ижтимоий адолатни
тиклаш,
айниқса, жиноий қилмишлардан кўрилган
маъна-
вий, моддий ва жисмоний зарарни қоплаш
муаммоларини
ўрганиш зарурати ҳам туғилди.
Ниҳоят,
қиѐсий криминология асосларини
ишлаб чиқиш
лозим, чунки жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида жиноятчи-
ликка қарши кураш муаммоларига дуч келинмоқда. Бу ерда
умумий вазифалар бисѐр.
Жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тўғриси-
даги қонунчилик асосларини яратиш,
нафақат ҳуқуқшунослар-
га, балки бошқа мутахассисларга ҳамда хўжалик юритувчи
субъектларнинг раҳбарларига криминология ҳамда жиноятлар-
16
нинг олдини олиш асосларини ўргатиш фурсати етди. Бозор
муносабатлари ва алоқаларини тартибга солишда ҳуқуқий нор-
малар ролининг кучайиши шуни тақозо этмоқда. Ҳуқуқбузар-
ликларнинг олдини олиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бу
муҳим давлат фаолиятини дастурлаштириш ва режалаштириш
шартлари ва тартибини, маблағлар ва кадрлар билан таъминлаш
манбаларини, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш органлари-
нинг жамоат бирлашмалари, айрим фуқаролар ѐки уларнинг ва-
киллари билан ўзаро алоқа қилиш тартибини белгилаши лозим.
Шу муносабат билан умуман ҳуқуқбузарликларга, айниқса
жиноятларга қарши кураш соҳасида жамоатчилик иштироки-
нинг ҳуқуқий ва процессуал асослари аввало шахсий хавфсиз-
ликни амалда таъминлаш, фуқароларни жамият ва давлат номи-
дан моддий ва маънавий рағбатлантириш нуқтаи назаридан
тубдан қайта кўрилиши керак.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимида, аввало Мил-
лий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, прокуратура
ва суд органларида, солиқ, божхона ва чегара хизматларида жи-
ноятларнинг олдини олиш бўйича махсус бўлимлар ва хизмат-
лар барқарор ва изчил хусусиятга эга бўлиши лозим.
Жиноятчиликнинг олдини олиш, унга барҳам бериш пиро-
вард натижада профессионал кадрларга боғлиқ. Давлат орган-
ларининг нормал фаолият кўрсатиш учун бундай мутахассис-
ларни, бутун кадрлар аппаратини сақлаш ва барча зарур нарса-
лар билан таъминлашга куч ва воситалар аялмаслиги керак.
Бугунги кунда нафақат маркетинг, аудит, менежмент соҳаси-
да, балки ҳарбий прокуратура, солиқ, божхона, чегара ва бошқа
хизматларда ҳам кадрлар тақчиллиги сезилмоқда. Демак, дав-
латнинг қонун устуворлигини, жамоат тартиби ҳамда ҳуқуқий
тартибнинг барқарорлигини таъминлаши лозим бўлган давлат
органлари учун юристлар тайѐрлаш сиѐсатига жиддий ўзга-
ришлар келтирилиши лозим. Ҳуқуқий давлат фақат ва фақат
қонунга бўйсунадиган давлат органларининг пухта ташкил
этилган тизими ва механизмига эга бўлиши керак.
Юридик олий ўқув юртларининг режа ва дастурларига ҳам
ўзгартишлар киритилиши лозим.
Қонунийлик ва ҳуқуқий тартибот учун курашда фуқаролик
жамияти давлатга яқиндан ѐрдам бериши даркор. Бу муҳим
17
соҳада давлат дастурини амалга ошириш учун жиноятчилик-
нинг олдини олишнинг барча субъектлари масъулдирлар.
Кўрсатилган ва бошқа муаммоларнинг ечимларини назарий
ва методологик жиҳатдан асослаш криминология фани учун
оғир, бироқ шарафли вазифа.
Do'stlaringiz bilan baham: |