Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Криминалистик техниканинг тергов ва тезкор-қидирув ишла-



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

3-§ Криминалистик техниканинг тергов ва тезкор-қидирув ишла-
рида қўлланилиши 
 
Криминалистик техникани тезкор ходимлар, терговчилар мута-
хассис криминалистлар, суд ўз ваколати доираларида қўллайдилар. 
Бундай техника жумласига терговчилар ва криминалистика эксперти-
заси бўлимларининг ходимлари фойдаланадиган илмий-техника во-
ситаларининг комплектлари, кўчма криминалистика лабораторияла-
ри, овоз ѐзиш аппаратуралари киради. Жиноятларни олдини олиш ва 
жиноятларни жадал аниқлаш, жиноятчиларни қидириш ва ушлаш 
учун тезкор ишларда қўлланиладиган воситалар, турли хил сигнал 
берувчи қўриқлаш қурилмалари, ҳужжатларни қалбакилаштиришдан 
ҳимоялаш воситалари-кимѐвий жиҳозлар ҳам криминалистик техника 
жумласига киради. 
Криминалистик техника воситаларидан тезкор-қидирув тадбир-
ларини ўтказишда, кўздан кечириш, тинтув, сўроқ, эксперимент ва 
бошқа тергов ҳаракатларини бажаришда ва ашѐвий далилларни 
ўрганиш, видео, кино ҳужжатларини кўриш, магнит ѐзувларини эши-
тиш ва бошқа вақтларда фойдаланадилар. 
Криминалистик техника тезкор-қидирув фаолияти билан боғлиқ 
ишларни исбот қилишда, далиллар қидириб топишда, жиноятларни 
очиш ва уларнинг олдини олишда ҳамда зарур маълумотларни 
аниқлаш, қайд этиш ва тадқиқ қилишда фойдаланилади. 
Тергов ҳаракатлари жараѐнида криминалистик техника жиноят-
нинг моддий ҳолатини қайд этиш, далилларни топиш, олиш ва 
сақлаш, уларни тақдим этиш ва объектларни экспертизага тайѐрлаш 
чоғида қўлланилади. 
Тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатлари ўтказилиши-
да иштирок этаѐтган мутахассислар техника воситалари ва услубла-
рини қўллаш орқали тезкор-қидирув ходимларига амалий ѐрдам 
кўрсатадилар, маслаҳатлар берадилар. 
Криминалистик техникадан тегишли қонун ҳужжатлари норма-
ларига, вазирликлар прокуратура қарорларига мувофиқ фойдалани-
лади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 91, 
106-моддаларида техника воситалари ва услубларининг айримларини 
(фотография, овоз ѐзиш, моддий нусхалар, чизмалар) қўллаш ҳақида 
тўғридан-тўғри кўрсатилган. Қонун ости ҳужжатларида криминалис-


тик техника воситаларидан фойдаланиш тартиб-қоидалари батафсил 
ифодалаб берилган. 
Ишларни судда кўришда криминалистик техника воситалари ва 
услубларидан фойдаланишга маълум шартлар билан йўл қўйилади. 
Чунончи, бунда фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатлари 
бузилмаслиги; уларнинг ҳаѐти ва соғлигига хавф солинмаслиги; ах-
лоқ ва этика нормаларига эътибор берилиши; ахборот манбалари - 
излар, ашѐларни сақлаб қолинишнинг таъминланиши, шунингдек, ах-
боротнинг ўзи (масалан, экспертиза ва дастлабки тадқиқотлар ўтка-
зиш, суратга олиш, видео ва овоз ѐзиш, кўрсатмалар моддий нусхалар 
ва чизмалар) бузилмаслиги; воситалар ва услублардан тўғри фойда-
ланиш учун объектив шарт-шароитлар мавжуд бўлиши лозим. 
Бундай шартнинг биринчиси - криминалистик техника восита-
лари ва услубларининг илмий жиҳатдан ўзига хослиги ва пухта 
бўлишидир. Ҳар қандай техник воситаси, шу жумладан, махсус мате-
риаллар ва моддалар, уларнинг қўллаш услуби тиббиѐт воситалари 
каби қатъий равишда илмий маълумотларга асосланган, ваколатли 
органларнинг синовидан ўтган ва улар томонидан экспертиза ва жи-
ноят-қидирув амалиѐти учун тавсия этилган бўлиши керак. Бунинг 
учун техника-криминалистика воситалари ѐрдамида тўғри ва пухта 
ахборот олинишини таъминлаш лозим. Шундагина жиноят ишини те-
ргов қилишда объектив натижага эришиш мумкин бўлади. 
Криминалистик техниканинг юқорида санаб ўтилган барча 
субъектлар томонидан юксак малака билан қўлланилиши-иккинчи 
муҳим шартдир. Бу шартни руѐбга чиқариш-техника воситалари ва 
услубларини мукаммал билиш ва улардан тўғри фойдаланишни 
тақозо этади. Бунда жиноят-процессуал қонунининг энг муҳим та-
лаблари сифатида объектив ѐндашув ҳар томонлама ва тўлиқ бўлиши 
зарур. 
Тергов ҳаракатлари баѐнномаларида ва криминалистика экспер-
тизаси хулосаларида дастлабки текширув материаллари, криминали-
стик техника воситалари ва услубларини қўллаш шароитлари, тарти-
би ва натижаларини акс эттириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бунда те-
хника воситалари қўлланганлиги ўз тасдиғини топади, муайян бир 
маълумотни техника воситаси ва услубини қўллаш йўли билан тек-
шириш, тергов ҳаракатлари (кўздан кечириш, эксперимент ўтказиш, 
кўрсатувни воқеа содир бўлган жойда текшириш) жараѐнлари ѐки на-
тижаларини тиклаш имконияти яратилади. 


Тергов ҳаракатларини ўтказиш жараѐнида, тезкор-қидирув тад-
бирларини амалга оширишда техника воситаларини ўзида жамлаган 
―тезкор‖ сумка жуда қўл келади. Турли изларни, ашѐларни топиш, ку-
затиш, кўчириб олиш ва қайд этиш учун зарур техник воситалар тер-
гов ва тезкор ходимларга мўлжалланган мазкур сумкада жойлашган. 
«Тезкор» сумкасида қуйидагилар мавжуд: 
- фото ва видео тасвирга оладиган аппаратуралар; 
- турли изларни мустаҳкамлаш ва кўчириб олишга ишлатилади-
ган восита-асбоблар; 
- тери каштасидан қоладиган, кўзга кўринмайдиган изларни 
кўринарли қилиб, кўчириб олишга қўлланадиган воситалар; 
- ўлчов ва оптик (лупалар) асбоблар; 
- ѐзиш-чизмалар тайѐрлаш, қайд этиш воситалари 
Ҳозирги вақтда криминалистик техника воситалари билан 
жиҳозланган авто-лаборатория ва алоҳида махсус прокурор кримина-
лист кабинетлари ҳам фаолият кўрсатмоқда.
1-схема. 
Криминалистик фо-
тография ва видео-
тасвирга олиш 
 
Умумий
техника
асослари 
Криминалистик тра-
сология
(изшунослик) 
Криминалистик техника тизими 
Ҳужжатларни
текшириш 
(ҳужжатшунослик) 
 
Криминалистик 
баллистика 
ўқ отиш
қуролларини
текшириш 
Криминалистик би-
тоскопия,
одамларнинг
ташқи тузилиши 
(портретшунослик) 
2-схема. 
Тергов ҳаракатлари ва криминалистик экспертиза 
ўтказиш 


процессуал шакли 
Криминалистик техника воситаси ва услубларини 
қўллаш шакллари 
процессуал шакллар 
Тезкор-қидирув тад-
бирлари 
 
Криминалистик 
рўйхатдан
текшириш 
Криминалист
мутахассиснинг дас-
тлабки текширув-
кузатуви 
Мутахассис
маслаҳатини 
олиш 
 
Паспорт-виза иш-
ларини
юргизиш 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish