Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-боб ТЕРГОВ ВЕРСИЯЛАРИ ТЎFРИСИДА ТАЪЛИМОТ



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

13-боб ТЕРГОВ ВЕРСИЯЛАРИ ТЎFРИСИДА ТАЪЛИМОТ 
 
1-§ Тергов версияси тушунчаси ва таснифи 
 
«Версия» атамаси фақат криминалистикада эмас, балки дунѐвий 
илмларнинг кўпгина бошқа соҳаларида ҳам қўлланилади. Масалан, 
матншуносликда қўлѐзма мазмунидан англашиладиган фикр хусуси-
даги ҳар хил версиялар ҳақида сўз юритилади. Одатда филологлар ва 
санъатшунослар бадиий асарларнинг версияларини муҳокама қила-
дилар. Тарих фанида тарихий далилларнинг бир-бирига зид изоҳлари 
(версиялари, яъни соддароқ айтганда, эҳтимол тутилган ҳолатлари) 
ўзаро рақобатлашади. Уларни жиноят судлов ишларини юритишнинг 
бошқа версияларидан ажратишга, бу тушунчанинг криминалистика-
даги вазифаси ва мазмунини аниқлаб олишга интилиш «тергов верси-
ялари» сўз бирикмаси юзага келишига сабаб бўлди, унинг тўғрисида 
мустақил таълимот шаклланишига кўмаклашди.
Ушбу
 
криминалистик таълимот жиноят судлов ишларини юри-
тишдаги версия тушунчаси, унинг асослари ва тузилиши, уни текши-
риш ва баҳолаш ҳақидаги назарий қоидалар мажмуидан иборатдир. 
Тергов версияларининг моҳияти уларнинг қўлланиш соҳаси – 
жиноят ишларини тергов қилиш билан боғлиқ. Тергов қилиш – бу 
ўтмиш воқеликни билиб олиш жараѐнидир. Унинг объекти юзада ѐт-
майди. Терговчи илгари бўлиб ўтган, тўғридан-тўғри идрок этиб бўл-
майдиган далилларни била бошлайди. Тергов қилиш – бу тафаккур ва 
тасаввурга, ҳиссий ва мантиқий билишга асосланган, тергов амалиѐ-
тида тузатишлар киритиб бориладиган чуқур ҳамда ижодий му-
шоҳададир. Ниҳоят, тергов қилиш – бу далилларни шунчаки қайд 
этиш эмас, балки мураккаб диалектик жараѐндир: терговчи ҳодиса-
нинг ташқи жиҳатидан унинг туб моҳиятини, сабабларини, алоҳида-
алоҳида фактлар ўртасидаги алоқаларни аниқлагани сари чуқур ту-
шуниб боради. Бу жараѐн машаққатли, зиддиятли, кўп босқичлидир. 
Уни ишончли йўналишсиз амалга ошириб бўлмайди.
Жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлаш бошқа соҳалардаги би-
лимлар тўплаш жараѐни каби воқеа тўғрисидаги муайян бўлмаган, 
эҳтимоллик даражасига эга бўлган маълумотлар тўплаш, уларни 
аниқлаб тўлиқ ва аниқ билимни қўлга киритишдир. Тергов қилинаѐт-
ган воқеа тўғрисида маълумот тўлиқ ва аниқ эмаслиги табиий ҳолат 
бўлиб, терговчи аниқлаган фактларнинг аксарияти тахминий бўлиши 
мумкин. Ушбу фактларнинг келиб чиқиши табиати ҳам шу каби аниқ 


бўлмаслиги терговчини тахминий фикрга олиб келиши мумкин. Да-
лилларни босқичма-босқич таҳлил этиш уларни текшириш, жиноятга 
оид ахборотнинг тўпланиши билан эҳтимоллик тарзидаги фикрлар 
тўлиқ ва аниқ бўлган маълумотлар билан алмашади, тахминлар ўз 
ўрнини аниқ хулосаларга бўшатиб беради. 
Тергов версияси
– 
бу терговчининг текширилаѐтган ҳодиса 
моҳияти ва сабаблари, айбдор шахслар ва улар айбининг хусусияти, 
ишнинг бошқа ҳолатлари тўғрисидаги тахминидир. Бу маълумотлар 
ва далилларнинг мумкин қадар кенг умумлаштирилиши, уларнинг 
ягона изоҳ билан бирлаштирилиши демакдир; версия жиноятни тўлиқ 
очишга, жиноятчиларни фош қилишга, айбсизларни оқлашга қара-
тилган. Ниҳоят, тергов версияси – бу текширилаѐтган ҳодисаларнинг 
терговчи тасаввурида фикран яратилган образи, модели, шакл-
шамойилидир. 
Тергов версияси – фикрлаш жараѐнининг учта жиҳати: билишга 
оид, мантиқий ва руҳий жиҳатлари бирлигининг натижасидир. Айнан 
шу боис криминалистик назарияда унинг моҳияти хусусида турлича 
нуқтаи назарлар таркиб топган. Ушбу бир-бирига мос келмайдиган 
хусусиятлар учун умумий бўлган нарса шуки, уларнинг барчаси му-
раккаб, кўп маъноли версия тушунчасининг қирраларидан бирини акс 
эттиради. Жонли инсоний фикр-мулоҳаза фикрий образ ва моделнинг 
фаразлари ва изоҳлари сифатларини жамланган ҳолда ўзида уйғун-
лаштиради. 
Фикр юритиш мантиқ қоидалари асосида кечгани сабабли, 
одамни чинакам билишга (воқифликка) олиб боради. Шундан келиб 
чиқиб, тергов версиясига криминалистикада фаразнинг бир тури та-
риқасида, унинг хусусий, алоҳида ҳодисаси тариқасида қаралади. 
Версияни бошқа фаразлардан фарқловчи белгилари қуйидагиларда 
намоѐн бўлади: 1) амал қилиш соҳасида (жиноят судлов ишларини 
юритиш); 2) мазмунида (иш учун аҳамиятли фактик маълумотлар 
ўртасидаги тахмин қилинган алоқалар); 3) текширишнинг ўзига хос 
усулларида (далилларни тўплашнинг процессуал усуллари); 4) пиро-
вард мақсадда (жиноят судлов ишлари бўйича ҳақиқатга эришиш). 
Тергов версияларини изоҳлашнинг алоҳида тури тариқасида 
талқин қилганда текширилиши лозим бўлган далилларни изоҳлаш-
нинг эҳтимол тутилган турли вариантлари назарда тутилади. Бундай 
нуқтаи назар ўз асосларига эга. Фараз ва изоҳ – билишнинг ўзаро 
боғлиқ категорияларидир. Версияни бундай тушуниш уни ўрганишда 


мантиқ ва гносеология (билиш назарияси) қоидаларидан фойдаланиш 
имконини беради. 
Фараз тушунчасининг бир нечта тавсифи мавжудлигини назарда 
тутиш лозим. Жумладан: 1) ҳодисалар боғланишларининг бевосита 
кузатиладиган шакллари ѐки ана шу ҳодисаларни келтириб 
чиқарувчи сабаблар ҳақидаги алоҳида тахмин; 2)муайян бир фикрга 
келиб тахминни олға суриш; 3) олға сурилган тахминни исботлаш, 
яъни текширилишини ҳам ўз ичига олади. Жиноят-процессуал ва 
криминалистик адабиѐтларда версия ва фаразнинг алоқасини кўриб 
чиқишда фараз тушунчасининг ана шу ҳар хил маъно-мазмунига тая-
надилар. 
Психологик нуқтаи назардан версия – тасаввур маҳсули (фанта-
зия). Тасаввур муайян объект ҳақидаги идрок ва тушунчани ҳозирча 
кузатиш доирасидан ташқарида турган янги образларга айлантириш 
имконини беради. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish