Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова


Иқтисодий жиноятларнинг сабаблари ва уларни



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/94
Sana28.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#513624
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   94
Bog'liq
kriminologiya 2

15.2. Иқтисодий жиноятларнинг сабаблари ва уларни
юзага келтирувчи омиллар 
Иқтисодиѐт соҳасида содир этиладиган тамагирлик жиноят-
ларининг сабаблари ҳам объектив, ҳам субъектив хусусиятга 
эга. Иқтисодий муносабатлар, уларнинг зиддиятлилиги ва сал-
1
Криминология. – М., 1997. – 482-б. 


208 
бий хусусияти жиноятчиликни юзага келтиради. Иқтисодий 
жиноятчилик макродаражада мавжуд бўлишини таъминлайди-
ган ва ташкилий-хўжалик фаолиятининг муайян жабҳасида жи-
ноят содир этиш аҳдига бевосита таъсир кўрсатадиган омил-
ларни аниқлаш мазкур жиноятчилик турини билиш учун му-
ҳимдир.
Криминологик тадқиқотлар бозор иқтисодиѐтига ўтиш иш-
лаб чиқаришнинг шаклланаѐтган усуллари билан иқтисодий 
сиѐсатнинг асосий йўналишларини амалга оширувчи ташкилий-
хўжалик қарорлари ўртасидаги жиддий қарама-қаршиликни 
юзага келтирганлигини кўрсатади.
Иқтисодий жиноятларни юзага келтирувчи омилларни шарт-
ли равишда иккига: ташкилий-хўжалик омиллари ва ижтимоий-
психологик омилларга ажратиш мумкин. 
Биринчи гуруҳга иқтисодий сиѐсатнинг камчиликлари, ло-
зим даражадаги назорат тизимининг йўқлиги, ҳуқуқ ижодкор-
лиги фаолияти хўжалик амалиѐтининг талабларига жавоб бер-
маслиги ва ҳоказолар киради. Қуйидаги омиллар муайян қил-
миш билан бевосита боғлиқ бҳлади: ҳисоб юритиш ва ҳисобот 
тизимининг камчиликлари, раҳбар томонидан кундалик назорат 
олиб борилмаслиги, моддий жавобгарлик билан боғлиқ лаво-
зимларга шахсларни танлаш талабларига беписандлик ва ҳ.к.
Иккинчи гуруҳга ҳуқуқий тарбия ишларидаги камчиликлар, 
аҳоли, айниқса ўрта бошқарув бўғини хўжалик соҳасидаги му-
раккаб вазифаларни янги иқтисодий мафкура негизида ечишга 
тайѐр эмаслиги киради.
Юқорида қайд этилган омиллар гуруҳлари иқтисодий жи-
ноятчилик даражаси ва динамикасига ҳар хил таъсир кўрсатади. 
Бунда нарх бергилаш механизми ҳамда солиқ сиѐсатидаги кам-
чиликлар алоҳида аҳамият касб этади. Ўтиш даври иқтисодий 
сиѐсатининг камчиликлари иқтисодий ислоҳотнинг айрим йўна-
лишларида криминоген кескинлик ўчоқларини яратувчи асосий 
омиллардан бири ҳисобланади.
Иқтисодий жараѐнларни тартибга солиш соҳасидан давлат-
нинг четлатилиши, ҳуқуқий тартибга солишнинг умумий рухсат 
берувчи усуллари кенг жорий этилиши иқтисодиѐтдаги вазият-
ни беқарорлаштирди. Нархларнинг эркинлаштирилиши, пул 
массаси, фоиз ставкалари ҳамда солиқ ставкалари билан мани-


209 
пуляциялар қилиниши давлатнинг иқтисодий сиѐсатини қайта 
кўришни тақозо этди.
Ноиқтисодий мажбурлов, тартибга солишнинг маъмурий 
усуллари бекор қилиниши натижасида хўжасизлик иқтисодий 
жиноятчиликка ўз таъсирини янада кучайтирди. Социалистик 
ишлаб чиқариш усули ҳодисаси бўлган хўжасизлик тартибга 
солишнинг бозор механизмлари ишга солиниши билан йўқол-
мади, балки фақат шакл-шамойилини ўзгартирди. Хўжасизлик-
нинг криминоген фаоллик даражасини пасайтириш учун мулк-
ни давлат тасарруфидан чиқариш билан боғлиқ узоқ давом эта-
диган жараѐн, яъни иқтисодиѐтдаги ҳолатга давлат мулкининг 
амалдаги таъсирини ўзгартириш талаб этилади.
Иқтисодий жиноятчилик хусусияти ва даражасига хўжалик 
механизми фаолиятидаги бошқа камчиликлар, масалан, ишлаб 
чиқариш алоқаларининг узилиши ѐки, таъбир жоиз бўлса, 
«хўжалик сепаратизми» ҳам билвосита таъсир кўрсатади.
Давлат назорати амалдаги тизимининг камчиликлари аниқ-
ланмаган, яширин иқтисодий жиноятлар тарқалишига имконият 
яратмоқда. Бозор иқтисодиѐти талабларига жавоб берувчи янги 
назорат тизими замирида назорат объектларини мулк шаклла-
рига кўра нодавлат, жамоат, аудиторлик (пуллик мустақил), 
идоравий ва ички (ички хўжалик) турларига ажратиш ѐтади. 
Иқтисодий жиноятлар содир этилишига корхонадаги вазият 
ҳам имконият яратади. Бундай омиллар қаторига қуйидагилар 
киради:
1) корхона мулки лозим даражада қўриқланмаслиги, объект 
ичидаги режимнинг бузилиши ва моддий бойликларни олиб 
чиқиб кетишга имконият яратилиши;
2) ҳисоб юритилмаслиги, тафтиш ва инвентаризация ўтказиш 
тартиби ва муддатларининг бузилиши;
3) моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларга илгари 
тамагирлик жиноятлари учун судланган, ғайриҳуқуқий қил-
мишлар содир этишга мойил шахсларнинг тайинланиши;
4) жамоада ҳуқуқий тарбиядаги камчиликлар;
5) айбдорни қуршаган шахслар ахлоқий даражасининг паст-
лиги. 
Тадқиқотлар ички ишлар органларининг иқтисодий жиноят-
чиликка қарши кураш бўлинмаларида тезкор қидирув ишининг 
даражаси пасайиб бораѐтганлигидан далолат беради. 


210 
Иқтисодиѐтда юз берган ўзгаришлар тергов ва прокурорлик 
амалиѐтини қилмишнинг фактик томонини баҳолаш ва юридик 
тавсифлашда хатоларга олиб келди. Рухсат этилган ва жиноий 
ҳаракатларнинг чегаралари ўзгарди, хўжалик таваккали каби 
тушунчаларнинг мазмуни ҳақидаги тасаввурлар эса ҳали шакл-
ланмаган. Мулкий муносабатларнинг ўзгариши иқтисодиѐтдаги 
ғайриқонуний ҳаракатлар учун нодавлат ташкилотларга нисба-
тан жиноят ишлари қўзғатиш учун асосларни аниқлаш нисбатан 
ѐндашувларни ўзгартиришни тақозо этди.
Муқобил иқтисодиѐтнинг пайдо бўлиши ижтимоий хавфли 
хулқ атворнинг илгари маълум бўлмаган шакллари жадал суръ-
атларда ўсишига сабаб бўлди. Улар иқтисодиѐтнинг беқарор-
лашувига олиб келаѐтир. Айрим қилмишлар иқтисодий ривож-
ланган мамлакатларда кўпдан бери маълум бўлса, айрим жино-
ий хатти-ҳаракатлар ҳозирги ўтиш даврига хосдир. Бундай қил-
мишлар қаторига сохта банкротликни, рўйхатга олиш ҳужжат-
ларидаги маълумотларни қасддан бузиб кўрсатишни, бозордаги 
яккаҳокимлик мавқеини суиистеъмол қилишни киритиш мум-
кин. 
Ижтимоий онг юз бераѐтган иқтисодий ўзгаришларга ҳали 
яхши мослашмаган. Одамларга муносиб ҳаѐт кечириш учун 
шарт-шароит яратишга қодир бўлган иқтисодиѐтни тиклашда 
тадбиркорликни ўрни ва аҳамияти ҳақидаги янглиш тасаввур 
ҳам жамиятнинг маънавий-психологик бирлигига салбий 
таъсир кўрсатади.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish