Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети “ФУҚаролик ҳУҚУҚИ ” кафедраси


I-БОБ.ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ ТИЗИМИДА ҚОНУН БЎЙИЧА ВОРИСЛИКНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ



Download 348 Kb.
bet6/24
Sana29.03.2022
Hajmi348 Kb.
#516555
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Атаев Адамбай БМИ (1)

I-БОБ.ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ ТИЗИМИДА ҚОНУН БЎЙИЧА ВОРИСЛИКНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

    1. Қонун бўйича ворислик тушунчаси ва моҳияти

Ҳуқуқ категорияси сифатида қонун бўйича ворислик тушунчасини таҳлил қилишдан олдин “ворислик ҳуқуқи” тушунчасининг ўзини назарий жиҳатдан тадқиқ қилсак.


Шу ўринда алоҳида эътиборга молик масала сифатида қайд этиш жоизки, хусусий мулк эгаси ўзининг ҳамма мол-мулкини, мулкка бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзи вафот этганидан сўнг ворислик ҳуқуқига асосан қонун бўйича ёки васият бўйича ворисларга беришга ҳақли. Одатда ҳалқ ўртасида мерос деганда, вафот этган шахс мол-мулкининг унинг қариндошларига ўтиши тушунилади. Мерос тўғрисидаги бундай тушунча ҳам юзаки бўлиб, мерос ва ворисликнинг ҳақиқий маъносини очиб бермайди. Мерос ҳуқуқи (наследственное право) билан ворислик ҳуқуқи (право наследования) бир-бири билан аралаштириб юбормаслик керак. Мерос ҳуқуқи ворислик ҳуқуқига қараганда анча кенг мазмунга эга. Шунинг учун мерос, меросхўр, ворислик, мерос қолдирувчи деган ибораларни яхшилаб тушуниб олиш керак бўлади.
Қайд этиш жоизки, юридик адабиётларда “ворислик ҳуқуқи” тушунчаси юзасидан хилма-хил таърифлар берилган. Чунончи, айрим миллий ҳуқуқшунос олимларнинг фикрича, ворислик ҳуқуқи деб, ворисликни вафот этган фуқарога тегишли мол-мулкнинг бошқашахсгаўтиши сифатида таърифлайдилар1.
Яна бир ҳуқуқшунос олима М.С.Иванованинг фикрича, ворислик ҳуқуқи вафот этган шахснинг мол-мулкини (меросини) бошқа шахсларга - меросхўрларга топшириш жараёнини тартибга солувчи нормалардир2.
Бошқа бир гуруҳ олимларнинг фикрича, ворислик ҳуқуқи – бу фуқаронинг вафот этганидан сўнг мулкининг бошқа шахсларга (ворисларга) ўтказилишида вужудга келадиган муносабатларнинг тартибга соладиган ҳуқуқий нормалар йиғиндисига айтилади2.
Яна бир миллий ҳуқуқшунос олимларнинг фикрларига кўра, ворислик ҳуқуқи фуқаролик ҳуқуқининг ажралмас ва якунловчи қисми ҳисобланиб, фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқи билан чамбарчас боғланган3.
Бошқа бир гуруҳ миллий ҳуқуқшунос олимлари эса, ворислик ҳуқуқини, қонунда белгиланган ёки мерос қолдирувчи томонидан васиятномада кўрсатилган тартибда ва шартларга асосан унга тегишли бўлган мулк ва мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларни меросхўрларга ўтиш тартибини белгиловчи ҳуқуқ тармоғи сифатида изоҳлайдилар4.
Фуқаролик ҳуқуқи соҳасидаги энг таниқли олимлардан бири бўлмиш И.Б.Зокировнинг фикрича, марҳумнинг мол-мулкини унинг меросхўрларига ўтишини тартибга солувчи нормалар тизимига ворислик ҳуқуқи дейилади5.
У.Таджиханов эса, ворислик ҳуқуқига ўлими муносабати билан маълум ҳуқуқ ва мажбурият ёки мулкка эгаликнинг қонунга асосан, меросхўр ёки ворисга ўтишига оид муносабатларни тартибга солувчи фукаролик ҳуқуқининг бир қисми6 сифатида таъриф беради. Яна бир юридик луғатда ворислик ҳуқуқи вафот этган (мерос қолдирган) шахс мулкининг ворисларига ўтиши билан боғлик бўлган муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий қоидалар йиғиндиси сифатида изоҳланади7.
Демак, гувоҳ бўлганимиздек, олимлар ўртасида ворислик ҳуқуқи тушунчаси борасида ягона қараш мавжуд эмас. Ўз навбатида эса, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг V бўлими “Ворислик ҳуқуқи”, - деб номланса-да, унда айнан ворислик ҳуқуқи тушунчасининг таърифи берилмаган.
Ўз навбатида эса, ворислик ҳуқуқи тушунчасининг таърифи бевосита “ворис” категорияси билан ҳам узвий боғланади. Айни пайтда на Фуқаролик кодексида ва на бошқа қонун ҳужжатларида “ворис” тушунчасига таъриф берилмаган бўлса-да, мазкур тушунчага таъриф бошқа ҳуқуқшунос олимларнинг асарларида учрайди.
Чунончи, айрим муаллифлар ворисликка вафот этган фуқаро (мерос қолдирувчи)нинг мол-мулкига бошқа шахс (меросхўр)ларнинг ҳуқуқий ворислиги шартлари ва тартибини тавсифлашини таъкидлар эканлар, бунда “ворис” ва “меросхўр” тушунчалари бир хил маънони англатади деган хулосага келадилар1.
Ҳуқуқшунос И.Б.Зокиров эса, ворисликка универсал ҳуқуқий ворислик бўлиб, унинг доирасида мерос қолдирувчидан ворисларга барча мол-мулклар, чунончи активи (ҳуқуқлари) ва пассиви (бурчлари) ҳам ўтишини қайд этар экан, бунда “ворис” ва “меросхўр” тушунчаларини битта тушунча сифатида ишлатмайди2.
Бошқа бир гуруҳ олимлар ҳам ворислик борасида сўз кетганда вафот этган шахснинг ҳаётлигида бошқа шахсга ўтиши мумкин бўлган унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мерос тариқасида ворисларга ўтишини қайд этар эканлар, бунда ҳам ворис билан меросхўр тушунчалари ўртасидаги фарқни очиб бермасалар-да ворис тушунчасини меросхўр тушунчаси ўрнида қўллайдилар3.
Демак, юқорида олимларнинг келтирилган ворис билан боғлиқ фикрларидан келиб чиққан ҳолда меросхўр сифатида изоҳ беришимиз мумкин деган хулосага келиш мумкин.
Қонун бўйича ворислик қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
а) мерос қолдирувчи васиятнома қолдирмаганда (ёки васиятномани суд бутунлай ҳақиқий эмас деб топса);
б) мерос қолдирувчи фақат мероснинг бир қисмини васият қилса ёки васиятноманинг муайян қисми ҳақиқий эмас деб топилса. Бу ҳолда мероснинг васият билан қопланмаган қисми, шунингдек мол-мулкнинг унга нисбатан васият фармойиши ҳақиқий эмас бўлиб чиққан қисми қонун бўйича ўтади;
в) васиятнома бўйича ворис васият қилувчидан аввал вафот этган ёки васиятнома бўйича ворис - юридик шахс тугатилган бўлса;
г) васиятнома бўйича ворис меросдан бош тортса ёки уни қабул қилмаса1.
Бошқа бир гуруҳ олимларнинг фикрича, қонун бўйича ворислик қуйидаги ҳолатларда юзага келади:
- фуқаро васиятнома қолдирмасдан вафот этганда;
- васиятнома тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топилганда (кейингиҳолатда васиятноманинг ҳақиқий эмас деб топилган қисми билан боғлиқмол-мулк қонун бўйича мерос қилинади);
- васиятнома бўйича меросхўрлар меросни қабул қилишдан воз кечганда ёки уни қабул қилмаганда;
- мол-мулкнинг муайян қисми васият қилинганда (бу вақтда молмулкнинг қолган қисмидан қонун бўйича мерос олинади);
- васиятнома бўйича меросхўр мерос қолдирувчидан олдин вафот этганда;
- васиятномада кўрсатилган фуқаро мерос олиш ҳуқуқига эгабўлмаганда2.
Қайд этиш жоизки, қонун бўйича ворисликда мерос таркибини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Қонунга кўра, мерос таркибига мерос қолдирувчининг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлган қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар кирмайди:
юридик шахс ҳисобланган тижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларга аъзолик, уларда иштирок этиш ҳуқуқлари, агар қонун ёки шартномада бошқа ҳол белгиланган бўлмаса;
ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарар учун товон ундириш ҳуқуқи;
алимент мажбуриятлари туфайли юзага келган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар;
меҳнат ва ижтимоий таъминот тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар олиш ҳуқуқи;
мулкий ҳуқуқлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий номулкий ҳуқуқлар.
Мерос таркибига фақат мерос қолдирувчига қонуний асосларда тегишли бўлган мулк кириши туфайли, ўзбошимчалик билан қурилган ёки тегишли тарзда расмийлаштирилмаган иморатлар мерос таркибига фақат марҳумнинг мазкур иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқи белгиланган тартибда эътироф этилган ҳолда киритилади.
Мерос қолдирувчи томонидан тузилган олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя ва шу каби битимлар унинг ўлимидан сўнг ҳақиқий эмас деб топилганда, қайтарилган мулк ҳам мерос таркибига киритилади.
Биргаликдаги умумий мулк иштирокчиси вафот этган тақдирда, мерос унинг ҳиссасига тўғри келадиган умумий мол-мулкка нисбатан, мол-мулкнинг натура ҳолида бўлишининг иложи бўлмаганда эса, бундай улушнинг қийматига нисбатан очилади.
Қонун бўйича ворислик борасида қайд этилган олимларнинг фикрларига қўшилган ҳолда қайд этиш жоизки, юқорида санаб ўтилганлардан ташқари, қуйидаги ҳолларда ҳам қонун бўйича ворислик мавжуд бўлади:
тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик (ФК 1140-моддаси);
мерос трансмиссияси тартибида ворислик (ФК 1140-1-моддаси);
мерос қолдирувчининг меҳнатга қобилиятсиз боқимлари томонидан ворислик (ФК 1141-моддаси).




    1. Download 348 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish