Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/94
Sana12.04.2022
Hajmi1,81 Mb.
#546692
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   94
Bog'liq
Крим гия дарслик Абдурасулова 2008

шахснинг ижтимоийлашуви механиз-
ми ва соҳалари
фарқланади.
Ижтимоийлашув механизми
– инсон ижтимоий ахборотни 
идрок этиши ва ўзлаштиришига ѐрдам берувчи воситалардир. 
Психологлар фикрига кўра, бундай воситалар қаторига таъсир 
кўрсатиш, мослаштириш, ишонтириш, тақлид қилиш, бошқа-
риш, йўл-йўриқ кўрсатиш ва ҳоказолар киради.
Ижтимоийлашув соҳалари 
– ижтимоий тажрибани ўзлаш-
тиришга таъсир кўрсатувчи ижтимоий институтлардир. Бунда 
макромуҳит
(ижтимоий муносабатлар тизими) ва 
микромуҳит
(оила, мактаб, яқин маиший, ошна-оғайнилар муҳити ва бошқа 
муҳитдаги муносабатлар) фарқланади.
Ижтимоий муҳит одамлар ҳаѐти ва фаолиятида муҳим ўрин 
тутади. Аммо шахснинг шаклланиши нафақат жамиятдаги мод-
дий, сиѐсий ва мафкуравий муносабатларга, балки ўзи яшаѐтган 
муҳитга, унда амал қилувчи қадриятлар, анъаналар ва қоидалар 
тизимига ҳам боғлиқдир.
Ижтимоийлашув жараѐни турли ижтимоий институтлар то-
монидан амалга оширилади. Ижтимоийлашув институтлари – 
бу махсус тузилган ѐки табиий тарзда вужудга келган муассаса-
лар ва органлар тизимидир. Уларнинг вазифаси ва фаолияти ав-
вало таълим-тарбия бериш йўли билан шахсларни ривожланти-
ришга қаратилгандир.
Ижтимоийлашув жараѐнини амалга ошириш икки ўзига хос 
хусусиятга эгадир.
Биринчидан,
шахс ривожланишининг ҳар бир ѐш босқичи 
ўзининг асосий ижтимоийлашув институтига эга бўлади.
Иккинчидан,
турли ѐш босқичларидаги кўпгина ижтимоий 
институтлар ҳар хил даражада таъсир кўрсатади.


76 
Ижтимоийлашув институтлари орасида асосий вазифаси ин-
соннинг табиий хоссаларини ривожлантиришдан иборат бўлган 
институтлар гуруҳини қайд этиш лозим:
1) оила ҳамда болалар мактабгача тарбия муассасалари (асо-
сий фаолият тури – ўйин); 
2) асосий вазифаси таълим беришдан иборат бўлган инсти-
тутлар. Булар: мактаб, лицей, гимназия, коллеж, ўрта махсус 
ўқув юрти, олий ўқув юрти (асосий фаолият тури – ўқитиш); 
3) асосий вазифаси амалий фаолиятдан иборат бўлган бошқа 
барча институтлар (асосий фаолият тури – меҳнат қилиш).
Шундай қилиб, хулоса чиқариш мумкинки: 
1) ижтимоийлашувнинг муайян соҳалари шахс ривожлани-
шининг турли соҳаларида ҳар хил аҳамиятга эга бўлади; 
2) шахс ривожланишининг турли босқичларида институтлар, 
уларнинг уйғунлиги, таъсири ўзгариб боради; 
3) соҳалар сонининг кўпайиши шахс ижтимоий роллари дои-
расининг кенгайишига сабаб бўлади.
Энди шахс ижтимоийлашувининг салбий омиллар таъсир 
кўрсатиши мумкин бўлган энг муҳим институтларини кўриб 
чиқамиз.
Шахс ижтимоийлашувининг биринчи ва энг муҳим институ-
ти оиладир. Шахснинг ахлоқий ва маънавий шаклланишига ои-
ла жуда катта таъсир кўрсатади. Эмоционал таъсирчанлик, сез-
гирлик, ҳушѐрлик, меҳрибонлик каби фазилатлар энг аввало 
оилада, болаларнинг ўз ота-онаси, яқинлари билан ўзаро муно-
сабатларида шаклланади.
Оила ижтимоийлашув институти сифатида бир қанча ўзига 
хос хусусиятларга эгадир: 
1) У биринчи ва шахс шаклланишининг муайян босқичида 
бирдан-бир ижтимоийлашув институти ҳисобланади. 
2) Оиладаги тарбия бошқа ҳар қандай тарбияга қараганда 
эмоционал жиҳатдан кучли бўлиб, боланинг оила таъсирига 
бўйсунишини белгилаб беради.
3) Оила болани ижтимоий ҳаѐтга аста-секин ва ҳар томонла-
ма жалб қилиш учун энг яхши имкониятларга эгадир. Шу са-
бабли ҳатто энг яхши болалар уйларининг тарбияланувчилари 
ҳам ривожланишда оилада тарбия кўрган болалардан ортда қо-
лади.


77 
Шахсда салбий хусусиятлар шаклланишига олиб келувчи 
оилада нотўғри маънавий ва ахлоқий тарбия бериш бир қанча 
объектив ва субъектив ҳолатлар билан белгиланиши мумкин.
Энг кўп тарқалган объектив омиллар қаторига қуйидагилар 
киради: 
- оиладаги моддий қийинчиликлар; 
- ота-онанинг иш ѐки рўзғор юмушлари билан қаттиқ банд-
лиги. Бу болаларни назорат қилишни объектив тарзда қийин-
лаштиради; 
- оила тўлиқ эмаслиги (ота ѐки онанинг йўқлиги); 
- ота-она маълумот даражасининг пастлиги, педагогик би-
лимларнинг йўқлиги; 
- оилада конфликтли вазиятнинг мавжудлиги.
Моддий таъминланганлик даражаси оиланинг тарбиялаш 
имкониятларига жуда катта таъсир кўрсатади. Бу ҳолат асосий 
ижтимоий муносабатлар тубдан қайта қурилаѐтган, жуда кўп 
одамлар ишсиз ва болаларга нормал тарбия бериш учун етарли 
маблағсиз қолган ҳозирги даврда алоҳида аҳамиятга эгадир. 
Айни вақтда, бу ерда нафақат моддий маблағлар тақчиллиги, 
балки уларнинг тўкин-сочинлиги тўғрисида ҳам сўз юритилиши 
лозим. Криминологик тадқиқотлар ҳуқуқбузарлар оиласида 
моддий бойликка интилиш маънавий эҳтиѐжларни қондиришга 
интилишга қараганда устунроқ туришини кўрсатганлиги бежиз 
эмас.
Сўнгги йилларда бозор муносабатларига ўтилиши муносаба-
ти билан кўпчиликда молпарастлик, обрў кетидан қувиш ҳолат-
лари кузатилмоқда. Бундай мойиллик ва интилишлар ўсмир-
ларга ҳам таъсир этмай қолмайди, албатта. Югурдаклик қилиб 
бўлса ҳам яхши пул топиш, харидорларни алдаш ва ҳар хил фи-
рибгарликлар йўли билан яшашдан тортинмаслик, ҳатто буни 
очиқ-ойдин орзу қилиш юқоридаги фикримизнинг ѐрқин дали-
лидир.
Ота-онанинг маълумот ва педагогик билимлар даражаси ўс-
мир шахсининг тўғри шаклланишига сезиларли даражада таъ-
сир кўрсатадиган омиллардан биридир.
Вояга етмаган ҳуқуқбузарлар ота-онасининг маълумот дара-
жаси қонунга бўйсунувчи ўсмирлар ота-онасининг маълумот 
даражасидан статистик жиҳатдан анча пастдир. 


78 
Боз устига, кўпгина ҳуқуқбузарлар ота-онасининг маълумот 
даражаси ҳатто вояга етмаган ҳуқуқбузарларнинг маълумот да-
ражасидан ҳам пастдир. 
Агар биринчи ҳолат мазкур омилнинг криминогенлигини 
кўрсатса, иккинчи омил – ушбу криминогенлик асосий сабабла-
ридан бирини кўрсатади. Ота-она умумий маълумот даражаси-
нинг пастлиги ўсмир ривожланишининг муайян босқичида ои-
ланинг тарбиявий имкониятларини нафақат объектив тарзда то-
райтиради, балки унинг таъсири ва нуфузини ҳам камайтиради.
Криминологик тадқиқотлар кўпгина вояга етмаган ҳуқуқбу-
зарларнинг ота-оналари болаларга тўғри ҳуқуқий тарбия бе-
ришни билмаганлари ѐки бу ҳақда ўйламаганларини, натижада 
баъзи бир оилаларда болаларга ҳаддан ташқари ғамхўрлик ва 
меҳр-муҳаббат кўрсатишгани, уларнинг хулқ-атворини назорат 
қилишмагани, уларнинг ошна-оғайнилари, ташқи алоқалари ва 
ҳоказолар билан қизиқишмаганини кўрсатади. Ҳолбуки, ҳаддан 
ташқари ғамхўрлик ўсмирларда манманлик, боқимандалик, 
бошқаларга нисбатан ҳурматсизлик, жисмоний меҳнатга салбий 
муносабатни 
шакллантиришини 
амалиѐт 
тасдиқлайди. 
М.М.Бобоев ва Г.М.Миньковский маълумотларига кўра, вояга 
етмаган жиноятчилар тарбияланган оилаларнинг тўртдан уч 
қисмида ана шундай тарбия берилган.
Ота-онанинг, бошқа оила аъзоларининг судланганлиги вояга 
етмаганлар ахлоқининг шаклланишига салбий таъсир кўрса-
тувчи энг кучли омиллардан биридир.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish