90
Боз устига, баъзан жиноятчининг ўзи жабрланиши мумкин
(масалан, оммавий тартибсизликларда, бир гуруҳ шахс бўлиб
безорилик қилишда, муштлашувларда). Шу
сабабли кимни
амалда ва муайян тарзда жиноятдан жабрланувчи деб ҳисоблаш
мумкин, деган савол криминализация ва декриминализация жа-
раѐни, жиноий тажовуз объектининг чегараларини белгилаш
билан боғлиқ.
Жиноят содир этишнинг сабаблар занжирида жабрланувчи
жиддий роль ўйнайди, деган ғоя янги эмас, у кўп сонли адабий
манбаларда ва ҳуқуқ ижодкорлиги ѐдгорликларида ўз аксини
топган. Лекин унинг муайян даражада ифодали талқинига XVIII
аср мутафаккирларининг асарларида дуч келиш мумкин.
Ҳуқуқ фанининг мумтоз даври намояндаларидан бири Иере-
мия Бентам (1748-1832) жиноят қонунчилигига жабрланувчига
етказилган зарарни қоплашни назарда тутувчи нормаларни ки-
ритишни таклиф қилган. Бу жиноятчини янада оғирроқ жазо-
лаш ва қўрқитиш имконини беради, деб ҳисоблаган у. Ижобий
ҳуқуқ йўналишининг вакили Раффаэль Гарофало (1852-1934)
ҳам жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплашга аҳолини
жиноятчилардан ҳимоя қилишни
янада кучайтириш воситаси
сифатида қараган (туринлик бу судья «криминология» атамаси-
ни биринчи бўлиб илмий муомалага киритган).
Немис криминологи Сара Маржора Фрай (1894-1958) тадқи-
қотларининг диққат марказида жиноятчини ундан жабрланган
шахс билан яраштириш, яъни жамиятда тартиб ва тотувликни
барқарор этиш муаммолари турган.
Жиноятдан жабрланувчилар муаммоси, зарарни қоплаш (хун
тўлаш) ва жиноятларнинг олдини олишда унинг аҳамияти маса-
лалари Шарқ, Ўрта Осиѐ ва айниқса, Ўзбекистон халқларининг
тарихий ҳуқуқий ѐдгорликларида ва феодал тузуми суд орган-
ларининг қарорларида муҳим ўрин эгаллайди.
Лекин жиноятчиликнинг муҳим омили ва криминологиянинг
таркибий қисми сифатида жабрланувчи фақат ХХ асрнинг би-
ринчи ярмида тизимли равишда тадқиқ қилина бошланди.
Одатда бу адабиѐтларда 1948 йил «Жиноятчи ва жабрланувчи»
деб номланган катта ва махсус илмий тадқиқотни эълон қилган
немис олими Ганс фон Гентинг номи билан боғланади. Ўз
тадқиқотида у ўқувчилар эътиборини жиноятнинг юзага келиш
омили сифатидаги жабрланувчига қаратади. Гентинг шунингдек
91
жиноятчиликни зарар етказувчи ва ундан жабрланувчи ўртаси-
даги муайян ўзаро муносабатлар сифатида тушуниш ғоясини
илгари суради. Унинг фикрига кўра, жабрланувчилар тўғрисида
тўпланган маълумотларга асосланган ҳолда жиноятчи ва жабр-
ланувчи ўртасидаги муносабатларнинг муайян типларини ажра-
тиш мумкин, бу муносабатлар эса жиноят билан узвий боғлиқ-
дир. Бу эса содир этилган жиноятни нафақат таҳлил қилишни,
балки унинг бўлажак жабрланувчилари ҳақида муайян прогноз-
лар тузишни ва ҳатто латент (яширин) жиноятчиликнинг ҳола-
тини аниқлашни тақозо этади.
Шуни
таъкидлаш лозимки, криминал виктимология крими-
нология дарсликлари ва қўлланмаларида ҳалигача ўзининг му-
носиб ўрнини эгаллагани йўқ. Муаммонинг мазкур жиҳати ҳат-
то энг сўнгги «Криминология» дарсликларида ҳам фақат мухта-
сар тарзда ѐритиб ўтилади, кўпгина нашрларда эса умуман кў-
риб чиқилмайди. Ҳолбуки, жиноятчилик сабабларини ўрганиш
ва унинг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда
жабрланувчи муҳим роль ўйнайди.
Ўз-ўзидан равшанки, криминологияда жиноятдан жабрлан-
ган шахсни ўрганишнинг предметга оид тор мақсади жиноий
хулқ-атворнинг индивидуал механизмида жабрланувчининг ро-
ли ва аҳамиятини, жиноий вазиятнинг юзага келиши ва ривож-
ланишига жабрланувчи қўшган «ҳисса»ни аниқлашни назарда
тутади, бунинг учун эса жабрланувчининг шахси ҳақида, шу-
нингдек унинг жиноят содир этилишидан олдинги хулқ-атвори
тўғрисида тегишли умумий ахборот олиш зарур.
Жабрланувчининг шахси ва хулқ-атвори жиноятчи ўз жи-
ноий ниятини амалга оширишида нафақат
жиноят содир эти-
лишидан олдин, балки жиноий тажовуз вақтида, шунингдек
жиноят содир этилганидан кейин ҳам (рецидив учун) маълум
роль ўйнаши мумкин.
Жабрланувчининг хулқ-атвори, бундан ташқари, латент
(яширин) жабрланувчилар қилмишларининг мотивлари ва са-
бабларини аниқлаш, содир этилган жиноят ҳақида ҳокимият ор-
ганлари ѐки мансабдор шахсларга хабар бериш ѐки ариза билан
мурожаат этишдан ўзини тийиш сабабларини аниқлаш ва улар-
га баҳо бериш учун ҳам муҳимдир.
92
Шундай қилиб, криминология жиноятдан жабрланувчининг
шахси ва хулқ-атворини ўрганиш жараѐнида
жабрланувчи му-
аммосини асосан қуйидаги нуқтаи назардан кўриб чиқади:
а) жиноятчи ва жабрланувчи муносабатларининг умумий
тавсифи, уларнинг ўзаро алоқаси;
б) жиноят содир этишнинг умумий сабаблари ва шартлари
умумий таркибида жабрланувчининг шахси ва хулқ-атвори;
в) жиноят содир этилган муайян ҳаѐтий вазиятда жабрланув-
чининг шахси ва хулқ-атвори;
г) жиноят содир этилганидан кейин жабрланувчининг шахси
ва хулқ-атвори (айниқса, рецидив жиноятчиликни ўрганишда);
д) жабрланувчи шахси ва хулқ-атворининг латент жинояти-
чилик билан ўзаро алоқаси.
Do'stlaringiz bilan baham: