги масала муҳим методологик маса-
лалардан биридир.
Социологияда шахснинг камида уч муҳим таркибий элемен-
ти фарқланади: 
1) шахснинг жамиятдаги ижтимоий ҳолати, аввало унинг 
ишлаб чиқаришга муносабати – ишлаб чиқариш муносабатлари 
тизимида шахснинг ўрни, қайси ижтимоий табақага мансубли-
ги; 
2) шахс қайси функция ва ролларни бажариши; 
3) шахс ҳаѐти ва фаолияти мотивларининг, манфаатлар (иж-
тимоий, шахсий), эҳтиѐжлар (моддий, маънавий) тизимининг 
хусусияти, яъни шахснинг мойилликлари.
Жиноят субъекти шахсини ўрганиш замирида юқорида қайд 
этилган умумий асосий қоидалар ѐтиши лозим. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish