Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/94
Sana12.04.2022
Hajmi1,81 Mb.
#546692
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   94
Bog'liq
Крим гия дарслик Абдурасулова 2008

ижтимоий адолатни 
тиклаш,
айниқса, жиноий қилмишлардан кўрилган
маъна-
вий, моддий ва жисмоний зарарни қоплаш 
муаммоларини 
ўрганиш зарурати ҳам туғилди.
Ниҳоят, 
қиѐсий криминология асосларини 
ишлаб чиқиш 
лозим, чунки жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида жиноятчи-
ликка қарши кураш муаммоларига дуч келинмоқда. Бу ерда 
умумий вазифалар бисѐр.
Жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тўғриси-
даги қонунчилик асосларини яратиш, 
нафақат ҳуқуқшунослар-
га, балки бошқа мутахассисларга ҳамда хўжалик юритувчи 
субъектларнинг раҳбарларига криминология ҳамда жиноятлар-


16 
нинг олдини олиш асосларини ўргатиш фурсати етди. Бозор 
муносабатлари ва алоқаларини тартибга солишда ҳуқуқий нор-
малар ролининг кучайиши шуни тақозо этмоқда. Ҳуқуқбузар-
ликларнинг олдини олиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бу 
муҳим давлат фаолиятини дастурлаштириш ва режалаштириш 
шартлари ва тартибини, маблағлар ва кадрлар билан таъминлаш 
манбаларини, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш органлари-
нинг жамоат бирлашмалари, айрим фуқаролар ѐки уларнинг ва-
киллари билан ўзаро алоқа қилиш тартибини белгилаши лозим.
Шу муносабат билан умуман ҳуқуқбузарликларга, айниқса 
жиноятларга қарши кураш соҳасида жамоатчилик иштироки-
нинг ҳуқуқий ва процессуал асослари аввало шахсий хавфсиз-
ликни амалда таъминлаш, фуқароларни жамият ва давлат номи-
дан моддий ва маънавий рағбатлантириш нуқтаи назаридан 
тубдан қайта кўрилиши керак.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимида, аввало Мил-
лий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, прокуратура 
ва суд органларида, солиқ, божхона ва чегара хизматларида жи-
ноятларнинг олдини олиш бўйича махсус бўлимлар ва хизмат-
лар барқарор ва изчил хусусиятга эга бўлиши лозим.
Жиноятчиликнинг олдини олиш, унга барҳам бериш пиро-
вард натижада профессионал кадрларга боғлиқ. Давлат орган-
ларининг нормал фаолият кўрсатиш учун бундай мутахассис-
ларни, бутун кадрлар аппаратини сақлаш ва барча зарур нарса-
лар билан таъминлашга куч ва воситалар аялмаслиги керак.
Бугунги кунда нафақат маркетинг, аудит, менежмент соҳаси-
да, балки ҳарбий прокуратура, солиқ, божхона, чегара ва бошқа 
хизматларда ҳам кадрлар тақчиллиги сезилмоқда. Демак, дав-
латнинг қонун устуворлигини, жамоат тартиби ҳамда ҳуқуқий 
тартибнинг барқарорлигини таъминлаши лозим бўлган давлат 
органлари учун юристлар тайѐрлаш сиѐсатига жиддий ўзга-
ришлар келтирилиши лозим. Ҳуқуқий давлат фақат ва фақат 
қонунга бўйсунадиган давлат органларининг пухта ташкил 
этилган тизими ва механизмига эга бўлиши керак.
Юридик олий ўқув юртларининг режа ва дастурларига ҳам 
ўзгартишлар киритилиши лозим.
Қонунийлик ва ҳуқуқий тартибот учун курашда фуқаролик 
жамияти давлатга яқиндан ѐрдам бериши даркор. Бу муҳим 


17 
соҳада давлат дастурини амалга ошириш учун жиноятчилик-
нинг олдини олишнинг барча субъектлари масъулдирлар.
Кўрсатилган ва бошқа муаммоларнинг ечимларини назарий 
ва методологик жиҳатдан асослаш криминология фани учун 
оғир, бироқ шарафли вазифа.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish