Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Мурда топилганда жиноят гуруҳ томонидан содир этилганлигини



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet221/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

Мурда топилганда жиноят гуруҳ томонидан содир этилганлигини 
қуйидагилар орқали аниқласа бўлади: шикаст етказилган қуролларда; 
мурдани боғлаш ѐки уни ўрашда қўлланилган тугун турларида; жабр-
ланувчи ҳаѐтлигидаги қийноқ изларида. Гуруҳ билан амалга оширилган 
жиноятнинг хусусиятларидан бири бўлиб қотилликни яширишнинг 
тури ҳам хизмат қилиши мумкин (кўмиш жойи, мурдани бўлакларга 
бўлиш усули, бахтсиз воқеани инсценировка қилиш ва ҳоказо). 
Жиноятни содир этиш усули
ўта мураккаблиги ѐки нозиклиги би-
лан ажралиб турса, жиноят гуруҳ томонидан содир этилганлигига исбот 
бўла олади. Масалан, ўғирликни бино тагидан ер ости йўли қазиб амалга 
ошириш. Жиноят қуроли ва воситаси ҳам катта аҳамиятга эга: сейф ѐки 
бошқа металл идишлардан ўғирлик содир этилганда металл кесувчи оғир 
ускуналар ишлатиш, ҳодиса, жойида турли ўқотар қуролларнинг отилган 
гильзаларини топиш, бузиб киришнинг турли қуроллари излари, бир неча 
транспорт воситаларининг излари ва бошқалар. 
Барча топилган излар, предметлар, ҳодиса жойидаги шароитнинг ўз-
гариши тергов қилинаѐтган ҳодисага ва гуруҳ жинояти версиясига нисба-
тан баҳоланиши зарур. Гуруҳнинг белгилари бўлмаса ҳам бундай жиноят-


ни инкор этиб бўлмайди. Жиноий гуруҳнинг баъзи бир аъзолари жиноят 
содир этишда бевосита иштирок этмасаларда, келишувга кўра бошқа жи-
ноий вазифаларни бажаришлари мумкин. Жиноий гуруҳнинг барчаси 
ҳодиса жойида бўлганлиги, лекин баъзи иштирокчилар из қолдирмаган 
бўлиши ҳам эҳтимол. Жиноий ташкилотнинг етакчиси одатда жиноий 
ҳаракатларда шахсан узи иштирок этмайди, шунинг учун, табиийки, ҳеч 
қандай из қолдирмайди. 
Жиноят ва жиноятчиларнинг изларини баҳолаш қуйидагиларни ўз 
ичига олади: 
1) из пайдо бўлишининг сабаблари ва усулларини, улар пайдо 
бўлишининг вақт ва жой ҳолатларини аниқлаш, яъни жиноятни хаѐлан 
тиклаш; 
2) топилган изларнинг жиноятга алоқадорлигини аниқлаш, ишга 
алоқаси бўлмаган изларни чиқариб ташлаш, янги изларни топиш учун 
маълумот олиш; 
3) жиноятчининг шахси ҳақидаги маълумотларни аниқлаш ва жино-
ятга алоқадор бўлмаган шахсларни чиқариб ташлаш; 
4) терговни режалаштириш учун зарур версияларни олға суриш. 
Жиноят ишини қўзғатиш босқичида бошланғич маълумот сифатида 
ҳодиса жойини кўздан кечиришдан ташқари у билан параллел равишда 
ўтказиладиган тезкор-қидирув тадбирлари ѐрдамида олинган маълумот-
лардан фойдаланилади: уйма-уй айланиб чиқиш; жабрланувчи ва бошқа-
лар фикрини ўрганиш; хизмат-қидирув итидан фойдаланиш ва бошқалар.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш натижасида олинган бошланғич 
маълумот, одатда тўлиқ бўлмайди. У жиноят шубҳасиз гуруҳ томонидан 
содир этилганлиги ва гуруҳнинг уюшқоқлиги тўғрисидаги баъзи-бир 
маълумотларнигина ўз ичига олади. 


3-§. Жиноятни уюшган гуруҳ содир этганлиги тўғрисида версияни илгари 
суриш ва терговни режалаштириш 
Бошланғич маълумотлар тергов ва тезкор-қидирув версиялари-
ни илгари суриш учун асос бўлиб хизмат қилади. 
Агар бошланғич маълумот фақат ҳодиса жойини кўздан кечи-
риш орқали олинган бўлса, тергов қилинаѐтган ишга алоқадор ѐки у 
ҳақида бирор-бир маълумотга эга шахслар бўлмаса, бундай энг мураккаб 
вазиятда версия мазкур жойнинг маълум ориентирларга нисбатан жойла-
шиши; ушбу ерда бўлган шахсларнинг сони, уларнинг жисмоний ва бошқа 
хусусиятлари; улар ҳаракатларининг йўналиши ва хусусиятлари; қолди-
рилган излар хусусиятлари ва иштирокчилар томонидан келтирилган 
предметлар ва уларнинг излари; бу ерда бўлган шахслар ҳаракатларининг 
натижаларига асосланади (қолдирилган излардан ташқари): мурдалар ва 
уларнинг жойлашиши, предмет ва буюмлар қисмлари, сачраган нарсалар, 
кўлмаклар, шикастланган, жойи ўзгартирилган ва ѐйилган предметлар-
нинг мавжудлиги. 
Ҳодисанинг юз бериш модели ҳодиса жойида рўй берган ҳоди-
садан аввалги вазият ва ҳодисадан сўнгги вазият ҳақида тасаввур бериши 
мумкин. Шу асосда ҳодиса жойини кўздан кечириш орқали олинган бош-
ланғич маълумот, кўпинча жиноятчиларнинг биологик хусусиятларига те-
гишли бўлиб, антропологик хусусиятлар (ирқий, жинсий, ѐш хусусиятла-
ри); анатомик жисмоний хусусиятлари (юз тузилиши, тери морфологияси, 
гавдаси, ва бошқалар); функционал-анатомик хусусиятлар; биохимик ху-
сусиятлар (сўлак, қон, тер, сперма, тана тўқимаси, ҳид таркибининг спе-
цификаси)дан иборат бўлади. 
Ушбу маълумот жиноятчиларнинг тажрибаси, билимлари, 
маҳоратлари ва одатлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олиши мум-
кин. Жиноят гуруҳ томонидан содир этилганлиги тўғрисидаги версияни 


илгари суришда терговчининг вазифаси жиноятчиларнинг шахслари 
ҳақида тўпланган маълумотларни ҳар бир шахснинг белги ва хусусиятла-
рига қараб фарқламоқдир. Агарда қўл, оѐқ, тиш, ҳид изларига нисбатан бу 
анча енгил бўлса, билим ва маҳорат борасида бир талай қийинчиликларга 
дуч келиш мумкин.
Одатда гуруҳ фаолияти кўп эпизодли бўлгани учун, унинг 
қайси эпизоди ѐки қайси тергов ҳаракатидан бошлаш кераклигини 
аниқлаш жуда муҳимдир. Шунинг учун, амалиѐт терговчига режани тез-
кор-қидирув тадбирларини олиб борган ходим билан бирга тузишни тав-
сия қилади. Агар тезкор материалларни амалга ошириш шубҳа остидаги-
ларни жиноят устида қўлга олишдан бошланса, унинг тавсиялари 
қуйидаги ҳолларни аниқлашда катта ѐрдам беради: кимни, қаерда ва 
қандай вазиятда қўлга олиш зарур, ушланганларни қандай кетма-кетликда 
тинтув қилиш керак, терговнинг жорий босқичида қўлга олиниши 
мақсадга мувофиқ бўлмаган гуруҳ иштирокчиларини чалғитиш учун, шу-
нингдек, жиноий йўл билан топилган пул ва бойликни олиб қўйиш ѐки 
ҳибсга олгунга қадар уларни сақлаш учун қандай ҳатти-ҳаракатлар амалга 
оширилиши зарур. 
Тезкор материалларга асосан қўзғатилган иш терговини режа-
лаштиришда тезкор маълуумот манбаини сир сақлаш чораларини кўриш 
лозим, бу эса ҳам алоҳида тергов ҳаракатларининг тактикасини, ҳам улар-
нинг кетма-кетлигини чуқур ўйлаб амалга ошириш лозимлигини талаб 
қилади.
4-§. Сўроқ қилиш - жиноятни уюшган гуруҳ содир этганлиги тўғрисида 
маълумот олишнинг воситаси сифатида 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish