Рецидив жиноятчилик тавсифи.
Ҳозирги вақтда рецидив
жиноятчилик умумий жиноятчиликнинг 10% ни ташкил этади.
Таркибий жиҳатдан рецидив жиноятчилик қуйидаги кўринишга
эга.
Илгари судланганлар кўп ва жуда кўп миқдордаги ҳар уч
ўғриликнинг бирида, ҳар уч босқинчиликнинг бирида, ҳар тўрт
қасддан одам ўлдириш, ўлимга олиб келган баданга оғир ши-
каст етказиш, товламачилик, квартира ва автомототранспорт
ўғрилигининг бирида, ҳар беш талончилик ва номусга тегиш-
нинг бирида, ҳар олти автотранспортни ўғирлаш ва ички ишлар
органлари ходимига қаршилик кўрсатишнинг бирида иштирок
этган.
Статистик таҳлил шуни кўрсатадики, рецидив жиноятчилик
таркиби амалда дастлабки жиноятчилик таркиби билан мос ке-
лади. У зўрлик ишлатиб-тамагирлик йўли билан содир этилади-
ган жиноятлар таркиби (1980 йилгача) тамагирлик йўли билан
зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятларга (охирги ўн йил-
ликда) ўзгариши билан тавсифланади.
Масалан, 2004 йилги жиноятчилик таркибида (ЎзР ИИВ жи-
ноят қидирув йўналиши бўйича):
шахсий мол-мулкни ўғирлаш – 43,1%; давлат мулкини ўғир-
лаш – 16,8%; талончилик – 7,1%; безорилик – 4,7%; баданга
оғир шикаст етказиш – 2,6%; автотранспортни олиб қочиш ҳам-
да фирибгарлик - 1,6% дан; одам ўлдириш – 1,5%; босқинчилик
– 1,3%; номусга тегиш – 1,1%; товламачилик – 0,8%, бошқа
барча жиноят турлари – 17,8% ни ташкил этган. Бошқача айт-
ганда, жами жиноятларнинг 70% га яқини тамагирлик ниятида
ҳамда тамагирлик йўли билан зўрлик ишлатиб содир этилган
қилмишлардир.
Икки марта ва кўп карра жиноят содир этиш кўрсаткичи
бўйича рецидив таркиби қуйидаги барқарор боғланиш билан
тавсифланади: иккинчи марта ҳукм қилинган рецидивистлар
улуши учинчи марта ҳукм қилинганлар улушидан тахминан 2,5
кўпроқ, учинчи марта ҳукм қилинганлар улуши эса, тўртинчи
132
марта ҳукм қилинганлар улушидан тахминан шунча баравар
кўпроқ.
Умумий ва махсус рецидив нисбати содир этилган жиноят-
ларга қараб ҳар хиллиги билан тавсифланади. Масалан, фириб-
гарлар ва ўғриларда махсус рецидив улуши зўрлик ишлатиб
жиноят содир этганлар ва одам ўлдирганлардаги махсус реци-
дивга қараганда кўпроқ.
Сўнгги йилларда зўрлик ишлатиб содир этиладиган ҳамда
тамагирлик ниятида зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноят-
ларнинг айрим оғир турларида махсус рецидив даражаси ва
улуши ошиб бормоқда. Қуйидаги кўрсаткичлар шундан далолат
беради: шахсга қарши оғир жиноятлар содир этгунга қадар тур-
ли маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун безориларнинг 60% дан
кўпроғи, одам ўлдирганларнинг 40% дан кўпроғи, талончилик
ва босқинчилик содир этган шахсларнинг тегишли равишда
37% ва 29%, номусга тегиш жинояти содир этганларнинг 20%,
баданга оғир шикаст етказганларнинг 15% жавобгарликка тор-
тилган.
Зўрлик ишлатиб жиноят содир этганлар орасида умумий ре-
цидив 30% ни; талончилар орасида – 70% ни; одам ўлдирганлар
орасида – 80% ни; безорилар орасида – 90% ни; босқинчилар
орасида – 33% ни; баданга оғир шикаст етказганлар орасида –
27% ни ташкил этган.
Махсус рецидивнинг энг катта улуши – 88% безорилик со-
дир этганлар орасида, энг кам улуши – 12,1% қасддан одам ўл-
дирганлар орасида қайд этилган, бу кўрсаткич номусга тек-
канлар орасида 15% ни, талончилар орасида – 16%, босқинчи-
лар орасида – 17%, баданга оғир шикаст етказувчилар орасида –
19% ни ташкил қилган.
Бошқа томондан, бу маълумотлар хавфлилик даражаси паст-
роқ бўлган ҳуқуқбузарликни содир этиш шахсга қарши оғирроқ
жиноятларга қўл уриш учун ўзига хос тайѐргарлик босқичи
бўлиб хизмат қилишидан далолат беради. Бинобарин, жиноят-
ларнинг олдини олиш учун барча ҳуқуқбузарликларни, шу
жумладан аҳамиятсиз ғайриҳуқуқий қилмишларни ҳам профи-
лактика қилиш талаб этилади
1
.
1
Таҳлил натижалари тўлиқ кўрсатилган асардан келтирилган.
133
Do'stlaringiz bilan baham: |