Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Ўғирлик жиноятларини тергов қилиш



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

 
2-§. Ўғирлик жиноятларини тергов қилиш 
Ўғирлик жинояти ўзининг объектлари бўйича икки турга бўлинади: 
1) давлат ва жамоат мулкини ўғирлаш; 
2) фуқароларнинг шахсий мулкини ўғирлаш.
Бу турдаги жиноятларни тергашда ўғирлик жиноятининг содир эти-
лиши усулларини албатта инобатга олиш зарур. Давлат, жамоат ва шахсий 
мулкларни ўғирлаш жиноятларини содир этиш усуллари қуйидагилар 
ҳисобланади: 
1) Ўғирлик жиноятини содир этишга тайѐргарлик кўришдаги ҳара-
катлар; 
2) Ўғирликни бевосита содир этишдаги ҳаракатлар; 
3) Ўғирлик жинояти изларини яширишдаги ҳаракатлар. 
Ўғирлик жиноятини тергаш услуби нуқтаи назаридан жиноятчилар-
нинг жиноий тажовуз объектига киришда қўллаган усулларини аниқлаш 
айниқса диққатга сазовордир. Моддий қийматлар, пул воситалари сақла-
наѐтган бинога, турар жойга киришнинг энг кўп тарқалган усуллари 
қуйидагилардир: 
- қулф ва сим тусиқларини бузиш; 
- қулфларни калит ѐки махсус тайѐрланган мослама ѐрдамида очиш; 
- ром ѐки унинг ойнасини чиқазиб қўйиш; 
- витрина ойнасини туртиб чиқазиш; 
- пол тагидан ковлаб кириш; 
- девор ѐки шифтни тешиб кириш; 


- тўсиқларни электр (газ) пайвандлаш аппаратлари ѐрдамида бузиш. 
Ўғирлик жинояти бўйича жиноят иши қуйидаги асосларга биноан 
қўзғатилади. 
1) корхона, муассаса, ташкилот раҳбарлари, мансабдор шахсларнинг 
берган хабарлари асосида; 
2) фуқароларнинг (жабрланувчиларнинг) берган хабарлари асосида; 
3) моддий жавобгар шахслар ва қоровуллар берган хабарлари асо-
сида; 
4) ўғирлик содир этилганини кўрган ва эшитган гувоҳлар берган ма-
ълумотлар асосида; 
5) суриштирув ва тергов органлари томонидан ўғирлик жинояти из-
ларини топган ҳолларда; 
6) ўғирлик жиноятини содир этилишида гумон қилинувчи сифатида 
ушланган шахслардан унга тегишли бўлмаган буюмларнинг мавжудлиги 
(масалан: ушлангандан кўп қўл соати, моддий қийматлар олинган бўлса). 
Ўғирлик жиноят ишлари бўйича қуйидаги тергов ҳаракатлари 
ўтказилади: 
1) воқеа жойини кўздан кечириш; 
2) инвентаризация ва тафтиш ўтказиш; 
3) гувоҳларни сўроқ қилиш; 
4) жабрланувчини сўроқ қилиш. 
Шахсий мулкларни ўғирлаш жиноят ишларини тергаш бўйича 
қуйидаги дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилади: 
1) жабрланувчини сўроқ қилиш; 
2) воқеа жойини кўздан кечириш. 
Дастлабки 
тергов 
ҳаракатларини 
ўтказиш 
тезкор-қидирув 
ҳаракатлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилади. Терговнинг ма-
зкур шаклда ташкил этилиши ўғирлик жиноятини содир этган шахс (жи-


ноятчи) тўғрисида мумкин қадар тезроқ маълумотлар тўплаш ва дастлабки 
тергов босқичидаѐқ уни аниқлаш ва ушлаш имконини беради. Терговчи 
дастлабки тергов ҳаракатларини амалга оширишда ички ишлар органлари 
ходимларига дастлабки тезкор-қидирув ҳаракатларини ўтказиш тўғрисида 
топшириқ беради: 
1) жиноятчини изидан қувиш; 
2) из қидирув итидан фойдаланиш; 
3) жиноятчининг қочиши мумкин бўлган йўлларга кузатувчилар 
қўйиш; 
4) ДАН ходимларига, транспорт милицияси ва территориал ички 
ишлар органлари ходимларини жиноятчининг ва ўғирланган мулк белги-
лари тўғрисида хабар бериш; 
5) жиноятчининг бориб яшириниши тахмин этилган худуддаги ман-
зил тўғрисида тегишли органларга хабар бериш ва кузатувни ташкил 
этиш; 
6) жиноий рўйхат маълумотлари асосида қидирувни ташкил этиш;
Ўғирлик жиноятини тергаш воқеа жойини кўздан кечиришдан 
бошланади. Ўғирлик жинояти содир этилганлиги тўғрисида хабар 
олгандан кейин терговчи тезкор-қидирув ходимлари билан биргаликда
зудлик билан воқеа жойига етиб бориши зарур. 
Воқеа жойига етиб келиши биланоқ терговчи воқеа жойидан бегона 
шахсларни четлатиши ва ўғирлик жиноятининг содир этилишини ўз кўзи 
билан кўрган гувоҳларни сўроқ қилиб жиноятчи тўғрисида айрим маълу-
мотларни билиб олишга ҳаракат қилиши керак. Кўздан кечиришни 
бошлашдан олдин терговчи моддий жавобгар шахс, корхона маъмурияти-
дан моддий қийматлар, пул воситалари қаерда ва қандай сақланганлиги 
тўғрисида маълумот олади. Кўздан кечиришни бошлашдан олдин тергов-
чи ўғирлик содир этилган бино (квартира)нинг ташқи кўриниши, унинг 


атрофидаги биноларга нисбатан қандай жойлашганлиги, келиш кетиш 
йўлакчалари, қўриқланиш тартиби ўрганилади, ундан кейин ўғирлик со-
дир этилган жой кўздан кечирилади.
Воқеа жойи тўғрисида тўлиқ маълумот олгач, кўздан кечиришнинг 
кетма-кетлиги ва чегараси белгиланади, сўнгра терговчи қуйидаги ҳо-
латларни аниқлайди: 
- ўғирлик содир этилган жойга жиноятчи қандай кирганлиги, қандай 
усул ишлатганлиги, қайси томонга қараб кетганлиги; 
- қандай техника воситаларидан фойдаланганлиги; 
- жиноятчи воқеа жойида қандай излар қолдирганлиги, қандай бую-
мларни ўзи билан олиб кетиши мумкинлиги; 
- жиноятчининг касбини кўрсатувчи белгилар бор ѐки йўқлиги; 
- жиноятни содир этишда қанча шахс иштирок этганлиги; 
- саҳналаштириш белгилари бор ѐки йўқлиги. 
Воқеа жойини кўздан кечиришда бинога (омбор, дўкон) ѐки хонадо-
нга кириш жойлари диққат билан ўрганилиши лозим, чунки у ерларда жи-
ноятчи бузиш қуроллари, пойабзаллардан, кийимларидан қолдирилган
излар бўлиши мумкин. Жиноятчилар жиноят содир эта туриб ўзларининг 
эҳтиѐтсизлиги натижасида қўлини шикастлантириб қўйиши мумкин ва 
ўзи билмаган ҳолда воқеа жойида қон томчиларини қолдириб кетиши 
мумкин, булар эса жиноятчининг қон гуруҳини аниқлашда катта аҳамият-
га эга бўлади. 
Ўғирлик жиноятини содир этишда жиноятчилар шошилганидан 
воқеа жойида баъзи буюм ва предметларини ҳам қолдириб кетиши мум-
кин. Масалан: даструмолини, бош кийимини, чекиб ташланган папирос 
қолдиғи ва ҳоказо. Уларни далилий ашѐ сифатида олиб махсус мослама-
ларга солиниши, жойлаштирилиши лозим. 
Воқеа жойини кўздан кечиришда, айниқса давлат ва жамоат мулкини 


ўғирлаш жиноятлари бўйича воқеа жойида буюм ва предметларнинг тар-
тибсиз ѐтганлигига (товарларнинг ҳар томонга сочиб ташланганлиги, пол-
да пул ва бошқа қийматларнинг тартибсиз ѐтиши ва ҳ.к.) конфет, шакар ва 
бошқа озиқ-овқат махсулотларининг ерда сочилиб ѐтиши каби ҳолатларга 
асосий эътиборни қаратмоқ зарур. Бундан ташқари, воқеа жойини кўздан 
кечиришда ўғирлик жиноятини саҳналаштириш белгиларини кўрсатувчи 
салбий ҳолатларга ҳам эътибор бериш лозим.
Давлат ва жамоат мулкини ўғирлаш жиноятини саҳналаштириш бел-
гилари қўйидагилар: 
1) полда ѐтган ҳалқаси кесилган қулфда арраланганлик аломатлари-
ни кўрсатувчи белгилар (қириндилар)нинг йўқлиги; 
2) деворда ўйилган тешик ҳажми билан ўғирланган деб кўрсатилган 
буюмнинг ҳажми ҳақиқатга тўғри келиш ва келмаслиги: масалан, дўкон 
деворидан ўйилган тешикдан баъзи одам кириб чиқиши мумкин бўлсада, 
музлатгич ѐки мазкур тешикка сиғмайдиган катта габаритли буюм ўғир-
ланганлиги тўғрисида шикоят қилинган бўлса; 
3) девордаги тешикни ичкаридан ўйилганлигини кўрсатувчи белги-
лар мавжуд бўлса-да, эшик қулфини бузилганлиги тўғрисида ҳеч қандай 
из бўлмаса; 
4) ерда ѐтган ҳалқаси арраланган қулфда ва ерда ҳеч қандай қипиқ 
бўлмаса; 
5) фақат ўта қимматбаҳо предметларнинг йўқлиги тўғрисида маълу-
мот мавжуд бўлсада, уларнинг қаерда сақланиши фақат моддий жавобгар 
шахсга маълум бўлса. 
Воқеа жойини кўздан кечириш тамом бўлгандан кейин дарҳол ин-
вентаризация ўтказиш тайинланади, ўғирлик саҳналаштирилган деган 
тахмин туғилганда эса корхона ва ташкилотда тафтиш ўтказиш тайинла-
нади.


Гувоҳларни сўроқ қилиш давлат ва жамоат мулкини ўғирлаш жиноят 
ишлари бўйича дастлабки тергов ҳаракатларидан бири моддий жавобгар 
шахсларни, раҳбар, қоровул ва ўғирлик содир этилаѐтганда жиноятчилар-
ни бевосита ўз кўзи билан кўрган шахсларни гувоҳ сифатида сўроқ қилиш 
ҳисобланади. Шахсий мулкларни ўғирлаш жиноят ишлари бўйича гувоҳ 
сифатида ўғирлик содир этилган хонадон аъзолари, қўшнилари сўроқ 
қилинади. Мазкур гувоҳларни сўроқ қилиш ва сўроқни олиб бориш бир 
қатор ҳолатлар ҳамда ўғирлик содир этилган объектга нисбатан ушбу гу-
воҳнинг қандай муносабатда эканлиги аниқланмоғи лозим. 
Юқорида кўрсатилган шахсларни сўроқ қилишда терговчи қуйидаги 
масалаларни ҳал этишга эътибор бериши керак: 
1) терговчи етиб келгунча воқеа жойи ҳолатига қандай 
ўзгартиришлар ким ва қандай мақсадда киритилганлиги; 
2) ўғирлик қачон ва қандай ҳолатларда топилганлиги; 
3) мулк сақланаѐтган жойдан нималар ўғирланганлиги (ўғирланган 
мулкнинг номи, тахминий сони, нархи ва ҳ.к.) 
4) ўғирланган мулк қаерда турганлиги; 
5) мулк сақланадиган жойни қўриқлаш қандай ташкил этилганлиги 
(қоровул, сигнализация орқали); 
6) мулк сақланаѐтган жой (омборхона, база ва ҳ.к.) қандай қулфлан-
ганлиги, калит кимда ѐки қаерда сақланганлиги; 
7) объектнинг ҳолати, унда қандай моддий қийматлар сақланаѐтган-
лиги тўғрисида кимлар қизиқиб сўраганлиги; 
8) ўғирлик содир этилиши даврида объектнинг яқинроғида кимни 
кўрганлиги; 
9) сўроқ қилинувчи мазкур жиноятнинг содир этилишида кимни гу-
мон қилишлиги. 
Бу кўрсатилган ҳолатлар албатта йўналиш олиш хусусиятга эга 


бўлиб, аниқ воқеа шароитига ва ким сўроқ қилинишига қараб ўзгариши 
ҳам мумкин. Масалан: жабрланувчини ва моддий жавобгар шахсни сўроқ 
қилишда ўғирланган товар ва моддий қийматликлар ўғирланганлик, улар-
нинг ҳажми тўғрисида маълумот олиши керак. Бундан ташқари моддий 
жавобгар шахс ўзини-ўзи ҳисоб-китоб, кирим-чиқим ишлари бўйича тек-
шириб кўрилганлигини аниқлаш лозим. Бу текширув ўғирланган мулк-
нинг тури, нархи ва қийматини аниқлашга катта ѐрдам беради. Бу ҳо-
латларни аниқлаш жиноятини ўз вақтида очишга катта ѐрдам беради. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish