Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова


Вояга етмаганлар томонидан жиноят содир



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/94
Sana28.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#513624
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   94
Bog'liq
kriminologiya 2

11.2. Вояга етмаганлар томонидан жиноят содир
этилишига имконият яратувчи сабаблар ва омиллар
Ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имконият яратувчи са-
баблар ва омиллар муаммоси ҳар қандай криминологик тадқи-
қотда у ѐки бу тарзда кўриб чиқилади, чунки у криминология-
нинг муҳим муаммоларидан биридир. Уни илмий ўрганиш на-
фақат назарий, балки амалий аҳамиятга ҳам эга.
Жиноят сабаблари нима-ю, унинг омиллари деганда нимани 
тушуниш лозим, деган масала бизнинг криминологик адабиѐт-
ларимизда, афсуски, ҳанузгача аниқ ҳал қилинмаган. Аксарият 
ҳолларда бу тушунчалар адаштирилади ѐки бир-бирига тенг-
лаштирилади. Айтилган ҳолатлар вояга етмаганлар ҳуқуқбузар-
ликларининг сабаблари ва омиллари муаммосига ҳам тааллуқ-
ли. Ушбу масалага нисбатан ҳар хил ѐндашувлар мавжуд.
Айрим олимлар вояга етмаганлар жиноятчилигининг сабаб-
лари жумласига қуйидагиларни киритади: яшаш, ўқиш ѐки иш 
жойидаги муҳитнинг салбий таъсири; ўқишни ташлаб кетган 
ўсмирлар узоқ вақт муайян иш билан шуғулланмаслиги; ўсмир-
нинг нотўғри тарбияланишини белгиловчи шарт-шароит омил-
лари; ѐши катта жиноятчиларнинг далолатчилиги; зўравонлик 
ва қонунсизликни ифодаловчи китоблар ва фильмлар таъсири. 
Вояга етмаганлар жиноятчилигининг омиллари сифатида қуйи-
дагилар қайд этилади: назоратсизлик; умумий таълим мактаб-


158 
лари ва коллежларда таълим-тарбия ишларида мавжуд камчи-
ликлар; ишга жойлаштиришда ҳамда ишлаб чиқаришда тарбия 
ишларини ташкил этишда мавжуд камчиликлар; маданий ҳор-
диқ чиқаришни ташкил этишдаги камчиликлар; вояга етмаган-
лар жиноятчилигининг олдини олиш ҳамда унга қарши бевоси-
та кураш олиб бориш вазифалари зиммасига юкланган органлар 
фаолиятидаги камчиликлар. 
Айримлар вояга етмаганлар жиноятчилигининг сабаблари 
қаторига қуйидагиларни киритади: ўсмирнинг кайфияти ва 
руҳиятига таъсир кўрсатувчи ҳаѐтдаги муваффақиятсизликлар; 
маънавий ва ахлоқий мўлжалларнинг беқарорлиги; шахслар 
жиноий гуруҳи билан яқин алоқада бўлиш ѐки муайян шароит-
да улар ўсмирга салбий таъсир кўрсатиши; руҳиятининг айрим 
хусусиятлари; оила ѐки жамоадаги ноқулай шарт-шароитлар.
С.С.Остроумов ва Н.Ф.Кузнецова фикрига кўра, оиладаги 
тарбияда йўл қўйилган хатолар ҳуқуқбузарликлар содир этиш-
нинг сабаблари эмас, балки омилларидир. И.И.Карпец назорат-
сизликка ичкиликбозлик билан бир қаторда жиноятга шарт-
шароит яратувчи омил сифатида қарайди.
Ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва омиллари тушунчалари 
материалистик диалектика категорияларининг муайянлашти-
рилган кўринишлари ҳисобланади. Демак, «сабаб» ва «омил» 
фалсафий категорияларини тушуниб етмасдан криминологияда 
уларни илмий талқин қилиш ва қўллаш мумкин эмас.
Сабабий алоқалар – детерминация муносабатлари турлари-
дан бири. Детерминация – бу ҳодисалар ўзаро алоқасининг 
шундан бир усулики, бунда бир ҳодисанинг юзага келиши 
бошқа ҳодисалар билан белгиланади. Детерминация муносабати 
бир томондан белгиловчи омиллар (детерминантлар)ни назарда 
тутса, бошқа томондан – белгиланган натижа (ҳосила)ни назар-
да тутади. Детерминизм умумий принципига кўра, воқеалар му-
айян тарзда юз беради ва улар юзага келиши мобайнида кечади-
ган жараѐнлар белгиловчи омиллар мажмуидан таркиб топади
1

Фалсафий адабиѐтларда детерминация жараѐнининг қуйида-
ги таркибий қисмлари фарқланади: 1) шарт-шароит; 2) фаолият; 
3) ҳаракат (оқибат, натижа). 
1
Парнюк М.А. Принцип детерминизма в системе материалистической диалектики. –Киев, 
1972. 93-б. 


159 
Шарт-шароит деганда мазкур ҳодиса ѐки унинг хоссалари 
юзага келиши, мавжуд бўлиши, ўзгариши ѐки йўқолишини бел-
гиловчи муҳим омиллар мажмуи тушунилади. У ѐки бу ҳодиса 
маълум жойда тегишли шарт-шароит юзага келган ҳолдагина 
юз бериши мумкин ва муайян шарт-шароит мавжудлиги туфай-
ли мавжуд бўлиши мумкин.
«Шарт-шароит» тушунчасидан «муҳит» тушунчасини фарқ-
лаш лозим. Сўнгги зикр этилган тушунча нафақат шарт-шароит 
сифатида амал қиладиган омилларни, балки мазкур ҳодисада 
иккинчи даражали аҳамиятга эга бўлган билвосита омилларни 
ҳам ўз ичига олади. Бу қоида криминологик тадқиқотлар учун 
айниқса муҳим, чунки ижтимоий муҳитда жиноят содир этили-
шига имконият криминоген омилларни ҳам, билвосита омил-
ларни ѐки криминоген омилларга қарши омилларни ҳам эъти-
борга олиш лозим.
Шарт-шароитга айланувчи омиллар белгиланган ҳодиса юз 
бергунга қадар тасодифий ҳолатлар мажмуи сифатида мавжуд 
бўлади.
Шундай қилиб, ўз ҳолича мавжуд бўлган муайян омиллар 
детерминация жараѐнида ўзалари белгилаѐтган ҳодисага нисба-
тан шарт-шароитга айланади. Шарт-шароитнинг мавжудлиги 
ҳодиса юз бериши мумкинлигини англатади.
Қандай қилиб имконият борлиққа айланади, ниманинг 
таъсирида ҳаракат (оқибат) пайдо бўлади? Детерминация жа-
раѐнининг мазкур унсурига хос бўлган фаолият – сабаб таъси-
рида.
Демак, сабаб шарт-шароитни ҳаракатга айлантирувчи фаол 
асосдир. Сабабни фақат унинг оқибати орқали тушуниш мум-
кин ва аксинча, оқибатнинг табиатини фақат унинг сабаби орқа-
ли аниқлаш мумкин, чунки улар бир-бирини тақозо этади
1

Сабаб-оқибат боғланишларини аниқлашга нисбатан тўрт хил 
ѐндашувни фарқлаш мумкин: 
1)
«Кандиционалистик» (шартли) ѐндашув сабаб деганда 
мазкур оқибат учун зарур ва етарли бўлган ҳолатлар мажмуини 
тушуади
2
.
2)
Анъанавий ѐндашув. Бунда ташқи таъсир мазкур оқи-
батнинг сабаби ҳисобланади. Криминологияда жиноятлар улар 
1
Гегель Г.Ф. Работы разных лет: В 2-х т. – М., 1973. Т. 2. – 107-б. 
2
Иванов В.Г. Причинность и детерминизм. – Л., 1974. – 14-15-б. 


160 
содир этилган шароит ҳамда бошқа шахслар, шу жумладан 
жабрланувчилар хулқ-атвори билан бевосита боғланади.
Шуни таъкидлаш лозимки, криминологияда сабабиятнинг 
«анъанавий» талқини тор хусусиятга эга бўлиб, деярли ҳеч қа-
чон якка ҳолда қўлланилмайди, балки доим бошқача ѐндашув-
лар билан тўлдирилади.
3) Анъанавий-диалектик ѐндашув кенг тарқалган ва крими-
нологик адабиѐтларда анча пухта ишлаб чиқилган ѐндашув ҳи-
собланади. Унга кўра, мазкур оқибатни юзага келтирувчи ҳам-
ма нарса сабабдир. Муайян ташқи ҳолатлар таъсирида объектда 
ўзгаришлар юз бериши мумкин. Айрим муаллифлар салбий иж-
тимоий-руҳий ҳодисалар ва жараѐнларни жиноятчилик ва жи-
ноятнинг «бевосита» сабаби деб ҳисоблайди. Бундан «Жиноят-
чилик сабаблари доим ижтимоий-психологик табиатга эга 
бўлади», деган хулоса келиб чиқади. 
Бу ижтимоий-психологик муаммолар криминологияда икки 
йўналишда, биринчидан, жиноий хулқ-атвор ва жиноятчилик-
нинг генезисини аниқлаш нуқтаи назаридан, иккинчидан, кўриб 
чиқилаѐтган ҳодисага қарши кураш, шу жумладан ҳуқуқбузар-
ликларнинг олдини олиш нуқтаи назаридан ўрганилиши лозим.
Шахсни криминологик жиҳатдан ўрганишда уни ижтимоий 
муҳитга боғлаб таҳлил қилиш муҳимдир, чунки жиноий хулқ-
атворни муҳит ѐки шахснинг ўзи эмас, балки уларнинг ўзаро 
таъсири юзага келтиради.
Бинобарин, ижтимоий шарт-шароитнинг жиноий хулқ-атвор 
билан алоқаси мураккаб хусусият касб этади, бунда ижтимоий 
шарт-шароит доим жиноятда шахс орқали намоѐн бўлади.
Жиноятчиликнинг ижтимоий-психологических жиҳатлари 
тўғрисида сўз юритганда, жиноятчилик жиноятларнинг оддий 
йиғиндиси ѐки мажмуи эмаслигини, у ўз қонуниятлари, миқдор 
ва сифат кўрсаткичларига эга эканлигини қайд этиб ўтиш ло-
зим. Жиноятчиликнинг асосий сабабларини аниқлаш учун жа-
миятнинг ижтимоий-иқтисодий тузилишини, уни белгиловчи 
алоқалар ва муносабатларни ўрганиш ва уларни жиноятчиликка 
боғлаб таҳлил қилиш керак.
Жиноятчилик минтақавий хусусиятларга ҳам боғлиқ бўлади. 
Бинобарин, уни ҳам алоҳида ўрганиш лозим.
Микромуҳитни ҳисобга олиш ҳам муҳим аҳамиятга эга, чун-
ки шахс хулқ-атвори, унинг шаклланиши оилага, унинг дўстла-


161 
ри, танишлари, қўшнилари ва ҳоказолар муҳитига кўп жиҳатдан 
боғлиқ бўлади.
Вояга етмаганлар жиноятчилиги катталар жиноятчилиги би-
лан бир хил сабабларга эга, бироқ уларнинг вояга етмаганлар 
жиноятчилигига таъсир кўрсатиш механизми анча фарқ қилади. 
Бу сабаблар шахснинг шаклланишига сезиларли даражада 
таъсир кўрсатади. Мазкур тарбия ташкилий ва стихияли жиҳат-
ларни, тарбия ҳамда тегишли ижтимоий амалиѐт таъсирини ўз 
ичига олади.
1

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish